2013 йилнинг 21 ноябрида Қарши шаҳри Дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги институтида Қашқадарё вилояти фермер хўжаликларида суғориладиган ерларни лазерли текислашни ташкил этиш ва ўтказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу тадбир ГЭЖ Кичик грантлар дастури (ГЭЖ КГД) ва БМТ ТД нинг «Ўзбекистонда иқлимий хавфларни бошқариш» лойиҳасининг «Иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш ва далаларни лазерли текислаш технологиясини жорий этиш орқали Қашқадарё вилоятидаги ерларини сув тақчиллигига мослаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида вилоят ҳокимлиги ва Дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги институти кўмагида уюштирилди.

Дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги институтидаги семинар
Ўзбекистонда суғориладиган деҳқончилик асосий сув истеъмолчиси бўлиб, глобал иқлим ўзгариши туфайли вужудга келган иқлим ўзгаришлари ва кутилаётган оқибатлари сув ресурсларининг ҳар томонлама тежалишини тақозо этади. Қашқадарё вилоятида суғориш мумкин бўлган 1 млн гектарга тенг ер бор, аммо сув ресурслари етишмаслиги сабабли бор-йўғи 500 мингдан бир оз кўп ерда деҳқончилик қилинади. Бугунги кунда жўяклаб юзаки суғориш суғоришнинг асосий ва фойдаланиш мумкин бўлган усули бўлиб қолмоқда. Бу усул ниҳоятда кам самаралидир, чунки бунда дала юзаларининг нотекислиги туфайли узатилган суғориш сувининг ярмига яқин қисми оқилона фойдаланмай қолади. Яъни даланинг юзасидан кўтарилиб турган жойлар қуруқ бўлиб қолади, ўйиқ жойлар эса сувга тўлиб кетади.
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, техникани лазерли (аниқ) бошқаришсиз узун-базали планировшиклар ёрдамида далаларнинг керакли тексилигига эришиш мушкул.
Ҳудудда ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш долзарблигини эътиборга олган ҳолда БМТ ТД нинг «Иқлим ўзгаришларини бошқариш» лойиҳаси ва ГЭФ КГД ҳамкорлигида синов тарзида Қашқадарё вилоятига ёрдам кўрсатишга қарор қилинди. Бунда олтита қурғоқчил туман – Ғузор, Қарши, Нишон, Касби, Миришкор ва Косон туманларида лазерли тексилаш ишлари амалга оширилади.
Шу мақсада БМТ ТД ГЭФ КГД билан ҳамкорликда йигирма тўплам лазер ускуналари харид қилинди. Бу тўпламлар мачтага ўрнатиладиган лазер нури узатгичи (трансмитерр), узун базали планировшикларнинг тиркамаларига ўрнатиладиган лазер нури қабул қилувчиси (ресивер) ва баландлик назорат рейкаси ва лазер қабул қилувчисидан ташкил топган.
Ушбу ҳамкорлик доирасида Вилоят ҳокимлиги кўмагида 2012 йилнинг 28 ноябрида Қарши шаҳрида суғориладиган ерларда умумий агротехника ишлари таркибида фермер хўжаликлари томонидан ўз кучи билан лазерли текислаш ишларини уюштириш ва ўтказиш бўйича кириш танишув семинари уюштирилди.


Танишув семинари, 2012 йил 28 ноябрь, Қарши
Келгусида, вилоят ҳокимлиги билан келшилган ҳолда ушбу ускуна Қашқадарё вилояти Фермерлар Кенгаши орқали ўз ихтиёрида лазерли текислашни амалга ошириш учун зарур бўлган юк тортадиган машина ва механизмлар бор ўн иккита етакчи хўжаликларга берилди. Бундай фермер хўжаликларига лазер ускуналарини беғараз беришнинг асосий шартларидан бири уларнинг қўшни фермерларга ёрдам кўрсатиш ва туман миқёсида илғор тажрибани оммалаштиришга ёрдам кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олиши бўлди.
Ускуналарни топшириш билан бир пайтда лойиҳа томонидан Дала кунлари ўтказилди. Бунда фермерларга ускуна принциплари ва жойларда лазерли ускунани созлаш, шунингдек далаларни лазерли текислашни мустақил амалга ошириш кўникмалари ўргатилди.

- Шуни ёдда тутиш муҳимки, лазерли текислаш технологияси далаларни текислашдан ташқари суғориш каналлари, дренаж ва суғориш каналларини қазишда кенг ишлатилиши мумкин, - дейди «KRASS» ННТ мутахасси Ойбек Эгамбердиев.
Семинарда вилоятдаги барча пахтачилик туманлари фермер хўжаликлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, шунингдек вилоят ҳокимлиги, фермер хўжаликлари кенгаши ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларига суғориладиган ерларни тексилаш турлари ва усуллари, лазерли ускуна ва суғориладиган участкаларни текислашда уни қўллаш тўғрисида, шунингдек иқлим ўзгариши шароитида сув-ер ресурслари самарадорлигини ошириш учун тавсия қилинадиган технологияларнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.
Лазерли ускунани ўрнатиш ва созлаш, шунингдек далаларни текислаш ишларини амалга ошириш кўникмаларини ўзлаштирган фермерлар ўз хўжаликлари мисолида ушбу технологиянинг синови борасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди.
Вилоятнинг бошқа пахтачилик туманларида лазерли текислаш тажрибасини оммалаштиришни давом эттириш бўйича мунозара ўтказилди.
Дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги институтининг намойиш участкасида ҳали ўз даласида лазерли текислаш ускунасидан фойдаланиб кўрмаган фермерлар учун лазерли текислашни амалга ошириш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Линейкани созлаш
Биринчи синов
Қашқадарё вилояти Дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги институтидаги лазерли ускунани олувчи хўжаликлар таркибига киритилиш сувни тежовчи ушбу технологияни оммалаштиришга бундай ёндашувнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Институтнинг илмий ва техник салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, унинг Қарши туманидаги намойиш майдончаси мисолида олтита қурғоқчил туманда лазерли текислаш ишларини амалга ошириш бўйича навбатдаги вилоят семинари ўтказилди.
Ҳозирги кунда Қарши, Касби, Миришкор ва Косон туманларининг 50 гектар ерида ерларни лазерли текислаш амалга оширилди.
Бугун амалга оширилаётган тадбирлар вилоятда келгуси суғориш мавсуми учун сувни сақлашга ёрдам беради.
Лазер сувни тежашни давом эттирмоқда.
ЕЛТ – ЕР УЧУН ЭНГ ЯХШИ АМАЛИЁТ