The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Иситилмайдиган иссиқҳона бўлиши мумкинми?

Мамлакатимизда иссиқхоналарни иситишга катта миқдорда кўмир сарфланади. Кўп ҳолларда газ бўлмаган пайтларда иссиқхоналар эгалари кўмирга нисбатан арзон бўлган ўтинларни сотиб олишади. Ўтин тайёрловчиларнинг бутун бир саноати иш юритмоқда. Ўзбекистон шароитида дарахтларни ўстириш осон иш эмас, шу сабабли уларни ниҳоятда қадрлаш зарур. Дарахтларнинг назоратсиз кесиб юборилиши келажакда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Тирик дарахтларни кесувчи одамлар уларнинг бажарадиган вазифасини ҳам, барчамизга етказаётган зарарларни ҳам тушунмайди,
sreda.uz - сайтида яхши бир мисол келтирилган эди: Тошкент бўйича катта дарахтлар кесиб ташлангач, ер ости сувларининг стаҳи кўтарилиб, кўплаб иншоотлар чўка бошлаган эди. Дарахтларнинг «биологик насослар» сифатидаги вазифаси ҳақида ҳеч ким бош қотирмаган. Ва бу биргина мисол. Бизнинг иссиқ иқлимимиз шароитида дарахтлар муҳим ўрин тутади. Яқин келажакда улар мутлақо қолмаслиги мумкин.

Бу лирик чекиниш эди. Энди ўзимизнинг масаламизга қайтсак. Дарҳақиқат, биз жуда кўп ёқилғи истеъмол қиламиз. Ёқилғи иссиқхоналарни иситишга йўналтирилса, мамлакатнинг озуқа хавфсизлиги ҳақида сўз боради. Аммо ҳозирги кунда Ўзбекистонда маҳсулот бирлигига нисбатан ҳаддан ортиқ кўп энергия сарфланмоқда, бу эса мамлакатнинг ривожланишига таъсир кўрсатади, чунки республика иқтисодиёти энергоресурсларга ҳаддан зиёд қарамдир. Энергоресурсларимиз камайиб кетса, маҳсулот ишлаб чиқаришда қийналамиз.

Ҳукуматимизнинг паст углеродли ривожланиш бўйича ишлари амалга оширилмоқда. Бизнинг қардошларча «йирик» лойиҳаларимиздан бири - БМТТД нинг Ўзбекистонни паст углеродли ривожланиш йўлида ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳасини қайд этмоқчимиз. Ушбу лойиҳа биз билан биргаликда мамлакатимиз бўйлаб, аниқроғи Урганчда ва Сирдарёда биогаз технологияси бўйича 2 та ўқув марказини ишга туширди. Уларнинг биогазга оид нашрлари - «Биогаз: мақсад сари 11 қадам» билан бизнинг Энергетика бўйича нашрлар бўлимимиз орқали танишишингиз мумкин.

ГЭЖ КГД ҳам ўзининг кичик вазифасини бажармоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТТД нинг «Ўзбекистон бизнес форуми» лойиҳаси ташаббусига кўра эътиборингизга энергия самарадор иссиқхоналарни илгари суриш бўйича лойиҳа таклиф қилинмоқда. Бу оддий конструкция бўлиб, ҳозирги кунда Ўзбекистонда кенг тарқалмаган. Умид қиламизки, лойиҳамиз ёрдамида бу вазифани амалга оширамиз.

Ушбу иссиқхона қатъий равишда жанубга қаратилган бўлиб, шимолий томони ва ёнлари – сомон девордан иборат. Жанубий томони қуёшга қаратилган. Совуқ даврда айнан у иссиқхонани иситади. Кун бўйи тўпланган иссиқни иссиқхона устига термокўрпа ёпиш орқали сақлаш мумкин. Ҳарорат пасайганда, иссиқхонанинг ичида иссиқликни сақлаш учун устидан термокўрпа ёпилади. У кўп қаватли изоляция материалидан ясалган бўлиб, уни осонлик билан кундузи йиғиштириб қўйиш мумкин.

Бу турдаги иссиқхоналар томорқа хўжаликларига қулайлик яратиши мумкин. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг 90% айнан томорқа хўжаликларида етиштирилади. Лойиҳани эътиборингизга ҳавола этамиз. Ўз мулоҳазаларингиз, таклифларингиз ва саволларингизни шу ерда, лойиҳанинг саҳифасида қолдиришингиз мумкин. Одатдагидек, фейсбукдаги саҳифамизда ҳам ўз фикрларингизни билдиришга таклиф этамиз.

Лойиҳа ҳужжати

Лойиҳа бюджети