The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ГЭЖ вакиллик таркибининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этиш учун эълон

Азиз дўстлар, нотижорий соҳадаги ҳамкасблар

Вакиллик таркибининг кенгайтирилган йиғилиши фаолиятининг биринчи йилида эришилан ютуқларга асосланган ҳолда, ГЭЖ Котибияти ГЭЖ Кенгашида уларнинг вакиллиги Швейцария томонидан ифодаланган мамлакатлар:
Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон учун иккинчи учрашувни ташкил этади.
Учрашувдан кўзланган мақсад иштирокчиларнинг ГЭЖ нинг 5-нчи бюджет циклидаги (ГЭЖ-5) устуворликлар, дастурлар, сиёсат ва тартибот тўғрисидаги билимларини янада кучайтиришдан иборат.

Йиғилиш 2012 йил 25-27 сентябрь кунлари Ереван шаҳрида (Арманистон) бўлиб ўтади.

ГЭЖ Котибияти фуқаролик сектори вакилларининг (ННТ, табиатни муҳофаза қилишга жалб қилинган бошқа ноҳукумат ташкилотлари) кенгайтирилган таркибига эга бўлишни истар эди, бундан мақсад – уларнинг инвестицион дастур ва келгуси шериклик ҳақидаги фикрлари билан танишишдан иборат.

Котибият ҳар бир томоннинг биттадан вакилининг иштирокини молиялайди. Ўз ҳақини тўлай оладиган иштирокчилар биринчи навбатда кўриб чиқилади ва уларнинг иштироки ҳақи тўланадиган вакилларга қўшилади.
Фуқаролик жамиятининг барча манфаатдор вакиллари веб-сайт on-line орқали қуйидаги манзил бўйича рўйхатдан ўтишга таклиф қилинади: https://www.thegef.org/gef/content/gef-ecw-cso-registration-armenia

Барча буюртмалар 2012 йилнинг 4 сентябригача тўлдирилиши керак.

Сиз шуни ҳам билишингиз керакки, иштирокчилар танлови ГЭЖ сайтидаги мезонлар ва тартиб асосида ўтказилади - http://www.thegef.org/gef/node/4051 ёки қуйидаги ҳужжатлар орқали танишиш мумкин:

танлаш мезонлари ва процедураларини юклаб олиш (инглиз тилида)

Саволлар бўлса, ушбу манзил орқали мурожаат қилинг.

Ҳурмат билан,
Pilar Barrera
Operations Officer. Civil Society Relations/Capacity Development
Global Environment Facility
pbarrera@thegef.org