The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Иҳота дарахтзорлари керакми? Керак бўлса, уни яратиш учун нима қилиш зарур?

Ушбу қайд Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти профессори Эрназаров билан суҳбат асосида яратилган. Бу ўринга сўз дарахтзорлар қатори ҳақида боради.

Қашқадарёга қилинган сўнгги сафар давомида иҳота дарахтзорлари мавзуси муҳокама қилинди. Дарахтзорлар фойдаси ҳақида кўп гапириш мумкин ва кўп материаллар ёзилган.

Вазият шундай бўлиши керак

" ... Улар тупроқ юзасини барқарорлаштиради, шамолнинг кучини камайтиради, намликни оширади... Буларнинг барчаси ота-боболаримиз томонидан неча асрлар аввал қайд қилинган. Ва улар ер боқувчи бўлиб қолиши учун нималар қилиш кераклигини билишган, замондошларимиз эса ҳар доим ҳам билавермайди, энг ёмони уни парваришлашдан эринишиди» «Боқувчимиз – она замин ҳимоя сўрамоқда», «Қишлоқ ҳаёти» газетаси, 83-сон, 15.11.2011)

Ёдимдаки, болалигимдан далани ҳимояловчи дарахтзорлар қатори барча жойларда бўлар эди. Ҳозир эса дарахтзорлар кўп ҳолларда ўтин сифатида кесиб юборилган.

Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти профессори Эрназаров сўзларига кўра, дарахтзорлар қаторининг мавжудлиги айниқса, Қашқадарё вилояти деҳқончилиги учун муҳимдир. Ўйлайманки, у Ўзбекистоннинг суғориладиган ва лалмикор деҳқончилиги олиб бориладиган барча вилоятлари учун муҳимдир, чунки республикамиз вилоятларининг шароитлари бир-биридан жиддий фарқ қилмайди.
Барча вилоятлар арид зонада жойлашган бўлиб, тупроқдаги намликни ҳар қандай йўл билан сақлаш муҳимдир.

Ушбу вазият ҳам туғри

Тупроқдаги намликни сақлаш эса биз учун асосий жиҳатлардан бири ҳисобланади. Сув – бу муҳим ресурс бўлиб, республикамиз деҳқончилиги унга таянади. Мамлакатимиздаги иссиқ иқлим шароитлари юқори даражали буғланишга ва қишлоқ хўжалиги экинларининг доимий стрессига сабаб бўлади. Иссиқ об-ҳаво шароитида кучсиз бўлса-да, шамолнинг борлиги бу муаммони янада жиддийлаштиради. «Бундай пайтларда тупроқда доимо сув бўлган шароитда ҳам экинларнинг юзасидан буғланиш айниқса жадал кечади» (Ирригация ва мелиорациянинг замонавий усуллари, энг кам миқдорда сув ресурсларини истеъмол қилувчи арид зоналарида қишлоқ хўжалигигини юритиш усуллари бўйича қўлланма, 12-бет. БМТРД-ГЭЖ нинг «Қорақалпоғистон ва Қизилқум саҳросидаги емирилган ерларда экотизимларнинг барқарорлигига эришиш» лойиҳаси, 12-бет.) Буларнинг барчаси ҳосилдорликнинг пасайишига, салоҳиятли маҳсулотнинг йўқотилишига, фойданинг йўқотилишига, шу билан бирга, ориқлаган тупроқ шаклидаги табиий капиталнинг йўқотилишига олиб келади.

Қашқадарёда, масалан доимо қўшни Қорақум саҳросидан иссиқ шамол эсади ва у вилоят ерни қуритиб юборади. Бошқача айтганда, ушбу қайдимизда кўтарилган муаммо “Дарахтзорлар қатори керакми?» деган савол жавоб талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Албатта, керак. Аммо дарахтзорлар фермерларга тўғридан тўғри фойда келтирмайди, айни пайтда тупроқдаги намликни сақлашга, шамол эррозиясидан ҳимоялашга ва ҳосилни асрашга ёрдам беради. Шу билан бирга фермерларга тўғридан тўғри пул даромадини келтирмайди, натижада бундай дарахтзорларни экишни ҳеч ким ўз зиммасига олишни истамайди.

ГЭЖ КГД ушбу ажойиб амалиётни Ўзбекистонда кенг кўламда тиклашни мўлжаламоқда. Бунинг учун бизга жойлардаги фермерларни ва раҳбариятни қизиқтириш керак. Шу сабабли ёрдам сўраб сизга мурожаат қилмоқдамиз. Фермерларни дарахтзорларни ўситиришдан қандай қилиб манфаатдор қилиш мумкинлиги борасида ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдирсангиз, сиздан миннатдор бўлар эдик. Ҳар бир фикр биз учун қадрли. Биз, ўз навбатида, бу техникани оммалаштириб, мамлакат миқёсида бу йўналишда иш олиб борамиз.

Фикр билдиринг, ва мамлакатингиз табиатига ва одамларига ёрдам кўрсатган бўласиз.