The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Қишлоқ аҳолиси учун мини-энергетик қурилмалар бўйича лойиҳа

Лойиҳа мамлакатнинг турли қишлқоларида муқобил энергия қурилмаларини жорий этишга қаратилган. Фуқароларга энергия керак. Ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида одамлар уйини иситади, овқат тайёрлайди. Бунинг учун кўп ҳолатларда одамлар ўйламасдан туриб, атрофдаги дарахтларни кесишади. Буни қандайдир йўл билан тўхтатиш учун ҳам ушбу лойиҳа илгари сурилди.

Лойиҳа ҳудуди республиканинг турли вилоятларидаги 5 та мақсадли қўрғонни қамраб олган:

1. Кумушкон қўрғони, Тошкент вилояти. Чотқол қўриқхонасининг буфер зонаси.
2. Ухум қўрғони, Жиззах вилояти. Нурота қўриқхонасининг буфер зонаси.
3. Қарапчи қўрғони, Самарқанд вилояти. Зарафшон қўриқхонасининг буфер зонаси.
4. Ғилон қўрғони, Қашқадарё вилояти. Ҳисор қўриқхонасининг буфер зонаси.
5. Таллиқ қўрғони, Қорақалпоғистон Республикаси. Бодай-тўқай қўриқхонасининг буфер зонаси.

Лойиҳа кичик миқёсдаги, арзон, муқобил ва самарали энергия технологияларини жорий этишга ёрдам беради. Ушбу туманларда бундай технологияларнинг жорий этилиши ўтин истеъмолини камайтириш имконини беради ва энергиядан оқилона фойдаланишга олиб келади, бу эса атмосферага тушадиган иссиқхона газларининг қисқаришига замин яратади.

Асосий мақсад, яъни қишлоқ аҳолиси учун оддий ва арзон энергияни ривожлантиришдан ташқари, лойиҳа бевосита қўриқхоналарнинг буфер зоналарига ҳам, қўриқхоналарнинг ўзларига ҳам кўрсатиладиган салбий таъсирни камайтиришга кўмаклашади. Бошқача қилиб айтганда, лойиҳа дарахт ва буталарни сақлаб қолиш орқали биологик хилма-хилликни асрашга ёрдам беради.


лойиҳа аризасини юклаб олиш (фақат рус тилида мавжуд)

танланган қишлоқ қўрғонларида жорий этиш учун таклиф қилинаётган моделларнинг таърифини юклаб олиш (фақат рус тилида мавжуд)