The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Дарахтзор қаторлар – ерларнинг унумдорлиги ва ҳосилдорлигини оширувчи омил

Биз мақолаларимизнинг бирида ўрмон полосалари қисқариши муаммолари, асосан, мамлакатимиз агроландшафтида уларнинг йўқлиги хусусисида тўхталган эдик бу борада бизнинг ўқувчиларимиз бир неча шарҳ-маслаҳатларини берган эди. Ўтган асрда эса «табиатни ўзгартириш режаси» ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалиётга жорий этиш ҳам бошланган эди. Унга кўра ҳимояловчи ўрмон полосаларини экиш, алмашлаб экишни жорий қилиш ва бошқа тадбирлар орқали кенг кўламда қурғоқчиликка барҳам бериш режалаштирилган эди. Ушбу мавзу ҳозирги пайтда Ўзбекистон учун етарли даражада долзарб бўлиб, шу сабабли биз яна бир бор ушбу масалага мурожаат қилишга ва ўқувчилар эътиборига янгиликлар бюллетенининг ўтган сонларидан бирида чоп этилган мақоламизни ҳавола этишга қарор қилдик. Унда муаммо батафсил таҳлил қилинади, уни ечиш йўллари таклиф этилади ҳамда маҳаллий табиий ландшафт ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун ҳимояловчи ўрмон полосаларининг яратилишидан олинадиган фойдага мисоллар келтирилади.
Муаллиф мақолада бугунги кунннинг асосий саволларга жавоб беради.

Э.К.Ботман, Қишлоқ хўжалиги ф.н, МБ ва ЎХ ИИЧМ

Катта маблағ сарф этмасдан ернинг унумдорлигини 15-20 % га оширишнинг иложи борми? Ҳа бор.

Ҳосилдорлик ва давлат озиқ-овқат таъминоти ҳавфсизлигини сақлаб туриш учун тупроқнинг юқори унумдор қатламини сақлаб қолишнинг иложи борми ? Ҳа бор.

Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг салмоқли қисмини ташкил этади. Суғорма деҳқончилик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти ҳавфсизлигининг асоси ҳисобланади. Қуруқ минтақадаги суғорма ерлар сунъий яратилган экосистемага киради, шундай экан бундай ерлар доимий равишда ўзининг унумдорлигини сақлаб туриши учун ўзини-ўзи бошқариш кучига эга эмас ва шунинг учун экологик асосланган бошқарувга муҳтождир.

Муаммо

Тупроқнинг юқори унумдор қатламининиг йуқолиши ҳамда ҳосилдорликнинг тушиб кетишининг асосий сабаби – шамол эрозияси. Шамолнинг иккита асосий салбий ҳусусиятлари ва уларнинг олдини олиш йулларини билиш керак:

Биринчидан, ҳаво/шамол ҳароратининг аҳамияти ёқ , агарки баҳорда энди ҳайдалган ерга қаттиқ шамол эсса, у ернинг ҳайдалган қисмини тез қуритиб юборади. Ҳайдалган ернинг қуриб кетиши унинг таркибини ҳам ўзгартириди, унда шамол пайтида юқорига кўтариладиган дисперс зарралар пайдо бўлади. Бунинг натижасида ернинг юқори энг унумдор қатламининг учиши содир бўлади. Шунга ўхшаш ҳолат ёзда донлилар йиғим-теримидан кейинги ҳайдалган ерда, буғдой йиғимидан сўнг ер вегетатив қоплама билан қопланмаган пайтда, кучли шамол таъсирига учраганда, ернинг юқори энг унумдор қатламининг ёқолиши/учиши кузатилади.

Иккинчидан, ҳаво намлигининг пастлиги ва ҳаво ҳароратининг юқорилиги натижасида ёзги шамолнинг қишлоқ хўжалиги ўсимликларига бошқа салбий таъсири ҳам мавжуд. Ғўзада масалан, қўрўқисссиқ шамол пайтида ўсимлик элементларининг яъни ғунча, гуллари ва ҳ.к ларнинг учишини кузатиш мумкин. Маълумки, бу ҳосилни ёқатиш билан баробардир. Донлиларда бундай шамоллардан донлилирнинг пилталаниши яъни улар тўлиқ бўлмаслиги яққол кузатилади.

