The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Кумушкон – мини энергетик қурилмалар лойиҳаси бўйича биринчи ўқув семинари

Чотқол давлат қўриқхонаси яқинида ва жонажон Тошкентимиздан бироз узоқроқда Кумушкон тоғли қишлоғи жойлашган. У ерда 2000 га яқин киши истиқомат қилади. Қўрғон аҳолиси асосан чорвачилик билан шуғулланади, ҳаммаси яхши – тоғ ҳавоси, ўз ери, дўстона кайфиятдаги қўшнилар, аммо бу ерда яшовчи одамларнинг 30 фоизида газ йўқ бўлиб, уйларнинг бир қисми ҳам электр энергияси билан таъминланмаган. Шунинг учун одамларнинг кўпчилиги овқат тайёрлаш ва уйларини иситиш учун Чотқол қўриқхонасининг буфер зонаси ҳудудидаги тоғларда дарахтларни кесишга мажбур.

Бундай қишлоқлар Ўзбекистон бўйлаб жуда кўп. Бизнинг лойиҳамиз айнан мана шундай ерлар учун ишлаб чиқилган бўлиб, у кам миқёсли, арзон, муқобил ва энергиядан самарали фойдаланиш имкониятини берувчи технологияларни жорий этишга йўналтирилган. Лойиҳа доирасида турли қурилмаларни тайёрлаш бўйича йўриқнома ишблаб чиқилган. Энди фақат одамларни ўргатиш қолди, холос.



- “Муқобил энергия қурилмасини биргаликда ясаймиз!” лойиҳаси брошюрасини юклаб олиш (ўлчами 700 Кбайт)

Агар брошюрани яхшироқ сифатда, катта ўлчамда (2 Мб) юклаб олишни истасангиз, буни бу ерда қилишингиз мумкин. Интернетингизнинг тезлигига қараб, юклаб олишга кўпроқ вақт кетади.


Лойиҳа бўйича йигит-қизлар бу борадаги маълумтларни иложи борича кенгроқ тарқатиш мақсадида мамлакатимизнинг 5 та вилоятида ўргатиш ишларини олиб борадилар. Намойиш объектлари сифатида қўриқланадиган табиий ҳудудлар атрофида жойлашган қишлоқлар танланган. Мана, дастлабки қишлоқда ҳам ўқитиш ишларининг биринчи қисми ўтказилди.
Ўтган ҳафтада мини энергетик қурилмалар бўйича лойиҳанинг аҳил жамоаси муқобил ва энергияни самарали ишлатувчи технологияларни мустақил равишда қандай ясаш ҳақида маҳаллий аҳолига гапириб бериш, энг асосийси эса, улардан турмушда қандай фойдаланишни ўргатиш учун Кумушкон тоғли қишлоғига ташриф буюришди.


Ўқитиш ишлари иккита гуруҳ учун олиб борилди – маҳаллий мактабда болалар учун ва ўзлари ясай олиши мумкин бўлган ва бундай қурилмаларни яқин атрофда жойлашган бошқа қишлоқлар аҳолиси учун тайёрлаб бера оладиган катталар учун. Олдинига маҳаллий аҳоли бунга шубҳа билан қаради, аммо қишда чойнак қуёш печкасида қайнаганини ўз кўзлари билан кўрганларидан кейин шубҳа ўрнини қизиқиш эгаллади.

Лойиҳа жамоаси бир ҳафта давомида катталар ва болалар билан биргаликда қути типидаги 8 та қуёш печкасини, параболик типдаги 5 та қуёш печкасини, 2 та брикетли прессни ва 2 та энергиядан самарали фойдаланувчи печни тайёрлашди. Йигит-қизлар одамларни ушбу технологиялардан қандай қилиб тўғри фойдаланишни ўргатишди ва бу уларнинг ўзи учун қанчалик фойдали эканини гапириб беришди. Кимдир қути типидаги қуёш печкасида ҳатто сомса ҳам пишириб кўрмоқчи бўлди. Афсуски, бунинг учун зарур бўладиган юқори ҳароратни бу печка бера олмайди. Аммо параболик типдаги печкада ҳарорат 200 градус Цельсийгача кўтарилиши мумкин!!!!

Умид қиламизки, маҳаллий усталар ва болаларнинг қизиқиши сўнмайди ва улар ўз қўшнилари ва бўлғуси фарзандларини ҳам муқобил технологияларни ясашга ўргатади. Ахир бу жуда оддий!!!
Бизнинг лойиҳамизни эса Ухум, Карапчи, Ғилон ва Таллиқ қишлоқлари кутмоқда!
Александра Поварич
Лойиҳанинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси

Агар сизни лойиҳа ғояси қизиқтириб қолган бўлса, ўз фикр-мулоҳазаларингиз ёки ўз ғояларингиз билан ўртоқлашишни, шунингдек бизга ёрдам беришни истасангиз, бизга ёзиб юборинг:
Юрий Мун – yuriym83@gmail.com
Валентин Солдатов – soldatovval@list.ru
Александра Поварич - povarich@alexandra.uz