The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Наманганлик болалар иқлим ўзгаришига қарши

Болаларни ёшлигиданоқ табиатни асраш руҳида тарбиялаш зарурми? Уларни ўз уйларини, атрофимизни ўраб турган оламни авайлашга ўргатиш –чи? Ушбу саволга Наманганда амалга оширилаётган лойиҳа ижобий жавобни бера олди.

Мазкур лойиҳа ўз ғоясига кўра жуда оддий, яъни болалар ва уларнинг ота-оналарини атрофдаги табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатиш. Буни қандай қилиш мумкин? Бу ишни фақат уларнинг тилида бажарса бўлади.

Лойиҳа ҳам шунга мос тарзда ишлаб чиқилган. Биринчи навбатда, Наманган вилояти Наманган туманидаги “Маҳалла” жамғармаси томонидан амалга оширилган лойиҳа қўғирчоқ спектаклини тайёрлаш ва уни саҳнага қўйишни кўзда тутган. Спектакл “биз маҳаллаларда, уйларимиз атрофидаги чиқиндиларга қандай муносабатда бўламиз” мавзусида тайёрланмоқда. Спектакл болаларга биринчи марта 25 феврал 2010 йилда намойиш этилди.

Спектакл маҳаллий маданият уйида ишловчи актёрлар томонидан саҳналаштирилди. У болалар учун қизиқарли бўлган қисқа мавзули лавҳалардан таркиб топди. Улар болалар ва катталарнинг кундалик чиқиндиларга муносабатини ва уларнинг бизга таъсирини намойиш этди. Ғоя болалар нима яхши-ю, нима ёмонлигини ўзлари тушуниб олиб, ушбу хатти-ҳаракатлар моделини келажакда жорий этишларига туртки бўлишидан иборат. Лавҳалар миллий анъаналарга асосланган ва ўзбек тилида бўлди.

Мазкур спектакл Наманган шаҳрининг 10 та маҳалласида истиқомат қилувчи болаларга мўлжалланган. Биз уни 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган 1000 нафар болакай томоша қилишига умид қилдик. Аммо ҳаммаси бу билан тугамади. Лойиҳа якунланганидан кейин барча қўғирчоқлар ва спектакл сценарийси Маданият Уйининг ўзида қолди. Улар ушбу спектаклни кейинчалик шаҳарнинг бошқа маҳаллаларида ҳам намойиш этишда давом қилишади.

Шунингдек лойиҳа ҳар бир маҳаллада расмлар танловини ўтказиш орқали ҳам ушбу масалага болаларнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилади. Маҳалла қўмиталарининг ўзлари томонидан бундай тадбирларнинг ўтказилиши ҳамжамият аъзолари ўртасидаги жонли мулоқотни йўлга қўйишнинг муҳим элементи ҳисобланади. Расм танловлари якунланганидан кейин лойиҳа ижрочилари ғолибларни аниқлаш ва уларни махсус совғалар билан тақдирлашни режалаштирмаган. Бу шунчаки биргаликда яшашимиз ва табиатга муносабатимиздаги муаммолар мавзусида мулоқот қилиш усулидир холос.

Бу ҳали ҳаммаси эмас.

ГИЖ КГДнинг ҳар бир лойиҳаси амалда қўлланадиган бўлиши керак. Ушбу лойиҳадан амалда қўлланиладиган тадбирлар ҳам ўрин олган. Улар иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришга ҳамда кичик бўлса-да, иқлим ўзгаришига қарши кураш ишига ўз ҳиссасини қўшишига олиб келади. Гап шундаки, органик чиқинди ахлат уюмлари ва ахлаттепаликларда ётиб, чирий бошлаганида атмосферага метан моддаси, яъни сайёрамиз иқлимини ўзгартирувчи иссиқхона газларининг бир тури ажралиб чиқади. Агар чиқинди тўғри қайта ишланса, метан ажралиб чиқишининг олдини олиш мумкин.

Бу ҳақда гапириш жуда муҳим, аммо бирор ишни амалга ошириш ундан ҳам яхши. Лойиҳада болалар ҳам, катталар ҳам компост ўраларини яратишни ўрганишади. Шу тарзда одамлар кўп ҳолларда атроф кўриниши ва саломатлигимизни заҳарловчи органик чиқиндиларни ўғитларга айлантирган ҳолда нафақат табиат, балки одамларнинг фойдасига ишлатиш ҳам мумкинлигини кўришлари учун имконият туғилади. Буни компост ўраларини барпо этиш ёрдамида осонгина қилиш мумкин. Ушбу ўралар вақт ва бироз жойдан ташқари бирор бир сезиларли маблағни талаб этмайди. Ҳар 10 маҳалладан бирида маҳалла фуқаролари ўз фарзандлари билан биргаликда ана шундай ўраларни қуришади. Улар индивидуал ёки умумий фойдаланадиган бўлиши мумкин. Агар компост ўраларидаги органик чиқиндини тўғри қайта ишлатишса, бу атмосфера чиқиндилари миқдорини камайтиради. Демак, бу табиатга ҳам ёрдам беради. Бутун дунёнинг иқлим тизимига кўмаклашади.

Бундан ташқари лойиҳа доирасида бундай ўраларни одамлар ўз ҳовлисида қандай барпо этиши мумкинлигини кўрсатувчи кичкина брошюра-йўриқнома тайёрлаши керак эди, лекин уз вазифасини бажара олмади.

бу ерда сиз компост ўрасини яратиш ҳақидаги буклетнинг қораламасини топишингиз мумкин.

Талабгор билан алоқа қилиш учун маълумотлар:

Наманган вилояти Наманган тумани «Маҳалла» жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Мустақилликнинг 5 йиллиги кўчаси
Телефонлар: +99869 7724909 (моб)
Факс: +99869 4721683
Электрон почта манзили /веб-сайт: ngo.jasmin@gmail.com

Ташкилот раҳбари ФИШ, лавозими: Ховахон Икромова, раис
Лойиҳа бўйича масъул шахслар: Динара Габдулхакова
Алоқа телефонлари: (+99893)5772425