The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Инновациялар, чиқиндисиз хўжалик ва қишлоқ мактаби. Уларни қайси жиҳати бирлаштиради?

Биогаз технологиялари ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида қишлоқ хўжалиги экинлари ва ем-хашак етиштиришни бир неча баробар кўпайтириш имконини берувчи юқори самарали экологик соф биоўғит манбаи, деб қаралади. Аммо айнан органик чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган газ инсоннинг тобора ортиб бораётган энергияга ва иситишга бўлган эҳтиёжини қондиришда қўшимча имкониятлар туғдирмоқда.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги «Улуғбеклар» фермер хўжалиги ушбу технологиянинг муваффақиятли жорий қилинишига яна бир мисол бўла олади. Ушбу хўжалик цитрус экинларини етиштиришга ихтисослаштирилган бўлиб, унинг ихтиёрида бир неча иссиқхона бор. Иссиқхоналарнинг стандарт конструкциялари қиш фаслида экин етиштиришда қўшимча истишни талаб этади. Ушбу мақсадларда ўтин ва кўмирдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки хўжалик ўз фарзандлари ва қишлоқдошларининг саломатлиги ва эртанги куни учун қайғуради. Шу сабабли лойиҳа иштирокчилари ишлаб чиқариш мақсадлари учун биогаз технологиясидан фойдаланишга қарор қилади. Яқинда жамоа ҳаракатлари муваффақиятли натижа берди. Улар ректорининг ҳажми 100 м3 га тенг биогаз ускунасини ишга туширди, ва эндиликда иссиқхоналарини иситиш учун биогаздан фойдаланиш имкониятига эга. Муҳими, энди хўжалик ўз эҳтиёжларидан ташқари, ҳосил бўлаётган биогазнинг бир қисмини беғараз тарзда маҳаллий мактабга йўналтиради, ва ундан қишда синфхоналарни ва маиший биноларни иситишда фойдаланилади.

18-нчи февралдаНаманган вилоятидаги «Улуғбеклар» фермер хўжалигида семинар-тақдимот ва биогаз ускунасининг тантанали ишга туширилиши бўлиб ўтади.

Барча манфаатдор шахсларни, миллий ва тижорий ОАВ лар вакилларини, уларнинг ҳудудий мухбирларини тадбирда иштирок этишга таклиф қиламиз.

Мурожаатлар учун:

Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастури (ГЭФ КГД)
веб-сайт: http://www.sgp.uz
тел: + 998 71 120 34 50 (доп 215)
факс: + 998 71 120 34 85
мобильный: + 998 93 501 52 21