The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ГЭФ КГД жамоаси агроўрмончилик мавзусида Республика бўйлаб бўлиб ўтадиган семинарлар бошланаётганлигини мамнуният билан еълон қилади

ГЭФ КГД жамоаси агроўрмончилик мавзусида Республика бўйлаб бўлиб ўтадиган семинарлар бошланаётганлигини мамнуният билан еълон қилади

Ассалому алейкум азиз юртдошлар!
Шошилинг! Глобал Экологик Фонднинг Кичик Грантлар Дастури ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва ёш фермерлар Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида:

24-апрел соат 10:00 да Қорақалпоғистон Республикасида
26-апрел соат 10:00 да Наманган вилоятида
29-апрел соат 10:00 да Самарқанд вилоятида
30-апрел соат 10:00 да Бухоро вилоятида
1-май соат 10:00 да Сурхондарё вилоятида
6-май соат 10:00 да Сирдарё вилоятида
7-май соат 10:00 да Тошкент шаҳрида

семинарлар ташкил қилмокда. Шу муносабат билан юртимиздаги барча фермерлар, тадбиркорлар, ҳамда қишлоқ ва ўрмон ҳўжалиги мутахассисларини ушбу семинарларда фаол иштирок этишга таклиф қилади.

Ушбу семинарлар мавзуси бугунги кунда қишлоқ хўжалигини самарали юритиш ва ундан унумли фойдаланиш мақсадига мувофиқ бўлган долзарб мавзулардан бири бўлган - агроўрмончилик ташкил қилиш, яъни қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик соҳаларини бирлаштирган ҳолда ташкил қилиш ва юритиш ҳақида бўлиб ўтади. Ушбу семинарларда сиз атроф-миҳитга, қишлоқ ва ўрмон хўжаликларига тегишли бўлган саволларингизга жавоб топасиз, ундан ташқари ГЭФ Кичик Грантлар Дастури фаолияти ҳақида барча маълимотга эга бўласиз.

Азизлар, қуйидаги телефон рақамларга қўнғироқ қилинг ва семинарларга қатнашиш учун олдиндан рўйхатдан ўтишингизни сўраймиз. (Семинарлар ўтказилишига ўзгартиришлар киритилиши мумкин, шу муносабат билан биз веб-сайтимизда ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақида эълон қиламиз)

П/С: техник сабаблар туфайли, Хоразм вилоятидаги семинар қолдирилади. Семинар ўтказилиш санаси келишилганданоқ, биз бу ҳақида веб-сайтимизда, ҳамда ижтимоий тармоқларда сиз азизларга ҳабар берамиз.

Қорақалпоғистон Республикаси
Иштирок этиш учун: (99) 955-02-46
Наманган вилояти
Иштирок этиш учун: (99) 324-90-12
Самарқанд вилояти
Иштирок этиш учун: (99) 595-74-55
Бухоро вилояти
Иштирок этиш учун: (91) 400-91-74
Сурхондарё вилояти
Иштирок этиш учун: (99) 678-36-85
Сирдарё вилояти
Иштирок этиш учун: (99) 476-32-71
Тошкент вилояти
Иштирок этиш учун: (99) 858-54-88