Далаларимизнинг деярли 65% и шамол эрозиясига учрайди. Сўнгги йилларда юртимиз тупроқларидаги гумуснинг миқдори 30-50 % га тушиб кетган. Суғориладиган ерларнинг чамаси 40% и гумуснинг миқдори паст бўлган ерлар ташкил этади (1,0 % гача). Натижада ўзининг мелиоратив ҳолати сабабли қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиладиган ерлар миқдори кун сайин қисқармоқда.

Муаммони ечиш йуллари

Шамол эрозиясига қарши ва далаларнинг микроиқлимини яхшилашнинг яна бир усулларидан бири бу далаларни дарахтзор қаторлар билан ўраб ҳимоялашдир.

“Далаларни ҳимояловчи дарахтзор қаторлар” ўзининг номи билан далаларни ҳимоялаш учун экиладиган дарахтзор қаторлар эканлигини айтиб турибди. Дарахтзор қаторлар далаларга эсадиган шамолни тезлигини секинлаштиради. Шамол тезлигининг секинлашиши бошқа микроиқлим ҳусусиятларига, жумладан , ҳаво намлиги, ҳаво ва тупроқ ҳарорати ва ҳ.к ларга таъсири катта.

Суғориладиган (шу жумладан табиий суғориладиган богар ерлар ҳам ) ерлар атрофидаги дарахтзорлар бир қанча устунликларга эга, булар:

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдоргигини оширади – ҳосилдорлик 15 – 20 % га ошибгина қолмай ҳосилнинг сифати ҳамда толаларининг узунлиги ҳам ошади. Ҳимояланган далалар ҳудудида микроиқлимнинг яхшилиниши сабабли:

Шамол тезлиги 38 – 34% га пасайиши рўй бергади, бунинг натижасида эса тупроққа яқин ҳаво қатламининг намлиги 5 – 9% га ошади;

Ёзда ҳаво ҳарорати 10С га, тупроқ ҳарорати эса 1,2 0C га пасайади;

Сув захираларини камайиб кетишининг секинлашуви, тупроқда намликнинг сақланиши яхшиланиши ҳамда ҳароратнинг пасайиши тупроқда яшовчи микроорганизмларнинг ҳаёт кечириши учун қулай шароитлар яратади. Бу эса ўз навбатида тупроқнинг унумдорлигини оширган ҳолда, қишлоқ хўжалиги махсулотларининг сифати ва ҳажми ошиши учун қулай шароитдир;

2. Тупроқнинг юқори унумдор қатламининг ёқолиб кетиши тўхтайди - ҳимояланган далаларда шамол тезлигининг пасайиши тупроқнинг шамол эрозиясига учрашини олдини олади ёки жудаям секинлаштириб юборади, натижада эса тупроқниг юқорги унумдор қатламининг учиши тўхтайди;

Бундай “полвонлар” қишда ҳам ўзининг “ишлар”ини қиладилар.

3. Минералланган тупроқ сувларини назорат қилиш – ёз пайтида Крон (сариқ рангли минерал бўёқ) катта миқдордаги ер остидан шимиб олган сувларини дарахтларнинг япроқлари орқали буғлантиради. Дарахтлар насос сифатида иш юритади яъни ўзининг илдизлари орқали тупроқ сувларини ютиб, япроқлари орқали буғлантиради. Натижада у биолигик дренаж (ернинг заҳини қочирувчи) сифатида хизмат қилиб менералланган тупроқ сувларининг сатҳини камайтиради, шундай экан у тупроқнинг иккиламчи шўрланишининг олдини олади. Юртимиздаги деярли ярмидан ортиқ ерлар тупроқдаги менералланган сувларининг туриб қонланлиги сабабли иккиламчи шўрланишга мойиллигини ҳисобга олган ҳолда бу жуда ҳам муҳим ҳусусият ҳисобланади.

Бу фермерлар учун дарахтзор қаторларнинг энг асосий устунлигидир. Аммо бундан ташқари ҳам дарахтзор қаторларнинг яна бир қанча устунликлари мавжуд, булар:

Ҳавони тозалайди – Дарахтлар япроқлирида катта миқдордаги чанг–ғуборларни ушлаб қолиш билан атрофни тозалайди. Бундан ташқари дарахтлар, асосан, тераклар ўзларининг япроқларидан фитонцид, касаллик келтирувчи микроорганизмларни ўлдирувчи моддани ажратади;

Эстетика – Дарахтлар бир оҳангдаги қишлоқ манзарасига , унинг эстетик ёқимлилигига ранг- баранглик қўшади;

