The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

«Билимлар ярмаркаси – 2013» – Ўзбекистондаги ГЭФ КГДнинг инновацион технологиялар бўйича амалий семинарлари

ИННОВАЦИЯЛАР – МАМЛАКАТ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИ УЧУН РАЦИОНАЛ ЕЧИМЛАР

2013 йилнинг 20-21 август кунлари Тошкент шаҳрида «Билимлар ярмаркаси» бўлиб ўтади. Ярмарка доирасида БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (БМТ ТД) Глобал экология фондининг Кичик грантлар дастури (ГЭФ КГД) кўмагида жорий этилаётган ва намойиш қилинаётган инновацион технологиялар бўйича туркум тренинг ва тақдимотлар ўтказилади. Ярмарка режасига ердан унумли фойдаланиш технологияси ва амалиётлари, суғоришнинг самарали технологияларини қўллаган ҳолда суғориш сувидан оқилона фойдаланиш, муқобил энергия ишлаб чиқарувчи минитехнологиялар, мамлакатнинг биохилмахиллик хизматлари ва табиий ресурслари потенциалидан барқарор фойдаланиш бўйича тақдимотлар ва ўқув семинарлари ўтказиш киритилган. Ярмаркада Ўзбекистондаги ГЭФ КГД фаолиятининг турли соҳалари бўйича 17 та инновацион технология тақдимотини ўтказиш кўзда тутилмоқда. Улар сирасига дастур муваффақиятли амалга оширган ва мамлакатда кенг қўлланилаётган технологиялар баробарида халқ хўжалигида кейинчалик қўллаш учун синаб кўрилиши керак бўлганлари ҳам киради. Улар орасида қуйидагилар бор:

- ерни ҳайдамай деҳқончилик қилиш;
- озуқа экинларини 4 та далада алмашлаб экиш;
- ирригация каналларини изоляциялаш;
- кеча-кундузлаб суғориш;
- лазер ёрдамида ерлар режасини тузиш;
- фитомелиорация;
- томчилатиб суғориш;
- биогаз технологияси;
- кичик гидростанциялар;
- энергияни тежовчи (қуёш) иссиқхоналари;
- энергияни тежовчи печлар;
- тупроғи емирилаётган жойларда индигоферани етиштириш ва унинг биотехнологияси;
- Ўзбекистонда тез кўпаядиган сув экинларининг истиқболи;
- SERHOSIL – майда сув ўтлари ҳосилдорлик хизматида;
- Тупроқнинг ҳосилдор қатламини сақлаш ва емирилиши олдини олиш учун асқатадиган қатор дарахтзорлар;
- Хандон писта плантациялари – Ўзбекистоннинг қурғоқчил тоғолди ҳудудларидан самарали фойдаланиш;
- Ҳосилдорликни ошириш учун керак бўладиган асалариличилик.

Ярмарка тингловчилари ва меҳмонларини ўз технологиялари билан уларни бевосита синаб кўрган ва жорий қилган фермерлар, ННТ вакиллари ва олимлар таништиради. Ярмаркага мамлакатнинг барча вилоятларидаги фермерлар, вазирлик, идоралар, сиёсий партиялар вакиллари, ўқув юртлари раҳбарлари, КГД ҳамкорлари ва барча истаган кишилар таклиф этилади.

Ярмарка БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (БМТ ТД) ёрдами, Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бевосита ва ахборот кўмаги билан, “Экосан” ҳалқаро ҳайрия жамғармаси кўмагида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Гидрометеорология хизмат маркази ҳамда Тошкент Ирригация ва мелиорация институти мадади билан, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Хоразм Агроконсультация маркази (KRASS), мамлакатдаги илмий тадкиқот марказлари ва университетлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

БМТнинг Ўзбекистондаги ТД амалга ошираётган Глобал экология фондининг Кичик грантлар дастури ҳамжамиятларнинг турли ташаббусларига беғараз молиявий кўмак кўрсатаётиб, энергетика, ер ва сув ресурсларидан самарали, биохилмахиллик хизматларидан барқарор фойдаланишга кўмаклашмоқда. ГЭФ КГДнинг фаолияти табиатдан оқилона фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги маҳаллий аҳоли яшаш шароитларини яхшилашга йўналтирилгандир. Ер, сув ва энергиядан фойдаланадиган фермерлар, тадбиркорлар ва оддий аҳоли бизнинг тўғридан-тўғри фойда олувчиларимиздир.

ГЭФ КГДнинг мақсади инновацион технологиялар ва илғор тажрибани олға силжитиш бўлиб, улар инсон фаолиятининг атроф муҳитга салбий таъсирини минимал даражага тушириш билан бирга атроф муҳит инсон жамияти учун яратиши мумкин бўлган афзалликлардан оқилона фойдаланиш имконини ҳам бериши мумкин. Сифатли ва ҳосилдор тупроқли ер майдонлари кўпайиб бораётгани, сувни ишлаб чиқариш мақсадларида қўшимча фойдаланиш учун тежаш, энергияни барқарор тежаш ва биология ресурсларидан самарали фойдаланиш биз жорий қилаётган технологиялар натижаларидир.

КГД ва унинг ҳамкорлари синаб кўрган инновацион технология ва амалиётлар самарали эканини кўрсатди. Уларни татбиқ этиш натижасида ер емирилишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги экинлари экилаётган ер майдонларининг ҳосилдор қатламини сақлаш усулларини амалда кўрсатиб бериш, сув ва энергиянинг анча-мунча тежалашига эришиш имкони туғилди.

ГЭЖ КГД кўплаб технологиялар муваффақиятли қўлланганини ҳисобга олиб, ҳамкорлари билан бирга мамлакатнинг кўплаб вилоятларида фермерлар, маҳаллий аҳоли ва табиий ресурслардан бошқа фойдаланувчилар учун бир қанча амалий семинарлар ўтказди. Амалий машғулотлардан кўзланган мақсад инновацион технологиялар, табиий ресурслардан оқилона ва биохилмахиллик хизматларидан барқарор фойдаланиш ҳақидаги маълумот ва билимларни етказишдан иборат эди. КГД бундан буён ҳам манфаатдор томонларни ҳамкорликка фаол жалб қилиш билан бундай тадбирларни ўтказишга интилади.

ГЭЖ КГДнинг фаолиятини асосий натижаси орттирилган тажриба ва энг яхши амалиётлар ҳақидаги билимлар бўлиб келган, келаверади. Биз уларни мамлакатдаги имкон қадар кўпроқ миқдордаги манфаатдор томонларга етказишни истаймиз. ГЭФ КГД мамлакат ва фуқароларининг барқарор келажагини таъминлаб бериш мақсадида орттирилган тажриба ва билимларни тарқатиш, табиий ресурслардан мавжуд ва потенциал фойдаланувчиларга долзарб ва самарали технологияларни ўргатиш ишига имкон қадар ҳисса қўшишни ўзининг бурчи деб билади.

Кичик грантлар дастури барча истовчиларни «Билимлар ярмаркаси»га таклиф қилишни шараф деб билади, у ерда ҳар бир киши мутахассисларнинг ўзидан қимматли тажриба ўрганиши ҳамда уни табиатни асраш ва одамлар турмушў шароитини яхшилаш йўлида ишлатиши мумкин.

Биз ярмаркамизга кўп сонли меҳмонлар ташриф буюришини кутмоқдамиз. Дастур бошқа шаҳардан келган меҳмонларнинг йўл харажатларини қоплай олмайди. Чунки иштирокчиларнинг сони жуда ҳам кўп. Шу сабабли, мавзуга ким сидқидилдан қизиқса ва бирон нарсани ўрганишни истаса, ўз ҳисобидан келиши мумкин. Олдиндан узр сўраймиз, вазият шуни тақозо этмоқда. Бизни тушунасиз, деб умид қиламиз.

Сиз билан учрашишдан хурсанд бўламиз.

Қуйида ярмарканинг дастури келтирилмоқда.

Ўзбекистондаги Глобал Экология Жамғармаси

Кичик Грантлар Дастурининг (ГЭЖ КГД)

“Билимлар ярмаркаси” ни ўтказиш

режаси

Сана: 2013 йил 20-21 август кунлари

Ўтказиш жойи: Қори-Ниёзий кўчаси, 39-уй. Тошкент ирригация ва мелиорация институти, "Г" ўкув биноси маъруза заллари.

Кириш жойи: Ниёзбек Йули кўчаси томонидан.

20 август – биринчи кун

Вақти

Тадбир

Бино

Масъул шахслар

09:00 – 09:20

Рўйхатга олиш ва йиғилиш

Максад Бауетдинов

Екатерина Лян

09:20 – 09:40

Ярмарканинг очилиши

Қутловлар:

- М.Хамидов, Тошкент Ирригация ва Мелиорация Институти Ректори

- Стефан Приснер, БМТ ТДнинг доимий вакили, БМТнинг доимий мувофиқлаштирувчиси

- К.Содиқов, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

- С.Турдиев, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси

Конференц-зал

Модератор:

Алексей Волков

09:40 – 10:00

Кўргазмани кўриб чиқиш

Холл

Максад Бауетдинов

Шуҳрат Хидиров

Ўтказиш вақти

Тақдимот номи

Ўтказиш жойи

Масъул шахслар

10:00 – 11:00

1. “Тупроқни ҳайдамай деҳқончилик қилиш – қишлоқ хўжалигини барқарор юритиш учун тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш” тақдимоти

1- аудитория

Бахитбай Айбергенов

11:00 – 11:15

Кофе-брейк

Холл

Максад Бауетдинов

Шуҳрат Хидиров

11:15 – 12:15

2. “Озуқа экинларини 4 майдонли алмашлаб экиш – ўша ернинг ўзидан 3 марта кўп озуқа олиш” тақдимоти

1- аудитория

Насриддин Халилов -

Самарқанд давлат қишлоқ хўжалиги институтининг Ўсимликшунослик кафедраси профессори

12:15 – 13:30 ТАНАФФУС

13:30 – 14:30

3. Сув ва энергияни тежаш мақсадида ирригация каналларини изоляциялаш” тақдимоти

1- аудитория

Инна Руденко

Урганч шаҳридаги “КРАСС” ННТ мутахассиси

14:40 – 15:40

4. “Кеча-кундузлаб суғориш – сувни тежаш ва уни фермерлар ўртасида адолатли тақсимлаш” тақдимоти

1- аудитория

Шавкат Ёқубов

Давлатлараро сув хўжаликларини мувофиқлаштириш комиссиясининг илмий-ахборот маркази

15:50 – 16:50

5. “Ҳосилдорликни ошириш ва ресурсларни тежаш мақсадида лазер ёрдамида ерлар режасини тузиш” тақдимоти

1- аудитория

Ойбек Эгамбердиев

Урганч шаҳридаги “КРАСС” ННТ мутахассиси

17:00 – 18:00

6. “Фитомелиорация – ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш намунаси сифатида” тақдимоти

1- аудитория

Азат Тилеумуратов

10:00 – 11:00

1. “Томчилатиб суғориш – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун зарурат” тақдимоти

2- аудитория

Абдулвоҳид Болтабаев (грант олувчи, фермер, Наманган вилояти)

11:00 – 11:15

Кофе-брейк

Холл

Максад Бауетдинов

Шуҳрат Хидиров

11:15 – 12:15

2. “Биогаз технологияси фермер хўжаликларидаги энергияга бўлган эҳтиёжни қондиришнинг муқобил ечими сифатида” тақдимоти

2- аудитория

Надежда Дурдина (грант олувчи,

Фермер, Сирдарё вилояти), Ирина Дергачёва

12:15 – 13:30 ТАНАФФУС

13:30 – 14:30

3. “Маҳаллий бизнес ва аҳоли эҳтиёжлари учун кичик гидростанциялар” тақдимоти

2- аудитория

Мўйдин Мўминов, тадбиркор, Андижон вилояти

14:40 – 15:40

4. “Истиш учун электр қувватидан фойдаланмайдиган энергияни тежовчи (қуёш) иссиқхоналар” тақдимоти

