The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Навли писта дарахтларининг оналик плантацияларини яратиш

ГЭЖ КГД Ўзбекистонда «пистазорларни» ривожлантириш борасида кенг иш олиб бораётгани кўпчиликка маълум. Бу борадаги ишлар жиззахлик фермер – Бостомқул ака томонидан илгари сурилган лойиҳадан бошланди. Лойиҳа ишга туширилди ва жуда яхши ривожланди. Лойиҳани амалга ошириш асносида биз писта дарахтларининг саноат плантацияларини ривожлантириш қандай самара бераётганлигини ўз кўзимиз билан кўришга муваффақ бўлдик.

Юқорида «пистазорлар» сўзини қўштирноққа олдим, чунки ўрмончиларимиз уларни саноат плантациялари деб тўғри атайди. Айни пайтда шунга умид қиламанки, биз Ўзбекистонннинг оқ пистазорларини тиклашга ёрдам бермоқдамиз. Улар сунъий равишла тикланаётган бўлса ҳам, майли. Дарвоқе, менинг дўстим Игорь Чернов ўрмончилар учун «сильватологлар» деган илмий номни ўйлаб топди. Улар амалга ошираётган ишлардан таъсирлангани ҳолда, у шундай деди: «Паррандалар билан шуғилланувчиларни орнитолог деб аташади, ҳашоратлар билан шуғилланувчиларни – энтомолог дейишади... Нима учун ўрмончилар бундай номга эга эмас?» лотин тилида ўрмон «сильва» деб аталишини билгач, узоқ ўйлаб ўтирмай, «сильватолог» деган номни таклиф қилди. Бундан буён ўрмончиларимизни шундай деб атаяпмиз.

Лойиҳамизга қайтсак. Чорвачилик ёки лалмикор деҳқончилик билан шуғилланиш ўрнига писта дарахтларини экиш бўйича олиб бораётган ишимиз ўз самарасини бермоқда. Писта дарахти – ҳар қандай унумсиз, қурғоқчил ерларда ўсадиган, суғоришни талаб қилмайдиган экин. Иқтисодий нуқтаи назардан ҳам жуда фойдали. Бутун мамлакат бўйлаб писта дарахтини ўситиришни истовчи манфаатдор кишилар пайдо бўлди. Биз бу ишни давом эттирмоқдамиз, ва бугунги кунда Сурхандарёда битта лойиҳа ишга туширилган, Қашқадарёда лойиҳа амалга оширилмоқда, Фарғона вилояти ва Андижонда лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Бизнинг йўл-йўриқларимиз ва иқтисодий таҳлилимиз бутун мамлакат бўйлаб тарқатилган.

Қизиқишни уйғотишнинг ўзи етарли эмас. Бу ишни давом эттириш ва мустаҳкамлаш керак. Маҳаллий аҳолида қизиқиш уйғонди. Энди барча манфаатдор фермерларни зарур нарсалар билан таъминлаш керак.

Тижорий нуқтаи назардан самарали бўлган писта дарахтларини экишнинг энг қулай йўли – бу ёввойи навларга селекцион яхшиланган материалларни пайвандлаш ҳисобланади. Бошқача айтганда, бизнинг шароитимизга мослашган писта дарахтининг маҳаллий навини олиб, унга юқори ҳосил берадиган навларни пайвандлаш керак. Аммо бунинг учун пайвандлаш материали зарур. Ушбу пайвандлаш материали қаердандир олинади, яъни унинг манбаи зарур. Пайвандлаш материалини етиштиришга мўлжалланган оналик плантацияси ана шундай манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Аниқроғи, битта эмас, кўпроқ оналик плантациялари керак. Писта дарахтига қизиқишни бизда ҳозирча мавжуд бўлмаган, ёки жуда ҳам кам миқдорда бўлган пайвандлаш материали билан кучайтириш зарур. Айнан шу сабабли мамлакатнинг турли ўрмонларга тақсимловчи туманларида ўстиришга яроқли бўлган писта дарахти навлари ва турларининг оналик плантациясига эга бўлиш лозим.

