Бу мақола бизнинг охирги сафаримиз ҳақида ҳикоя. У юзага келди. Қашқадарё вилояти учун танлов ҳақида берган эълонимиз туфайли.
Шундай қилиб,
17 январда
Биз Тошкентдан йўлга чиқдик. Йўл ҳар галгидек мислсиз гўзал, юрагинг тўлиб кетади.

Тушликка машҳур самарқандча палов еб кўриш учун Самарқандда қисқа муддатга тўхтадик ва Самарқанддан Қаршига Зарафшоннинг қиров босган чўққилари тизмалари ёнлаб, Хазрат Довуд йўли бўйлаб давом этдик. Қизиқ деталь: эндигина Қашқадарёга/дан кириш ва чиқишда машинамизни тўхтатиб ҳамма маълумотларни синчковлик билан ёзиб олдилар. Бошқа ҳеч бир вилоятда бундай қилинмайди. Нима учун улар доимо машинамизни ва бизнинг қаерданлигимизни ёзиб олишлари – тушунарсиз. Майли, ҳечқиси йўқ.
Биз Жайрон экомарказимизга ўзимиз билан бирга устани олиб кетяпмиз. Устанинг исми Зоир. У биз марказ учун олмоқчи бўлган бино таъмирининг ёки экомарказнинг янги ҳудудида янгидан қуриладиган бинонинг нархини баҳолаб бериши керак. Нархни қиёслаш экомарказни ривожлантириш бўйича янги лойиҳавий ҳужжатни ишлаб чиқиш учун зарур ҳисобланади. Нима қилиш мумкинлигини режалаштириш учун нима қанча туришини билиш керак. Режалар эса жуда катта.
Кечга бориб биз экомарказда эдик. Кеч тунгача стол даврасида экомарказ директори Эркин, бизнинг Наталья Васильевна ва янги “эски” ҳамкасбларимиз Валентин ва Аня билан нимани қандай қила олишимиз мумкинлиги истиқболларини муҳокама қиламиз. Суҳбат қизиқарли ва жонли. Бу ноёб ерларни сақлаб қолиш бўйича ишлар тўхтаб қолмаслиги ҳамда давом этишига умидимиз бор. Биз жуда ҳам умид қиламизки, экомарказ ҳудудини кенгайтириш учун кейинчалик янги ерларнинг қўшилиши бўйича режаларнинг Давлат табиатни асраш қўмитаси, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқадиган масаларнинг кун тартибига киритилади. Ҳукуматнинг 24 минг гектар ерни қўшиб олиш бўйича аниқ мақсади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори бор. Ҳозирча фақат 10 минг га қўшиб олинган бўлса-да, шунинг ўзи ҳам анчагина. Лекин ишни охиригача етказиш керак. Ҳозирча бу бир жойда турибди.
Экомарказ кенгликларида пайдо бўлган яна бир ажойиб ғоя бор. Ҳозирча у ҳақида айтмаймиз. Бироқ умид қиламизки, сиз у ҳақида сал кечроқ билиб оласиз.
Тун совуқ бўлди. Машинамиз чиройли қиров билан қопланди. Йўлга чиқиш керак. Қашқадарёда одамлар аллақачон кутиб туришибди. Хайр севимли экомарказ. Кўришгунча.


