Қашқадарё вилоятида суғоришга яроқли 1 млн. гектарга яқин ер мавжуд, аммо сув тақчиллиги туфайли 500 минг гектардан сал кўпроқ ерларга ишлов берилади. Аммо, сувдан самарали тарзда фойдаланилганда ҳам, у кўп ерларни суғориш учун етарли эмас. Қашқадарё вилоятида сув ресурсларининг етишмаслиги йил сайин қишлоқ хўжалигини юритиш ишларини хавф остига қўймоқда.
Сув етишмаётган бир пайтда, кўп ҳолларда фермерлар томонидан сувнинг ҳаддан зиёд ишлатилиши, анъанавий, аммо кўп жиҳатдан самарасиз суғориш техникаларидан фойдаланиш кузатилмоқда. Ерни ортиқча суғориш юзада жойлашган тузларнинг кўтарилишига сабаб бўлади. Тупроқ ости сувлари юзада жойлашган шўрланган ер майдонлари фақат Ғузор туманида 6,126 гектарни, яъни суғориладиган текислик ерларининг ярмини ташкил қилади. Суғоришнинг самарасиз усуллари тупроқларнинг шўрланиши муаммосини кескинлаштиради в сув ресурсларининг тақчиллигини келтири чиқаради.
Қашқадарё вилоятида, республикамизнинг бошқа вилоятларида бўлгани каби, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш фақат суғориладиган деҳқончилик йўли билан амалга оширилиши мумкин. Далалар асосан жўяклар ва пайкаллар бўйлаб эскирган усулларда суғорилади, ушбу суғориш усулларининг самарадорлиги эса, бевосита даланинг текисланишига боғлиқ.
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритиш ва унинг самарадорлигини ошириш учун жаҳон амалиётида ерни лазерли текислаш каби замонавий ва самарали усулдан кенг фойдаланилади. Ушбу технология бизнинг юртимизда асосан илмий мақсадларда қўлланилган ва кенг оммалашмаган. Ушбу технология бўйича самарали лойиҳалардан бири ГЭЖ КГД нинг ушбу технологияни Хоразм вилоятида қўллаш лойиҳаси бўлди.
Хоразм вилоятида ерни лазерли текислаш амалга оширилмоқда
Мана биз нимага эътибор қаратмоқдамиз – ер яхши текисланмаса, даланинг бир қисми сув остида қолади, бир қисмига эса сув етиб бормайди
Афсуски, бугунги кунда Қашқадарё вилояти фермерлари далаларни қўпол текислаш усулидан фойдаланади. Лазерли текислаш ҳақида айримлар эшитган, аммо ушбу технологиянинг ижобий томонларини яхши билмаслик ёки хабардор эмаслик оқибатида уни ҳеч ким қўлламайди.
ГЭЖ КГД ва БМТ РД нинг иқлим ресурсларини бошқариш бўйича қўшма лойиҳаси (бу ҳолда – сув тақчиллиги) Қашқадарё фермерларини ушбу технология билан таништириш масаласини ҳал қилади. Лойиҳа лазерли текислаш усули қўлланилишини Қашқадарё вилояти, хусусан, Ғузор, Қарши, Қамаши, Косон, Нишон ва Чироқчи туманлари мисолида намойиш қилади.
Ушбу лойиҳадан кўзданган мақсад Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчиларга ерни лазерли текислаш усули ва суғоришнинг муқобил усуллари афзалликларини кўрсатиб беришдан иборат.
Қўйилган мақсадга эришиш учун лойиҳа қуйидаги вазифаларни амалга оширишни режалаштирган:
1-вазифа: Ерларни лазерли текислашни амалга ошириш учун техник ускуналарни тайёрлаш ва бутлаш (6 та туман учун ускуналарнинг 6 та тўплами);
2- вазифа: Намойиш участкаларида ерларни лазерли текислаш ва суғоришнинг муқобил усуллари афзалликларини кўрсатиб бериш;
3-вазифа: Тажрибани оммалаштириш.
Лойиҳа ҳужжати ва лойиҳа бюджети билан қуйида келтирилган файллар орқали танишишингиз мумкин: