The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Хонбалиқчилик – Ўзбекистон фермерлари учун бизнеснинг истиқболли тури

Хонбалиқ – ҳар бир дастурхонга “Хонлар балиғи”!

Хонбалиқ ва унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида нималарни биласиз? Ушбу парҳез таомдан ҳамма фойдалана олиши учун нима қилиш керак?

Кўпчилик хонбалиқ ҳақида эшитган бўлса-да, уни ҳали ҳамма ҳам танаввул қилиб кўрмаган. Бу шубҳасиз факт.

Хонбалиқ — бу ажойиб балиқ бўлиб, унинг асосий хусусияти фақат тоза ва асосан салқин сувларда истиқомат қилиши билан боғлиқ. Шу сабабли унинг сифати кафолатланган тарзда юқори бўлади. У лосослар оиласига мансуб бўлиб, мослаша олиш даражаси юқорилиги сабабли салқин кўллар, тоғ дарёлари ва океанларда учрайди. Ўзбекистонда салқин кўлларда ёки сойларда яшайдиган тилласимон хонбалиқ ёки дарё хонбалиғи учрайди. Ҳозирги пайтда сунъий шарт-шароитларда Ўзбекистонда Шимолий Америкадан келиб чиққан рангдор хонбалиқ кўпайтирилмоқда, у дарё хонбалиғига нисбатан тезроқ ўсади. Шу сабабли бу гал хонбалиқ ҳақида тур сифатида эмас, маҳсулот сифатида сўз юритамиз.

Хонабалиқ ҳақида маҳсулот сифатида сўз кетар экан, шуни таъкидлаш керакки бу тансиқ таом бўлиб, мазаси жуда ажойиб. Инсон организми учун хонбалиқнинг фойдаси жуда катта. Шу сабабли лосослар оиласига мансуб ушбу балиқ сайёрамизнинг турли бурчакларида таом тайёрлашда кенг қўлланилади.

Хонбалиқ витаминлар ва минералларга жуда бой. Унинг таркибида машҳур Омега-3 ёғли кислота жуда кўп миқдорда, шунингдек йод, рух, фосфор, калий ва б. моддалар бор. Хонбалиқ жуда фойдали, бош мия фаолиятини яхшилайди, асаб тизимини мустаҳкамлайди, атеросклероз билан касалланиш эҳтимолини камайтиради, инсоннинг ишчанлик фаолиятини яхшилайди, айни пайтда ҳорғинлик ҳиссини бартараф этади. Омега-3 кислотаси қонда зарарли холестерин моддаси миқдорини пасайтиради.

Бошқа балиқлар каби хонбалиқ табиатнинг ноёб туҳфасидир, аммо ўртача статистик харидор уни ҳар доим ҳам харид қилиш имкониятига эга эмас. Шу сабабли аҳоли ушбу маҳсулотдан баҳраман бўлиши учун сайъ ҳаракатларни амалга ошириш керак. Бунинг чораси битта – Аквакультура ёки балиқларни сунъий кўпайтиришдир.
Бунинг учун нималар қилиш керак? Аввало, қатъий қарор, яхши молиявий имкониятларга эга бўлиш ҳамда саводли ва тажрибали устоз топиш керак. Бу ишда устозсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

Товарбон хонбалиқ балиқ кўпайтириш ҳавзасида

ГЭФ КГД томонидан Ўзбекистонда илгари сурилаётган илғор амалиётлар ўртасида хонбалиқ етиштириш технологияси муҳим ўрин эгаллайди. Балиқ жуда қимматли маҳсулот бўлиб, ҳанузгача Ўзбекистон аҳолиси учун тақчил ҳисобланади. Балиқчилик хўжалиги барқарор ва юқори даромадли соҳа ҳисобланади. Мамлакат хўжаликларида сунъий балиқчиликни ривожлантирилишини қўллаб-қувватлаган ҳолда биз балиқларнинг табиий популяциясига тазйиқни камайтириш ва табий муҳитда уларнинг турли туманлиги сақланишига ҳисса қўшамиз.

Фермерларни даромабли бизнесга жалб қилиш, хонбалиқни сунъий шарт-шароитларда кўпайтириш бўйича билим ва тажрибани оммалаштириш мақсадида ГЭФ КГД Ўзбекистондаги БМТРД кўмагида ЎзР ФА нинг Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти билан биргаликда Тошкентда “Хонбалиқчилик – Ўзбекистон фермерлари учун бизнеснинг истиқболли тури” мавзусидаги очиқ тренинг ўтказилишини режалаштирмоқда.

