Охирги 30 йил давомида Ўзбекистондаги тўқайзорларнинг ҳажми қарийиб 90% га қисқариб кетди! Буни тасаввур қилишнинг ўзи даҳшат! Яна бир неча йил аҳвол ўзгаришсиз қолса, биз ноёб ўрмонларимизни ва улар билан бирга тўқайзор экинларини ҳамжамиятини йўқотиб қўйишимиз мумкин. Дарахтлар аёвсиз кесиб юборилмоқда. Ноёб ўрмонларимиз маҳаллий аҳоли томонидан иситиш учун фойдаланилмоқда. Ўрмонларни тиклаш ишлари билан эса ҳеч ким шуғилланмайди. Янги дарахтларни экиш ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаяпти. Фақат қурилишда ишлатиш мақсадида тераклар экилади, холос.
Яқинда ГЭЖ КГД томонидан қўллаб-қувватланган Хоразм вилояти маҳаллий агросаноат хўжалиги қолдиқларидан ёқилғи брикетларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ўрмонларни кесишнинг муқобили сифатида агросаноат чиқиндиларидан ёқилғи манбаларини яратишга ва технологиялар самарадорлигини намойиш этишга йўналтирилган. Ушбу ташаббус билан дастурга Урганч Давлат университети мурожаат қилди, ҳозир унинг ўқув хўжалигида лойиҳа тадбирлари ва вазифалари бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ҳанузгача ҳудудда энергиянинг асосий манбаи табиий газ бўлиб кеган, аммо иқтисодиётнинг ўсиши энергия манбаларига бўлган талабни оширади, бу эса заҳираларнинг муқаррар равишда қисқариб кетишига олиб келади. Газ таъминотидаги муаммолар Хоразм вилоятига ҳам ўз таъсирини кўрсатди, бу ерда айниқса, қиш фаслида аҳоли фавқулодда чораларни қўллашга мажбур бўлмоқда. Ўз уйларини иситиш учун улар дарахтларни кесмоқда. Ҳолбуки, ўрмон дарахтларини кесиш қонунга хилоф! Аммо маҳаллий аҳоли ҳамон бу ишни давом эттирмоқда. Тут, жийда ва бошқа дарахтлар ўтинга ишлатиб юборилмоқда. Амалда ўтин сифатида ишлатилиши мумкин бўлган барча ўрмон экинлари кесиб юборилмоқда. Тўқайзорлар кўз ўнгимизда йўқолиб бормоқда...
Тўқайзор ўрмонлар - табиий меросимиздир, ўрмонларимизни ва ноёб табиий ҳудудларни йўқолиб кетишдан сақлаш учун комплекс ёндашув талаб қилинади.
Биринчидан, доимий равишда ўрмонларни тиклаш билан шуғилланиш керак, жумладан Бухоро вилояти «Жайрон» экомаркази ҳамда Сурхандарё вилояти емирилган ер участкалари мисолида дашт экотизимларини тиклаш бўйича лойиҳа ходимлари бу иш билан муттасил шуғилланиб келмоқда. Бу ишларни лойиҳа доирасида амалга ошириш билан чекланмасдан, барча жойларда дарахтларни экиш керак. Бизнинг бир мақоламиз қуйидаги мавзуга бағишланган эди: Сени эслаб қолишлари учун нима қилиш керак?
Иккинчидан, арзон ва фойдаланиш мумкин бўлган муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқариш бўйича технологияларни жорий қилиш ва оммалаштириш.
Учинчидан, аҳоли, шу жумладан, тўқайзорлар яқинида яшайдиган аҳоли ўртасида илмий-оммабоп ва маърифий фаолият билан шуғилланиш. Муқобил технологиялар, мамлакатимизнинг бугунги куни ва келажаги учун ўрмонларнинг аҳамияти ҳақида сўзлаш керак. Инсон ушбу тизимнинг бир қисми эканлиги, унга эътиборсиз бўлиш ўзимизни ҳалокатга маҳкум этиш, «ўтирган шохни арралаш билан тенг эканлигини» тушунтириш лозим.
Ёқилғи брикетларга қайтсак. Ёқилғи брикетлари - бу нима? Айни пайтда қандай қилиб брикетларни ишлаб чиқариш Қуйи Амударё тумани тўқайзорларини ҳалокатдан қутқариши мумкин?
Ёқилғи брикетлари — моҳиятига кўра биоёқилғи бўлиб, уни тайёрлаш жараёнида махсус ускуна ёрдамида у ёки бу шакл берилади. Брикетлар қишлоқ хўжалиги (сомон, шелуха, маккажўхори ва б.), ёғонга ишлов бериш (қиринди, парраха ва б.) соҳаларининг турли қолдиқлари, торф, писта кўмир ва б. маҳсулотлардан тайёрланади.
Ёқилғи брикетлари турли шаклдаги печлар учун қаттиқ ёқилғи сифатида қўлланилади. Ёқилғи брикетлари экологик соф маҳсулот бўлиб, ёнганда деярли тутамайди. Уй-жойлар, ҳаммом, иссиқхона, сабзовот омборлари, палаткалари ва ҳ.з.ларни истишда ёқилғи брикетлари ниҳоятда қулай.
Хоразмда режалаштирилаётган ёқилғи брикетларини ишлаб чиқариш технологияси асосини олдиндан яхшилаб майдаланган (шелуха, кунгабоқар, қамиш, қизилмия, янтоқ ва б.) чиқиндиларни юқори босим ва ҳарорат остида (200 до 250 °C) пресслаш ташкил этади. Натижада юқори ҳарорат таъсири остида ёғочсимон экинлар таркибидаги табиий лигнин эрийди ва совуши пайтида устида қотиб қолиши оқибатида брикетни мустаҳкамлайди, шу сабабли брикетларни қотиришда сунъий моддалардан фойдаланилмайди. Шу тарзда, таркибидаги лигнин моддаси ёрдамида экологик соф маҳсулот ҳосил қилинади.
Эътиборингизга лойиҳавий буюртма ҳавола қилинади.
Бюджети кейинчалик кўрсатилади.