9 август куни ГЭЖ КГД Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига иккита лойиҳани кўриб чиқиш масаласи қўйилди: Самарқанд давлат университети оранжереясини тиклаш лойиҳаси ва Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг лойиҳаси.
Мажлис оддий режимда ўтди, яъни ҳар бир лойиҳа бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанд давлат университети биология факультетининг оранжереясини тиклаш ва ундан энергия тежовчи моделни яратиш лойиҳаси қўмита томонидан ижобий қабул қилинди. Самарқанд шаҳридаги улкан бунёдкорлик ишлари доирасида реконструкция режалари университет оранжереясини қандайдир таъсир қилиш-қилмаслиги асосий масалалардан бирига айланди. Вазиятга аниқлик киртиш мақсадида Самарқанд шаҳри ҳокимиятига хат билан мурожаат этишга қарор қилинди. Иккинчи масала лойиҳани биргаликда молиялаштиришнинг тасдиқланиши бўлди. Айни пайтда лойиҳага ёрдам маблағини олиш учун Швейцария, Германия, АҚШ элчихоналарига, Норвегия фондига ва БМТТДга аризалар берилган. Ҳозир деярли барча элчихоналарда таътил даври бўлиб, биргаликда молишлаштириш масаласи бўйича тасдиқномалар олингани йўқ.
Шундай қилиб, лойиҳа иккита шарт билан маъқулланди:
Лойиҳа уни амалга ошириш имконияти ва СамДУнинг биология факультети оранжереясини бузиш ёки бошқа жойга кўчириш ёки бошқача ҳаракатларга дучор қилиш борасида Самарқанд шаҳар ҳокимиятидан тасдиқнома олиши керак;
Лойиҳа донорлардан уни лойиҳалаштиришда иштирок этиши ҳамда лойиҳа бюджети ҳамкорлардан олинадиган қўшимча воситаларни жалб этиш ҳисобига тўлиқ қопланиши тўғрисида тасдиқнома олиши лозим.
ГЭЖ КГДнинг ўзи ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 50 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилишини маъқуллади.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг лойиҳаси билан эса ўзгача вазият юзага келди. Ушбу лойиҳа кўплаб саволларни келтириб чиқарди ва қўмита аъзолари орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабабчи бўлди. Лойиҳа қайта кўрилиши ёки охиригача ишланиши керак бўлган саволлар жуда кўплиги туфайли рад этилди. Барча савол ва шарҳларнинг батафсил таърифи тез орада ариза берувчининг бевосита ўзига жўнатилади.
Шундай қилиб, бир лойиҳа шартлар билан маъқулланди, иккинчиси – рад этилиб, ариза берувчи пухта ишлаб чиқиши учун қайтариб юборилди.
Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг навбатдаги мажлиси сентябрь ойи бошларида бўлиб ўтади ва унда бир нечта лойиҳа аризалари кўриб чиқилади. Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида биогаз бўйича лойиҳа, Қорақалпоғистонда фитомелиорация бўйича лойиҳа, Назархан (Қорақалпоғистон) қишлоғида кичик энергетик қурилмаларни ишлаб чиқариш марказини яратиш лойиҳаси ва бошқа баъзи бир лойиҳалар.
Ушбу аризаларнинг тавсифи билан тез орада сайтимизнинг “Кўриб чиқилаётган лойиҳалар” бўлимида танишишингиз мумкин.