Қизиқсангиз, Тошкент шаҳрида 21 июнда бўлиб ўтгадиган тренингимизда иштирок этишга таклиф қиламиз. Айни пайтда мамлакатнинг совуқ сувли тоғ олди ҳудудларидаги ушбу соҳани ривожлантиришдан манфаатдор бўлган фермерлар ва тадбиркорлар ўртасида ушбу ахборотни тарқатишда ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз. Тренинг рус тилида ўтказилади. Иштирокчилар сони – 50 киши. Ўринлар сони чекланганлиги туфайли тренинг иштирокчилари олдиндан рўйхатдан ўтиши шарт! Иштирокчиларнинг транспорт харажатлари уларнинг ўз ҳисобидан қопланади.

Қуйида тренинг дастури ва ўтиш жойи харитаси келтирилган.

«ХОНБАЛИҚЧИЛИК - ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ УЧУН БИЗНЕСНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ТУРИ»

Фермерлар учун ўқув тренинги дастури

Санаси: 2014 йил 21 июн

Ўтказиладиган жойи: Тошкент ш., Зенит заводи. Тренинг ўтадиган жойга асосий кириш жойидан чап томондан кирилади.

«Универсам – Юнусобод» бекатидан 8, 9 ва 10 ва ҳ.з. даҳалар томонга, айланма йўл орқали Хасанбой маҳалласига юрилади. Харита қуйида келтирилган.

Вақти

Тадбир

Маъсул шахслар

1.

09:00 – 09:20

Рўйхатдан ўтиш ва йиғилиш

Максад Бауетдинов

Екатерина Лян

2.

09:20 – 10:00

1-нчи қисм

Хонбалиқ - Ўзбекистон фермерлари учун истиқболли аквакультура объекти сифатида:

Турнинг биологияси.

Сувнинг сифатига талаб.

Республиканинг хонбалиқчилик учун истиқболли бўлган туманлари.

Хонбалиқ кўпайтиришнинг умумий иқтисодий афзалликлари.

Балиқларни сақлаш тизимлари (ҳавзалар, ҳовузлар).

ГЭФ КГД лойиҳасида хонбалиқ учун ҳавзалар намунаси.

Тренер:

Бахтиёр Комилов

3.

10:00 – 10:15

1-нчи қисм бўйича савол-жавоблар

Бахтиёр Комилов

4.

10:15 – 11:00

2-нчи қисм

Ўзбекистон шароитлари учун интенсив хонбалиқчилик асослари:

Балиқчилик цикллари (умумий тушунчалар).

Балиқ кўпайтириш материалини тайёрлаш ва олиш.

Товарбоп хонбалиқ кўпайтириш – фермер хўжалигининг асоси сифатида.

Хонбалиқни боқиш.

Балиқ тутиш ва маркетинг.

Тренер:

Бахтияр Комилов

5.

11:00 – 11:20

Кофе - брейк

11:20 – 11:35

2-нчи қисм бўйича савол-жавоблар

Бахтиёр Комилов

6.

11:35 – 12:30

3-нчи қисм

КГД лойиҳаси ҳавзали хўжалигида амалий машғулотлар:

Кўрик.

Ҳавзаларни яратиш, уларга қўйиладиган талаблар, ҳавзаларнинг турлари бўйича масалалар, фермер ҳаракатларининг амалий намойиши

Тренер:

Ибрагим Холилов

7.

12:30 – 13:30

Тренинг тингловчиларининг саволлари.

Хонбалиқ кўпайтириш фермасини тузишга оид амалий хатти-ҳаракатларнинг муҳокамаси.

Балиқ кўпайтириш, емиш масалалари бўйича амалий алоқаларни йўлга қўйиш.

Бошқа масалалар

Тренерлар:

Ибрагим Холилов, Бахтиёр Комилов

Маъсул шахс: Максад Бауетдинов

ТРЕНИНГДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН 19-чи июнгача ЎТИШ ШАРТ!

Телефонлар: уяли: + 998 93 501 52 21; иш телефони: + 998 71 120 34 50 (қўшимча 215)

e-mail: makhsad.bauetdinov@undp.org

Иштирокингиздан миннатдор бўламиз.
Ўз ГЭФ КГД жамоаси