2- аудитория

Абдумурод Ашуров,

(фермер, Қашқадарё вилояти)

15:50 – 16:50

5. “Ўрмонларни кесилишдан сақлаб қоладиган энергияни тежовчи печлар” тақдимоти

2- аудитория

Ислом Бойжонов -

УрДУ доценти Доцент

10:00 – 10:20

1. “Тошкент Ирригация ва Мелиорация Институти инновацион технологиялари” тақдимоти

3- аудитория

Тохиржон Султанов – илмий ишлар буйича проректор, доцент, ТИМИ

10:00 – 11:00

2. “Емирилаётган ерларда Индигоферани етиштириш ва унинг биотехнологияси” тақдимоти

3- аудитория

Абдуқодир Эргашев – б.ф.д., профессор

11:00 – 11:15

Кофе-брейк

Холл

Максад Бауетдинов

Шуҳрат Хидиров

11:15 – 12:15

3. “Ўзбекистонда тез ўсадиган сув экинларини ривожлантириш” тақдимоти

3- аудитория

Бахтиёр Комилов, б.ф.н., ЎзР ФА Зоология институтининг катта илмий ходими

12:15 – 13:30 ТАНАФФУС

13:30 – 14:30

4. «SERHOSIL – майда сув ўтлари ҳосилдорлик хизматида” тақдимоти

3- аудитория

Гулнора Жуманиёзова

б.ф.д., ЎзР ФА Микробиология институти Тупроқ микробиологияси лабораториясининг етакчи илмий ходими

14:40 – 15:40

5. "Тупроқнинг ҳосилдор қатламини сақлаш ва емирилиш олдини олиш учун зарур бўлган қатор ўрмонлар” тақдимоти

3- аудитория

Евгений Ботман (қ/ҳ ф.н., РМБ ва ЎХ ИИЧБ)

15:50 – 16:50

6. “Хандон писта плантациялари – Ўзбекистоннинг қурғоқчил тоғолди ҳудудларидаги ерлардан самарали фойдаланишнинг янги ечими” тақдимоти

3- аудитория

Бастамқул Саидқулов, (грант олувчи, фермер, Жиззах вилояти)

Евгений Ботман (қ/ҳ ф.н., РМБ ва ЎХ ИИЧБ)

17:00 – 18:00

7. “Ҳосилдорликни оширишга мўлжалланган асаларичилик" тақдимоти

3- аудитория

Марсель Минзафаров,

(грант олувчи, асаларичи, Тошкент вилояти)

21 август – иккинчи кун

09:00 – 10:00

1. “Ҳосилдорликни ошириш ва ресурсларни тежаш мақсадида лазер ёрдамида ерлар режасини тузиш” тақдимоти

1- аудитория

Ойбек Эгамбердиев

Урганч шаҳридаги “КРАСС” ННТ мутахассиси

10:10 – 11:10

2. “Сув ва энергияни тежаш мақсадида ирригация каналларини изоляциялаш” тақдимоти

1- аудитория

Инна Руденко

Урганч шаҳридаги “КРАСС” ННТ мутахассиси

11:10 – 11:25

Кофе-брейк

Холл

Максад Бауетдинов

Шуҳрат Хидиров

11:25 – 12:25

3. “КРАСС” ННТнинг халқ хўжалиги учун инновацион ишланмалари” тақдимоти

1- аудитория

Инна Руденко

Урганч шаҳридаги “КРАСС” ННТ мутахассиси

12:25 – 14:00 ТАНАФФУС

14:00 – 15:00

4. “Тупроқни ҳайдамай деҳқончилик қилиш – қишлоқ хўжалигини барқарор юритиш учун тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш” тақдимоти

1- аудитория

Бахитбай Айбергенов

15:10 – 16:10

5. “Фитомелиорация – ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш намунаси сифатида” тақдимоти

