The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Янги лойиҳа муҳокамада

Биз янги амалиётни жорий этяпмиз. Унга кўра дастуримизга кўриб чиқилиш учун тушадиган янги лойиҳалар барча хоҳловчилар танишиб чиқиши учун сайтга жойлаштирилади. Балки бундай очиқ муҳокама фойда келтирар ва лойиҳамизнинг сифатини яхшилашга ёрдам берар. Биз доим бунга интиламиз. Айтишади-ку: “Бир бош яхши, иккита бош – ундан ҳам яхши!”. Бу ерда ҳам худди шундай. Балки кимдадир биз билан ўртоқлашмоқчи бўлган ажойиб таклифлар мавжуд бўлиб, улар лойиҳа ғоясининг янада яхшироқ бўлишига кўмаклашар.
Биз кўриб чиқилаётган лойиҳаларни сайтга жойлаштириш учун "Кўриб чиқилаётган” деб номланган алоҳида саҳифани очдик.

Тажриба сифатида эътиборингизга ҳавола этаётган биринчи лойиҳа айни пайтда қарор қабул қилиш учун қўмитамиз томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу кичик, арзон энергия манбалари лойиҳаси. У одамларга, табиатга зарар етказмаган ҳолда, энергияга бўлган эҳтиёжнинг ҳеч бўлмаса бир қисмини қондиришга ёрдам беришига умид қиламиз.
Қатнашинг, лойиҳа таклифи бўйича фикрларингизни билдиринг. Сизнинг овозингиз фойда келтириши мумкин.