18 январ
Биринчи учрашув Муборак туманидаги одамлар билан бўлди. Бизнинг эълонимизга маҳаллий ННТ ёрдамида жавоб қайтарган иккита фермерлар билан бўлган суҳбат. Маҳаллий аҳоли билан бўлган ишлар руҳиятини ҳис қилишингиз учун суҳбатимизни келтираман. Бу ўта муҳим. Чунки у орқали одамлар грант нима-ю, уни қандай тушунишлари ҳамда кайфиятларини билиш мумкин. Албатта қисқача шаклда, моҳиятни. Шундай қилиб:
- Нима қилмоқчисиз?
- Сиз берган эълонни ўқидик.
Хандон писта боғини барпо қилмоқчимиз. Бизнинг томонлар иссиқ, хандон пистага иссиқ ҳаво керак, шунинг учун уни етиштирмоқчимиз. Ёнимизда Муборак заводи бор. У ердан газ чиқади, кислород эса кам, шунинг учун дарахтлар нобуд бўляпти. Шунинг учун ҳам дарахт кўчатларини ўтқазмоқчимиз.
- Табиат билан боғлиқ қандай муаммоларингиз бор? Нималар ёмон ҳолатда? Нима нотўғри? Нимани тўғрилаш керак? ёки Нимага мослашиш керак? Бу ердаги газ завод туфайлими? Биз буни бартараф эта олмаймиз. Айнан шу сабабли дарахтлар нобуд бўляпти, деб ким сизга айтди? Агар дарахтлар айнан шундан нобуд бўлаётган бўлса, нега сиз эса яна дарахт ўтқазмоқчимисиз? Нима учун? Агар айтаётганингиздек, улар газдан нобуд бўлаётган бўлса, яна нобуд бўлаверади-ку.
- Йўқ, ундай эмас. Ахир бизнинг одамлар ҳар доим бодом экишган, деб айтяпмиз-ку. У жуда яхши ўсади. Ҳозир ҳам уни экишади. Бизга ёрдам берсангиз, биз яна экамиз.
- Келинг, бундай қиламиз. Яна бироз ГЭЖ КГД ҳақида сўз юритамиз. Биз қандай ишлаймиз-у ва нима учун ишлаймиз. Биз ўз лойиҳаларимиз орқали одамларга нимадир янги нарсаларни кўрсатишимиз, уларга ер ва ресурсларни тежашлари учун улардан қандай қилиб янгича фойдаланиш тўғрисида гапириб беришимиз керак. Уларга ҳам, табиатга ҳам яхши бўлсин. Агар сиз шундай ҳам бодом экаётган бўлсангиз, биз одамларга қандай янгилик кўрсатамиз? Қандай янгилик ҳақида гапирамиз? Бошқа томони борки, биз одамларга янги технологияни кўрсатиб, унга ўтишга ишонтиришга ҳаракат қилиб кўришимиз керак. Биз фақат биринчи бўлиб ҳаракат қилган ва янги технологияга ўтган одамгагина ёрдам берамиз. Қолган ҳамма одамлар эса буни ўзлари қиладилар. Бизнинг қоидамиз – биз технологияларни битта вилоятда бир маротаба намойиш этамиз. Сиз бодом экинг-чи. Қўшнилар нима дейишаркан? “Хўш, нима бўлибди? Биз ҳам бодом экишни биламиз. Бизга пул беринг, биз ҳам яна бодом экамиз”.
Келинг, ҳаммасини бошидан бошлаймиз. Нима билан шуғулланасиз?
- Суғориладиган деҳқончилик билан. Менинг 150 га дан ортиқ ерим бор, уники эса 200 га дан ортиқ.
- Лекин танлов сув истеъмолини камайтиришга қаратилган эди, чунки одамлар сув уларга жуда ҳам керак бўлган шароитга эмас, балки сув кам бўлган, айниқса зарур бўлганда йўқ бўлган шароитга мослашишлари керак эди. Сиз қандай суғорасиз?
- Каналдан суғорамиз. Бизнинг насосларимиз бор. Ундан фойдаланамиз.