Дам олиш учун жой – Кўпинча воҳаларда айнан дарахзорларгина аҳоли учун ягона дам ола оладиган жой бўлиб хизмат қилади;

Ёввойи табиат учун макон - Доим бир хил қишлоқ хўжалиги аграр манзарасида драхтзорлар ёввойи табиат учун баъзан ягона бошпана, табиий биохилмахиллилик (қушлар, хашоратлар, майда сутэмизувчилар ва ҳ.к лар) учун ўчоқ бўлиб хизмат қилади. Ҳаммага экология фанидан маълумки , экосистема қанчалик хилма- хил бўлса, у шунчалик турғун бўлади;

Углеродни ютади - Дарахтлар атмосферадан углерод билан озиқланиб, карбонат ангедрид газини ютади. Улар бу билан дунё миқиёсидаги иқлим тизимини тартибга солишга ёрдам беради. Ҳисоб – китобларга қараганда 1 га ерга экилган дарахтларнинг кўчати ҳар йили 4.48 тонна углеродни ютади, 1 йилда 16,43 тонна CO2 га тенг келади. Далаларни ҳимояловчи дарахтзорларнинг ўртача хизмат муддати 30 йил деб олинса , унинг келажакдаги карбонат ангедридни ютиш потенциали 16,43 т *30 йил = 492, 9 CO2га тенг;

Ўтин сифатида ишлатилиши – суғориладиган ерларнинг атрофидаги дарахтзорлар асосан далаларни ҳимоялаш учун мўлжалланганлигига қарамасдан, айрим муддат ўтганидан кейин улар ўзининг хизмат муддатларини ўтаб бўлгач, ўтин сифатида ишлатилишлари мумкин. У вақтга келиб улар ўзларида (500 – 600 m3/ га тенг) ёғоч захираларини тўплайди ва бу билан у ўзининг ҳам асосий, ҳам ёғоч вазифасини бажаради. Ёғочнинг танқислиги ва унга бўлган нархларнинг юқорилигини ҳисобга олсак унинг бу вазифасини ҳам унутмаслик лозим;

Бошқа вазифаси – далаларни ҳимояловчи дарахтзор қаторлардан ташқари қишлоқларда кўчатларнинг бошқа турларининг ҳам экилиши жойдаги ерларнинг таркибини яхшиланишига, микроиқлим ҳамда аҳолининг яшаш жойларига ижобий таъсир кўрсатади. Бу масалан, ихтисослаштирилган экин майдонларидаги дарахт турлари (ипак қуртларини боқиш учун тут дарахти, аҳоли яшайдиган жойларда кўкаламзорлаштириш ва ўтин учун ишлатиладиган тераклар ава бошқа тез ўсадиган) бўлиши мумкин.

Дарахтзор қаторлар экинларни ҳимоя қилиши

Қандай қилиб далаларни ҳимояловчи дарахтзор қаторлар экилади?

Далаларни ҳимояловчи дарахтзор қаторларни экиш тартиби ҳамма учун қулай қилиб ишлаб чиқилган. Уларни яратишда бир нечта асосий қатъийликни унутмаслик лозим:

1. Экиладиган дарахтлар даланинг чеккасида экилган битта ёки иккита дарахтгина бўлиб қолмай улар бир-бирлари билан узвий боғлиқ дарахтлар тартибини ташкил этишлари лозим (1-4 қатордан иборат) яъни дарахтлар ўзларидан шамолни тўсиб турувчи фаланга, дарахтлар орасидаги бўшлиқда эсаётган шамолни орқа қатордаги дарахт тўсиб қоладиган бўлиши керак.

2. Қаторлар шамолга нисбатан перпендикуляр жойлашган бўлади, улар асосий қаторлар дейилади. Шамоллар кўпинча ўз ёналишларини ўзгартиришлари сабабли улардан ҳимояловчи қўшимча қаторлар ҳам бўлиши керак. Шунда қаторлар тўғри бурчакли тўртбурчак кўринишида (пастда расмша қаранг), уларнинг узунлири асосий, калталари эса қўшимча қаторлар бўлади.

3. Тадқиқотлар натижасида қатордаги дарахт қанча узун бўлса , унинг таъсир доираси шунча узоқ бўлиши аниқланган, яъни узун дарахтлар (терак, чинор, қайрағоч,шумтол, мажнунтол ва ҳ.к лар) экилиши айни муддаодир. Таъсир доираси дарахтнинг узунлигидан 20-25 баробар (Н) узун. Демак қаторлар орасидаги масофа 20-25H, яъни Н бу қаторнинг метрдаги узунлигининг кўриниши бўлади.