1- аудитория

Азат Тилеумуратов

09:00 – 10:00

1. “Маҳаллий бизнес ва аҳоли эҳтиёжлари учун кичик гидростанциялар” тақдимоти

2- аудитория

Мўйдин Мўминов, тадбиркор, Андижон вилояти

10:10 – 11:10

2. “Иситиш учун электр қувватидан фойдаланмайдиган энергияни тежовчи (қуёш) иссиқхоналар” тақдимоти

2- аудитория

Абдумурод Ашуров,

(фермер, Қашқадарё вилояти)

11:10 – 11:25

Кофе-брейк

Холл

Максад Бауетдинов

Шуҳрат Хидиров

11:25 – 12:25

3. “Ўрмонларни кесилишдан сақлаб қоладиган энергияни тежовчи печлар” тақдимоти

2- аудитория

Ислом Бойжонов -

УРДУ доценти

12:25 – 14:00 ТАНАФФУС

14:00 – 15:00

4. “Томчилатиб суғориш – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун зарурат” тақдимоти

2- аудитория

Абдулвоҳид Болтабаев (грант олувчи, фермер, Наманган вилояти)

15:10 – 16:10

5. “Биогаз технологияси фермер хўжаликларидаги энергияга бўлган эҳтиёжни қондиришнинг муқобили ечими сифатида” тақдимоти

2- аудитория

Надежда Дурдина (грант олувчи,

Фермер, Сирдарё вилояти), Ирина Дергачёва

09:00 – 10:00

1. «SERHOSIL – майда сув ўтлари ҳосилдорлик хизматида” тақдимоти

3- аудитория

Гулнора Жуманиёзова

б.ф.д., ЎзР ФА Микробиология институти Тупроқ микробиологияси лабораториясининг етакчи илмий ходими

10:10 – 11:10

1. Фермерлар учун «Ер мелиорацияси ҳақида» китоби тақдимоти

3- аудитория

Александр Морозов (ОАЖ «Гидропроект», сув-энергия ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўлими бошлиғи)

11:10 – 11:25

Кофе-брейк

Холл

Максад Бауетдинов

Шуҳрат Хидиров

11:25 – 12:25

2. Хандон писта плантациялари – Ўзбекистоннинг қурғоқчил тоғолди ҳудудларидаги ерлардан самарали фойдаланишнинг янги ечими” тақдимоти

3- аудитория

Бастамқул Саидқулов, (грант олувчи, фермер, Жиззах вилояти)

Евгений Ботман (қ/ҳ ф.н., РМБ ва ЎХ ИИЧБ)

12:25 – 14:00 ТАНАФФУС

14:00 – 15:00

3. “Ҳосилдорликни оширишга мўлжалланган асаларичилик" тақдимоти

3- аудитория

Марсель Минзафаров,

(грант олувчи, асаларичи, Тошкент вилояти)

15:10 – 16:10

4. "Тупроқнинг ҳосилдор қатламини сақлаш ва емирилиш олдини олиш учун зарур бўлган қатор ўрмонлар” тақдимоти

3- аудитория

Евгений Ботман (қ/ҳ ф.н., РМБ ва ЎХ ИИЧБ)

16:20 – 16:30

Кўргазманинг ёпилиши

Конференц-зал

Модератор: Алексей Волков

Эслатма: Кўргазма билимлар ярмаркаси давомида узлуксиз ишлайди.

Турли технологиялар бўйича тақдимот, учта алоҳида аудиторияда бўлиб ўтади.

Ярмарка ўтадиган жойига қандай етиб бориш мумкин? Куйидаги йўналиш ҳаритасини кўринг:

Йўналиш ҳаритаси

Қўшим маълумот олиш учун мурожаат қилинг:

ГЭЖ Кичик Грантлар Дастури
http://www.sgp.uz
тел.: + 998 71 120 34 50 (ext 215)
мобил телефон: + 998 93 501 52 21
факс: + 998 71 120 34 85
e-mail: makhsad.bauetdinov@undp.org