Оддий насос, лекин бу расмда дизелли насос.
- Қандай насослар? Сиз қанча вақт суғорасиз?
- Насослар соатига 55 кВт*. Уники ҳам, меники ҳам шунақа. Насослар бир мавсумда 6-8 ой тўхтовсиз ишлайди. Секундига 300 л. Бир мавсумда электр учун 11 миллион сўм атрофида тўлаймиз.
- Кўп тўларкансиз. Тежашни истайсизми? Сув етарлими?
- Баъзида етади. Баъзида эса йўқ. Биз деярли каналнинг ёнидамиз, шунинг учун сув деярли доимий тарзда бор. Баъзида ҳақиқатан ҳам керак пайтда бўлмайди. Тежашни эса албатта хоҳлаймиз. Иложи борми? Қандай қилиб?
- Кўпгина йўллари мавжуд. Лазерли режалаштириш технологияси ҳақида эшитганмисиз? Биз Хоразмда синаб кўрдик. Жуда ҳам яхши натижалар берди.
- Ҳа, нималардир эшитганмиз, ҳоким айтган эдилар, аммо нималигини билмаймиз.
Лазерли режалаштириш технологияси – сувнинг тежалиши ва қўшимча ҳосил олиниши эканини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Фермерлар шу заҳотиёқ нима ва қандайлигини ҳамда айнан шу технологияни татбиқ этишни хоҳлаб қолишади. Бодом боғлари шу ондаёқ эсдан чиқарилди.
Мен уларга ўзимизнинг рақамларга урғу бериб ёзилган ахборот бюллетенимизни қолдириб, ҳоким билан гаплашиб кўришларини илтимос қиламан. У кўриб чиқсин, агар туман ҳокимида қизиқиш уйғонса, ишни бошлаймиз. Фермерлар аввал ишлаган собиқ колхозда 50та фермер хўжалиги суғориладиган деҳқончилик хўжаликларидир. Умуман олганда, фермерларнинг айтишларига қараганда, Муборак туманида фермерлар сони 275та. Кўриниб турибдики, имкониятлар катта.
Фермерлар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш ҳамда ГЭЖ КГД билан боғланишга ёрдам берган ННТ орқали алоқа ушлаб туришга келишиб олдик. Шундай қилиб, сайтимиздаги маълумот, эҳтимол, яхши муқаддиманинг сабаби бўлиб қолгандир (ННТ ҳар ҳафта сайтимизга кириб туради).
Муборак туманидаги фермерлар билан хайрлашамиз ва 5 дақиқадан сўнг бизни Ғузор тумани фермери кутяпти. Бу аёл фермер. Исми қийин бўлгани учун уни Зуляхон деб чақиришимиз мумкинлигини айтди.