4. Дарахт – буталарнинг қаторларда жойлашишига қараб унинг конструкцияси вужудга келади ва у зич, батартиб ёки шамол урадиган бўлиши мумкин. Қаторларнинг конструкцияси ҳам ҳудди унинг узунлиги каби қаторларнинг таъсир доираси ва бошқа бир қанча ички ҳоссаларини аниқлайди. Илмий тадқиқотлар нитижасида суғориладиган ерни ҳимоя қилиш учун унинг 3% қисминигина дарахтзор қаторлар билан ўрашнинг ўзи етарли. Улар қисман узоқроқда, йулларга яқин жойларга экилиб, асосий суғориладиган ерларнинг жойини эгалламайдилар.

Дарахтзор қаторларнинг қишлоқ хўжалиги учун ҳимояси

Ҳулоса

Ўтган асрнинг 70-80- йилларида Ўзбекистон ҳудудида далаларни ҳимояловчи дарахтзорлар 40 минг га га яқин ерларни ташкил эттан. Бугунги кунга келиб улар деярли қолмаган. Афсуски сўнгги йилларда янги дарахтзор қаторлар экилмай қўйилган, эскилари эса қариганлиги ёки кесиб ташланганлиги туфайли ишдан чиққан.
Дарахтзор қаторларнинг ёқолиб кетиши ернинг унумдорлигини кескин тушириб юборди. Албатта, биз тупроқнинг унумдорлигининг посайишининг асосий сабаби айнан дарахтзор қаторларнинг ёқ бўлиб кетиши деб таъкидламаймиз. Бу муаммонинг аниқ бир асосий омили ёқ. Бу ерда бир нечта омиллар мажмуидир ва далаларни ҳимояловчи дарахтзор қаторларнинг ёқолиб кетиши асосий омилларнинг биридир.

Шунинг учун,

1. Ер ва ундан фойдаланиш манзарасини тубдан ўзгартирмоқ лозим - ҳозирда бизда фойдаланилаётган далаларни дарахтзор-аграр (далаларни ҳимояловчи ютгичлар ҳамда бошқа ҳусусиятли экинлар) га алмаштириш керак ;

2. Далаларни ҳимояловчи дарахтзорлар қаторларни экиш ташаббуси билан давлатнинг ўзигина эмас, балки фермерларининг ўзлари чиқишлари лозим. Айнан шундагина бундай қаторларни яратилиши рағбатлантирувчи омил ва юқори самарадорликка эга бўлади.

3. Давлатнинг маҳаллий бошқарув органлари фермерларни далаларни ҳимояловчи дарахзор қаторларни экишларида қўллаб-қувватлашлари лозим. Кўп фермерлар уларга дарахтзорлар қаторларни далалар атрофида экишнинг тақиқланишини, бунинг ўрнига даланинг бутун ҳудудига фақат одатий экинлар экилиши кераклиги шартлари мавжудлигини айтиб ўтишган. Аввал айтиб ўтилганидек дарахтзор қаторлар учун даланинг атиги 3% қисмигина ажратилса етарли ҳисобланади. Буниг натижасида эса улар ҳосилнинг 15-20 % ига ошишига эришадилар ва энг муҳими ернинг унумдорлиги кейинги ҳосилларда ҳам сақланиб қолади. Айнан бу эса унинг энг афзал томони ҳисобланади.

Аҳолининг юқори суръатлар билан ўсиши, унинг турмуш даражасини ошириш масалалари, озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш ,ернинг унумдорлигини ошириш ва сақлаб қолиш катта сармоя талаб этади. Далаларни ҳимояловчи дарахтзорларни юртимиз ҳудудида қайта шакллантириш суғориладиган ерларда тупроқнинг унумдорлик даражасини барқарорланиши ва унинг сифати яхшиланишига олиб келади.

Ўзбекистондаги Глобал Экологик Жамғарма Кичик Грантлар Дастури юртимиз туман ва вилоятларидаги суғориладиган ерлар атрофида далаларни ҳимояловчи дарахтзор қаторларни бунёд этиш юзасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Савол ва таклифлар билан alexey.volkov@undp электрон манзилига ёки: + 998 71 120 34 62 (ишхона), + 998 93 381 00 82 (мобил рақами) га муроажат қилишингиз мумкин.