The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Қармоғимга илин балиқчам…

Лойиҳа юқори даромадлилиги туфайли табиий сув ҳавзаларидан ваҳшийларча балиқ овлашни сиқиб чиқариши мумкин бўлган балиқ етиштиришнинг самарали усулини жорий этишга йўналтирилган.

«Ўғлим, қани, балиқ овига кетдик!» - бу сўзларни ҳар қандай ота айтишни, ўғил эса эшитишни орзу қилса, ажабмас. Аммо, афсуски, бундай воқеа таъбингизни хира қилиши мумкин. Сабаби оддий – Ўзбекистондаги дарё ва кўлларда катта балиқлар деярли қолмаган. Балиқ овидан ҳеч вақосиз қайтишингиз мумкин. Албатта, балиқ тутиш жараёнининг ўзи муҳим, аммо барибир балиқ ушлаб, дарё бўйида балиқ шўрва тайёрлаб ичишга не етсин.

Бундай вазият юзага келишининг бир нечта сабаби бор. Улардан энг каттаси – дарёларимизнинг бошқарилиши. Улардаги жуда кўплаб гидрологик иншоотлар балиқлар экологиясини бузган. Кўп ҳолларда балиқларда нормал ҳаракатланиш, уруғ сочиш ва кўпайиш учун шароит бўлмайди.

Мамлакатдаги балиқ захиралари камайиб кетишининг яна бир сабаби – бу баъзи “эпчил тадбиркорларнинг” вазиятдан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ ови билан шуғулланишидир. Улар вақти-вақти билан одамлар ўз дастурхонида балиқдан пиширилган таом бўлишини исташларини яхши билишади. Мамлакат аҳолиси кундан-кунга ортмоқда. Мунтазам талаб бўлганидан кейин уни даромад олишнинг исталган усуллари билан қондиришга ҳаракат қилишади. Балиқлар популяцияси тикланишининг ўзига хос жиҳатларини эътиборга олмайдиган бундай кенг миқёсли балиқ ови дарё экотизимига тузатиб бўлмайдиган зарар етказмоқда, аста-секинлик билан у ёки бу балиқ турининг буткул йўқолиб кетишига олиб келмоқда. Балиқлар борган сари камайяпти, бозорда уларнинг нархи ҳам қимматлаб боряпти. Хўш, бу муаммони ҳал этишнинг қандай йўллари бор?

ГЭЖ КГД лойиҳасининг ёндашуви – браконьерларни нарх билан уриш! Балиқчилик хўжалиги соҳасидаги бўлғуси тадбиркорларни балиқ овлашга қараганда анча яхшироқ (яъни фойдалироқ ва турғунроқ) бўлган балиқни сунъий шароитларда етиштириш технологиялари билан қуроллантириш зарур. Шунда фермер балиқни катта даромадли қилиб етиштириши, табиий сув ҳавзаларига эса ҳордиқ чиқариш, рекреацион ёки спорт балиқ ови учунгина ёки сайёҳлар, шу жумладан бутун дунёдан келадиган сайёҳлар сифатида бориши мумкин бўларди.

Лойиҳамиз доирасида Европада кенг қўлланилиб келинаётган технология синовдан ўтказилади. Мазкур технология балиқларни ёпиқ сув таъминоти қурилмасида (ЁСҚ) етиштиришдан иборат. Бундай қурилма исталган фермерлик хўжалигида қурилиши мумкин. У кўп ерни ва кўп сувни талаб этмайди, бу эса Ўзбекистон шароитларида жуда муҳим. Унинг ўзига хос томони шундаки, ундаги сув махсус фильтрлар билан тозаланиб, такрор ишлатилиши мумкин. Қурилмада мунтазам ҳарорат тартиби ва боқиш режими ушлаб турилади. Бундай шароитларда балиқ массасининг ўсиш тезлиги балиқларни ҳовузларда етиштириш ёки уларни табиий сув ҳавзаларидан овлашга қараганда кўп марта ошади.

Агар солиштирадиган бўлсак, бугунги кунда табиий сув ҳавзалари 1 гектаридан 0,5-6 кг балиқ беради, мавжуд ҳовуз хўжаликларида бу кўрсаткич 900-1600 кг/га ни ташкил этади. Энг яхши ЁСҚ тизимлари эса 1 м3 дан 200-400 килограммгача ҳосилдорликка эришиш имконини беради. Шу билан бирга тадқиқотчилар томонидан охирги йилларда олиб борилган ишлар шуни кўрсатмоқдаки, чучук сувда яшайдиган аксарият балиқ турлари учун нисбатан оддий, арзон ва жиҳозлари кўп бўлмаган ЁСҚ тизимларини яратиш мумкин. Бу фермерларимиз учун қулай ва арзон бўлади. Мазкур лойиҳа айнан шу йўналишда фаолият юритиш учун ишлаб чиқилган. ГЭЖ КГД лойиҳасининг асосий мақсади – унумдорлиги камида 20 кг/ м3 бўлган ЁСҚ тизимини барпо этиш. Ҳатто шундай минимал унумдорликда ҳам бугунги кунда балиқчилик хўжаликлари томонидан 10,000 гектар ҳудудда етиштириладиган балиқ миқдорини, 10 баравар кам сувни ишлатган ҳолда, 10,000 гектар ҳудудда етиштириш мумкин.

Албатта, бу технология нисбатан катта миқдордаги дастлабки маблағни талаб этади. Аммо ускуналар қанча қиммат бўлса, сотиб олинадиган тизимнинг маҳсулдорлиги ҳам шунчалик юқори бўлади.

ГЭЖ КГД лойиҳасининг моҳияти ЁСҚ тизимини Ўзбекистон шароитларида синаб кўриш ҳамда ушбу технологияни айни пайтда табиий сув ҳавзаларидан фаол равишда балиқ овлаш ишлари кетаётган ҳудудларда оммалаштиришдан иборат. Фақат 1 тонна балиқни етиштиришнинг ўзигина, худди шу миқдордаги балиқни 850 гектарлик табиий сув ҳавзаларидан овланишининг олдини олади.

Лойиҳа бўйича олинган балиқ ҳосилининг бир қисми беғаразлик асосида болалар уйларидан бирига берилади.

Лойиҳа ҳужжатини юклаб олиш (рус тилида)

Лойиҳа бюджетини юклаб олиш (рус тилида)