Жабборова Зулхумор – ёки шунчаки Зуляхон.
У яна туман хотин-қизлар Ассоциациясининг раиси ҳам ҳисобланади. У ўз фикрини баён этади. Зуляхоннинг чорвачиликка йўналтирилган 180 га ери бор. 110 га майдонни ташкил этадиган лалмикор ерларда ҳеч нарса ўсмайди, нима экиш мумкинлиги ҳақида ўйлаяпти. Унинг муаммоларига кейинроқ қайтамиз. Унинг фикрини эшитяпмиз-у, лекин ҳозирча ҳеч нарса демаяпмиз – ҳудудни кўриб, у ерда нима қилиш мумкинлигини ҳал қилишимиз керак. Ҳозир эса собиқ ирригация, ҳозирги муҳандислик-иқтисодиёт институтига учрашувга кетяпмиз.
Бизни институтда профессор Исматулла Ирназарович Ирназаров Касбий тумани фермери ва институт доценти билан бирга кутишмоқда. Хонага кириб суҳбатни бошладик. Профессор Ирназаровнинг ғоялари кўп, уларнинг ҳаммасини бизга етказиб беришга ҳаракат қиляпти. Навбатма-навбат:
Биринчи ғоя буғдой йиғиб олингандан кейин мош экиш билан боғлиқ. Мош 45 кунда битта қўшимча суғориш билан етилади. Мош йиғиб олингандан сўнг, дарҳол буғдой экилади, чунки эрта экиш натижасида кейинги йил учун яхши ҳосил беради. Ҳар қалай, бу қўшимча суғориш эканлигини муҳокама қиламиз. Агар Қашқадарёда 8000та фермер борлигини-ю, уларнинг ҳар бири ўз ерини суғоришини ҳисобга олсак, Хоразмдаги фермерларга ҳеч нарса қолмайди. Сувдан кўп фойдаланиб, кўп ҳосил олишга эмас, сувдан кам фойдаланганда кўп ҳосил кўтаришга эришиш керак. Бироқ бу ғоянинг ўзи мутахассислар билан қўшимча муҳокама қилишга қолдирилади.
Ғузор туманига кетяпмиз. Бизни у ерда ҳоким, шу билан бирга
Олий Мажлис сенатори ҳам бўлмиш Шомурод Холбоевич Донаев кутяпти. Профессор Ирназаров ўзининг тезоборотли экиш усулини тақдим этяпти. Октябрь охирида пахта теримидан сўнг дон ўсимликлари –жавдари буғдой, сули, нўхот экиш таклиф этиляпти. Улар кейинги йилнинг апрелида пахта экилгунга қадар униб чиқишга улгуриши керак. Уруғ йўқлиги ягона муаммо. Шунингдек, қўшимча ўсимликларни экиш тупроқнинг ҳосилдорлигига қай даражада ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишини ҳам яна қўшимча ўрганиб чиқиш керак.
Ғоя оралиқда ўсимликлардан фойдаланиш имкониятларини намойиш этишни, ушбу амалиётнинг даромад ва харажатларини таҳлил қилишни, амалиёт ижобий бўлган ҳолатда ҳамда иқтисодий фойда келтирса, оралиқ ўсимликларнинг уруғларини ишлаб чиқариш учун уруғчилик хўжалигини яратишни кўзда тутади. Ҳозир Ўзбекистонда фермерларни уруғлик билан таъминлаш учун маҳсулотнинг ўзи йўқ.
Бундан ташқари, ҳокимда катта қизиқиш уйғотган лазерли режалаштириш ғояси ҳам муҳокама қилиняпти. Ўзбекистоннинг қурғоқчил қишлоқ хўжалик туманларидан бири ҳисобланмиш Ғузор туманида сувни тежаш билан боғлиқ ҳар қандай усуллар жуда муҳим. Томчилаб суғориш ва хандон писта билан жуда ҳам қизиқиб қолдилар. Туманда жами 320та фермер хўжаликлари мавжуд.
Муҳокаманинг муҳим пунктларидан бири бу ходимлар масаласи ҳисобланади. Туманда бу лойиҳаларга ким бош бўла олиши-ю ва уларни бошқариши масаласи жуда муҳим. Мақсад – жуда яхши, лекин амалга ошириш – бу жуда мураккаб жараён.
Суҳбатдан сўнг биз уларга бюллетенни тақдим этиб, лойиҳаларимиз ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашдик. Биз уларни барча ҳокимиятларга жўнатамиз, лекин баъзида улар ҳокимгача етиб келмас экан. Инобатга олишимиз керак бўлган яна бир масала. Раҳбарга етиб борадиган маълумотнинг девонхона ва ёрдамчилар назоратидан ўтишига қанчалар кўп нарса боғлиқ-а! Бюллетенда эса ҳокимлар учун катта қизиқиш уйғотиши муҳим бўлган иқтисодий рақамлар. Қандай қилайлик, бу биз тан беришимиз керак бўлган самарадорлик ва ҳодиса фоизидир.
Шундай қилиб муҳокамалар билан бир кун ҳам ўтди.
19 январь
Биз Зуляхон опа билан учрашувимиз ҳақида келишиб олдик ва уларнинг олдиларига ҳудудга йўл оламиз. Ҳудуд шунчаки кенг чўл, улар ҳозир лой, май ойида эса бу ерлар шунчаки қурғоқчил майдонга айланади.

Қашқадарёнинг чексиз саҳролари, Ғузор тумани, Зуляхоннинг фермер хўжалиги ҳудуди.
Умуман олганда, бу ерда ҳеч нарса етиштириб бўлмайди. Кузги буғдой экиш харажатлари ўзини оқламайди. Ерлар фақат яйлов сифатида ишлатилади. Агар сувдан фойдаланиш мумкин бўлса, унда ниманидир суғориш ва нимадир олиш мумкин, лекин бундай фойдаланишнинг олдида қандай маммолар тургани ҳақида батафсил гаплашамиз.

Каналдаги оддий насос.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб фермерлар суғориш ишларида каналдан сувни чиқариб олиш учун насос ишлатадилар. Кўпинча насослар эскирган, кам самарали, кўп энергия сарфловчи катта қувватлидир. Биз суҳбатлашган фермерларнинг насослари соатига 55 кВт* ва 75 кВт, йилига суғориш мавсумида 6-8 ой тўхтовсиз ишлайди. Фермерлар ҳақиқатан электр энергиясига кўп пул сарфлайдилар. Лекин оддийгина усул - маҳаллий электрик билан келишиш, ҳисоблагич орқага айлантирилади ва фермер расман нархнинг ярмини тўлайди, ярмини эса электрикка “хизмати” учун тўлайди. Шундай қилиб, давлат энергия корхонаси 100 кВт ли ресурс ишлатади-ю, аммо фақат 50 кВт учун тўлов олади. Электр энергия етишмаслиги, уни узатиш билан боғлиқ узилишлар шундан келиб чиқади. Чунки электр энергия ишлаб чиқариш учун ресурслар харид қилиш керак, энергетик инфраструктурани модернизация қилиш учун эса пуллар етарлича келиб тушмаган, бу унинг бирдай эскиришига олиб келади. Бу, ўз-ўзидан, энергиянинг узлуксиз бериб борилишига салбий таъсир кўрсатади ва бошқа муаммолар юзага келади. Ахир энергия бу алоҳида олинган минтақа ёки бутун давлат ривожланишининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади-ку.

