The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Диққат! Кўнгиллилар талаб қилинади!

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 19-сонли мактаб иситиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга интилмоқда. Бу муаммо кўплаб мактаблар олдида ҳам кўндаланг турибди. Яқин пайтларгача мактабнинг ўз қозонхонаси бўлар эди. Аммо электр токининг йўқлиги шунга олиб келдики, иссиқ сувни мактабнинг иситиш тизими қувурларидан ҳаракатланишига ёрдам берадиган циркуляцион насослар ишдан чиқди. Муаммони ҳал қилиш мақсадида мактабда 9 та алоҳида қозонхона ўрнатилди, уларнинг «контури» кичик бўлиб, ҳар бир бир неча кабинетни исита олади. Бундай қозонхоналарга циркуляцион насос талаб қилинмайди. Аммо қишлоқ мактаблари асосан кўмир билан истилади. Кичик қозонхоналарга эса кўпроқ ёқилғи талаб қилинади. Бундан ташқари, бизнинг кўмир кам калорияли ва чиқиндилари кўп бўлади. Келтириладиган кўмирнинг 60% дан ортиқ қисми – бу шунчаки чанг. Бунинг натижасида мактабда ёқилғи етишмайди, қиш фаслида хоналарда мақбул ҳароратга эришиш қийин кечади.

Мактаб маъмурияти муаммони ҳал қилиш ва бошқа мактабларга бу муаммони мустақил ечишни намойиш қилиш ниятида. Лойиҳа доирасида қуйидагиларнинг амалга оширилиши режалаштирилмоқда:

  1. Меҳнат дарсларида ўз қўли билан сувни қуёш нури билан иситувчи ва хоналарга илиқлик олиб келувчи қуёш коллекторларини йиғишга уриниб кўриш. Қуёш коллекторлари сувни иситади, ва сув мавжуд иситиш тизимлари ёрдамида қўшимча равишда иситилади. Сувни қуёш билан бу тарзда иситиш ёқилғини тежаш имконини беради.
  2. Қуёш коллекторлари билан иситишдан қанча ёқилғи тежалишини ҳисоб-китоб қилиш.
  3. Мактаб томини иссиқлик йўқотилишидан сақлаш учун лўмбоз билан қоплаб чиқиш.
  4. Битта контурни иситиш учун ко-генератор ўрнатишга уриниб кўриш ва мамлакатнинг бошқа мактабларида оммалаштириш учун бундай ко-генератор иши натижалари билан танишиш.
  5. Мактабни иситиш мақсадида қўшимча ёқилғи олиш учун меҳнат дарсларида биомассадан иситиш брикетларини ясаш бўйича брикет станокларини ўрнатиш.
  6. Натижаларни таҳлил қилиш ва вилоят ва мамлакатнинг бошқа мактаблари раҳбарияти билан ўртоқлашиш.

Эҳтимол, бундай лойиҳа мактабларни тегишли тарзда иситиш учун ечимни топиш имконини беради.

Барча қўйилган масалаларни ҳал қилиш учун мактабга кўнгиллилар талаб қилинади ва улар қуйидаги масалаларда ёрдам бериши мумкин:

a) Қўл остидаги материаллардан мустақил равишда қуёшли коллекторларни йиғиш бўйича мақбул ечим топиши мумкин – Мактаб ўқувчилари ўзлари фойдаланиши ва меҳнат дарсларида ясаши мумкин бўлган вариантни топиш, ва у бизнинг шароитимизда фойдаланиш учун қулай бўлиши керак.

b) Ўқувчиларни ва ўқитувчиларни биргаликда бундай коллекторларни йиғишга ва мактабда ўрнатишга ўргатиш.

c) Ишончли натижаларга эриш учун турли усуллар ёрдамида йиғилган ва ўрнатилган коллектор иши мониторинг қилинади, ва улардан қайси бири мактабни яхшироқ иситиши аниқланади.

Кўнгиллилардан нималар кутилади?

Кўмаклашиш истаги – биз ўзлари яшаётган жамиятга ёрдам беришни истовчи ва бунга имконияти бор одамларни топишдан умид қиламиз.

Болалар фаровонлиги йўлида ўйлашга ва бирон иш қилишга қодирлик ва тайёрлик. Ушбу битта мактаб мисолида нафақат унда ўқийдиган болалар фойда кўради. Натижалар ижобий бўлса, улар кўплаб бошқа мактаблар учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. Албатта, бунда оддий мантиқий фикрлаш, асбоблар билан ишлаш билиш кўникмалари талаб қилинади.

Вақти вақти билан Сирдарё вилоятига боришга қодирлик ва бунга шайлик, белгиланган мақсадларга эришиш учун у ерда вақт сарфлаб, тегишли хатти-ҳаракатларни бажариш лозим бўлади. Сирдарё вилоятида қатнаш ва яшаш харажатлари лойиҳа ҳисобидан қопланади. Шаҳарчада бўлган пайтда мактаб ўқувчилари оилаларида яшаш эҳтимоли яратилиши мумкин.

Агарда сиз бунга қодир бўлсангиз, бизга хат ёзинг. Барча зарур маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: + 998 71 120 34 50 (допол. 145), 120 34 62. Ёки бизнинг электрон манзилимизга хат ёзинг: alexey.volkov@undp.org

Ҳурматли кўнгиллилар, Сиз бизга жуда кераксиз. Шу сабабли тортинмасдан хат ёзинг, қўнғироқ қилинг.

P.S. Илтимос, ушбу маълумотни бефарқ бўлмаган, ижтимоий маъсулият нималигини тушунадиган дўстларингиз ўртасида тарқатинг.