Сув олинадиган канал. Барча фермерларнинг каналда насослари борлигини кўриш мумкин.
Насослар ёрдамида олинадиган сувдан ҳам кам самарали фойдаланилади. Суғориш пайтида сувни тежайдиган кўп техникалар мажуд. Уларни татбиқ қилиш жуда мушкул. Чунки фермерлар уларни татбиқ этишдан у қадар манфаатдор эмаслар. Канал ёнида жойлашган фермерлар етарли даражада сувга эгалар, шунинг учун ҳам уни тежаш ҳақида ўйламайдилар. Айниқса, сув ўзи оқиб ўтадиган майдондагилар. Сувни ҳайдаб суғорадиганлар эса фақат электр энергияга тўловни “тежаш” ҳақида қайғурадилар. Муаммо кўп томонламадир.

Сув лотокка ҳайдаб берилади. Кейин эса ердаги ариқлар бўйлаб оқади. Самарасизликни тасаввур қилиш мумкин.

Майдонларга сув ўтадиган ариқ.
Нима қилиш мумкин? ГЭЖ КГД даражасида, аввало, биз электр энергия ва дизелга сарф-харажат талаб қилмайдиган насослар конструкцияларини оммавий тарқатишга эътиборни қаратишимиз мумкин. Лалмикор ерлар учун мўлжалланган содда конструкциялар ҳақида биз аввал ёзган эдик. Бошқалари ҳам мавжуд. Биз шу ерда Қашқадарёда яна бир конструкциянинг гувоҳи бўлдик. Биз у ҳақда алоҳида ёзамиз. Бундай технологияларнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқалиши учун алоҳида танлов эълон қиламиз.
Аммо Зуляхон опага қайтамиз. У ҳақиқатан ҳам ерини нимага ишлитишни билмайди. Биз хандон писта экишни таклиф қиламиз. Бироқ энди ГЭЖ КГД ёрдамисиз экиш керак бўлади. Чунки биз бир амалиётни бир вилоятда бир марта намойиш қиламиз. Биз бу ерда аниқ пайванд учун она материал плантациясини барпо қилишимиз мумкин: хандон писта эккан фермерлар пайванд учун материал сотиб оладиган бўладилар. Бироқ бу ишларга Зуляхон опанинг моддий томондан кучи етмайди. У ўзи ҳар йили 5-10 гектардан хандон писта экишга қарор қилади.
Кейинги тўхталиш пунктимиз биогаз бўйича лойиҳамиз амалга ошириладиган Яккабоғ тумани

Қурилма йиғилган, лекин ишламаяпти
Бу ердаги лойиҳа муваффақиятсиз саналади, чунки ҳеч нарса вақтида амалга оширилмаган ва ҳозир қурилма шундоқ турибди, сабаби фермер газ ўта оладиган ҳароратга эриша олмаяпти. Жуда ҳам совуқ ва у иситиш учун кўп маблағ сарфлади, кейин эса уни шунчаки ташлаб қўйди. Агар иш ҳаво илиқ бўлган пайтда бошланганида, унда совуқ тушгунигача реакторни иситиш учун керак бўладиган газга эришиш мумкин бўларди. Албатта, бундай муваффақиятсизликлар бутун технологияни дискредитация қилади. Атрофдаги фермерлар қурилмамиз қачон ишга тушишини кутмоқдалар. Агар у ишга тушса, кўпчилик ўз уйида шунақасини қўя бошлайди. Лекин буни улар ўз кўзлари билан кўрмагунларига қадар ҳеч қандай иш бўлмайди. Нима ҳам қилардик, натижаларни кутамиз.
Саёҳатимизнинг кейинги пункти Шаҳрисабз тумани бўлди. Биз фермер Кўчар аканикига кетяпмиз. Айнан уларникида сувни ҳеч қандай киловатт энергиясиз ва бир томчи ҳам ёқилғисиз ҳайдаб оладиган зўр қурилма бор. Лекин бу ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Ҳозир эса бу ғоянинг ўзи ҳақида. У қуйидагидан иборат:

Фермер Кўчар ака ўз фикрларини тушунтиряптилар
Канал бор. Фермернинг канал ёнида жойлашган адирларда ери бор. Майдон каналдан 40 метр баландликда жойлашган. Кўчар ака янги ерларни сув ва томчилаб суғориш усули ёрдамида ўзлаштиришни хоҳлаяпти. Умуман олганда, ғоянинг ўзи жуда яхши, чунки бир томчи ҳам углерод ёнилғисини ишлатмасдан сувни фермерга етказиш ва кейинчалик сувдан энг самарали усул билан фойдаланиш бу айнан КГД ГЭЖ ўз ишининг кейинги босқичида Ўзбекистон бўйлаб шуғулланишни режалаштираётган ишдир. Лекин “бироқ” дейдиган томонлари ҳам бор. Яъни:
Фермер сувни кўтариб, ҳовуз яратади, ундан сувни томчилаб суғориш тизими бўйича тақсимламоқчи. Томчилаб суғориш тизимини ўзи ўйлаб топган, лекин уни ҳатто уйининг ёнидаги томорқада ҳам текшириб кўргани йўқ. Уни тўлақонли амалга ошириш учун эса 60 миллион сўм керак, деяпти. Тан олиш керакки, тизимнинг ишлаш ёки ишламаслигини билмай туриб, унга катта маблағ киритиш қийин масала. Биринчи савол - тизим ишлайдими? Бунга фермер жавоб бериши керак.

Чизмалар қорда тасвирлаб берилди
Иккинчи савол – биз, одатда, амалиётни кўрсатамиз ва шундай қиламизки, у бошқа одамлар орасида тарқалиб, уни қандай қўллашни ўрганадилар. Амалиётнинг нархи 120 миллион сўм бўлиб (КГД ГЭЖдан 60 млн.сўм ва яна шунчаси ўзларининг маблағлари), уни ёйиш жуда қийин. Фермерлар арзонроқ технологияларни маъқул кўрадилар. Ҳаттоки шундай технологиялар ҳам татбиқ этилиб, тарқатилиши ҳам мумкин, лекин бунга жуда кучли туртки бўлиши керак: у ўзини тез орада қоплаши керак.
Учинчи савол – ушбу лойиҳавий ғояда фойданинг ҳамжамият аъзоларининг ўртасида тақсимланиши ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Ҳамма нарса тўлиқлигича ушбу бизнесга йўналтирилган. Ҳеч бўлмаса шу томондан ниманидир ўйлаб топса бўларди. Бошқача айтганда, ҳали кўп нарсалар устида ишлашимиз керак.
Биз умуман электр қуввати йўқ бўлган Шаҳрисабзга қайтяпмиз. Шаҳар – бир текис қора доғ. Бу ягона ҳолат эмас, балки кўпгина аҳоли пунктлари учун қоидадир. Бунинг маъноси шуки, бутун қишлоқ ҳудудлари бўйлаб шахсий уй хўжаликлари учун энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш учун катта имконият ва зарурат бор.
20 январь
Самарқанд университетидаги оранжереяни тиклаш бўйича лойиҳамизга кириб ўтамиз. Оранжерея сақловчиси билан гаплашамиз. Бу йил газ умуман бўлмаган. Шунинг учун ҳам барча ўсимликлар ёмон аҳволда. Лекин агар бизнинг қайта тикланган иссиқхонамиз бўлмаганда, эски шароитда ўсимликларнинг кўпчилиги бутунлай нобуд бўлар эди. Бу ерда ўсимликлар ҳавонинг бир оз бўлса–да, илишини кутяпти. Яқин орада оранжереянинг очилиши бўлиб ўтишига умид қиламиз.