Шу мақсадда лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳа сильватологлар гуруҳи – Евгений Константинович Ботман, Галина Михайловна Чернова (Мисс Фисташка), Люциан Викторович Николяй ва Тимур Туляганов томонидан тайёрланган. Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги марказининг Ғаллаорол таянч пункти (Марказ) ана шундай оналик плантациясини яратиш мумкин бўлган ягона жой эди. У ерда ҳозирги кунда писта дарахтининг турли навлари ва турларининг катта тўплами бор. Айнан ана шу тўплам оналик плантациясида етиштириладиган пайвандлаш материалининг манбаи бўлиши, кейинчалик ундан фермер, ўрмон хўжалиги, ҳар қандай бошқа шахс ёки ташкилот фойдаланиши мумкин бўлади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ГЭЖ КГД га лойиҳа ҳукумат ташкилоти томонидан берилиши мумкин эмас. Ўрмон хўжалиги институти буюртмачи бўла олмайди, институт касаба уюшмаси эса бундан бош тортди, лойиҳанинг амалга оширилиши учун касаба уюшмаси ходимларига алоҳида ҳақ тўланишини талаб қилди. Лойиҳанинг айнан таянч пунктини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётганини эътиборга олсак, бу бироз таажубланарли. Аммо ўрмончилар гуруҳига Жиззах вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Холматов Эркин Эргашевич ёрдам берди. Айтиш жоизки бу инсон одамларга ва она юрт табиатига кўмаклашадиган янги ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Маҳаллий фуқаролар йиғини лойиҳа буюртмачиси бўлди.

Демак, пайвандлаш материалини етиштириш бўйича биринчи плантация Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги марказининг Ғаллаорол таянч пункти (Марказ) бўлмоқда. Марказда ҳозирги пайтда 30 гектар пистазорлар бор, улар ҳам тўпламни кенгайтиришга, ҳам оналик плантациясини яратишга, айни пайтда саноат плантацияларини яратишга яроқли. Айни пайтда у оналик плантациясини яратиш учун энг қулай, айни пайтда ягона бўлмаган жой ҳисобланади. Бу ерда Ўзбекистонда ягона бўлган, навлари ва шакллари бўйича Марказий Осиёда энг йирик ҳисобланган коллекция участкаси бор. ГЭЖ КГД бутун мамлакат бўйлаб ана шундай оналик участкаларини яратиш бўйича иш олиб боради. Биз ҳам бундай плантациялар яратиш имкониятларини кўриб чиқишдан хурсанд бўламиз. Фарғона водийси учун ғоя Андижон вилоятидан келиб тушган.

Лойиҳадан кўзланган мақсад - Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги марказининг Ғаллаорол таянч пунктида 5 гектар майдонда навли писта дарахтининг оналик плантациясини яратишдан иборат. Бу – минимал миқдордир. Лойиҳа олиб борилаётган суръатларга кўра, бу натижадан ўзиб кетилади ва катта майдонда оналик плантацияси яратилади. Оналик плантацияси писта дарахтининг 9 та нави/тури бўйича пайвандлаш материалини беради. Бу ерда келгусида оммалаштириш учун битта универсал чанглатгич – эркак дарахти аниқланади, у имкон қадар узоқ вақт давомида гуллайди,ва кўпроқ аёл дарахтларини чанглатади. Ҳа, писта дарахтининг эркаки ва аёли бўлади. Буни эътиборга олиш зарур. Буни билмаслик эса дарахтнинг кесилишига сабаб бўлиши мумкин.

Маҳаллий аҳоли вакили, эркак дарахти борлигини билмаслиги оқибатида шундай мулоҳаза юритиши мумкин: «Дарахни кесиш керак. Ҳосил бермаганидан кейин, унинг нима кераги бор?!» Дарахт арраланади. Шу заҳоти аёл дарахтлари ҳам ҳосил бермай қўяди. Ва одам яна ўйлайди: «Бўлди, дарахтлар ёмон экан! Ва улар тобора кўпаймоқда. Улардан қутилиш керак, чунки ҳосил бермай қўйишди». Натижада бутун бир ўрмон йўқ бўлиб кетади. Бунинг асл сабаби шундаки, одам ҳосил бермайдиган дарахтларнинг ҳам муҳим аҳамиятини тушунмайди. Дарахт дам олиши ҳам мумкин. Ана шундай оддий сабаблар ўрмонларнинг йўқ бўлишига олиб келиши мумкин.

Плантацияда етиштириладиган шакллар турли пайтда гуллайди, демакки, турли пайтда ҳосил беради. Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари учун уларнинг турли навларини таклиф этиш мумкин бўлади, зеро бундай дарахтларнинг намгарчиликка талаби турлича.

Лойиҳа якунлангач, ушбу плантация йилига камида 30 гектарлик майдонда яратилажак писта дарахти плантацияларини пайвандлаш материали билан таъминлаш имконини беради.
Ўтган йили ёзда плантацияда бутун Ўзбекистон бўйлаб писта дарахтини пайвандлашдан манфаатдор бўлган фермерлар учун тренинг ўтказилди.

Лойиҳа ҳужжатини кўчириш


Лойиҳа бюджети билан танишиш


Лойиҳа бажарилгани тўғрисидаги оралиқ ҳисобот билан танишиш

Ўзбекистонда боғ туридаги ҳақиқий писта дарахтини етиштириш бўйича тавсиялар

Биз аввал ҳам бир неча бор таъкидлаганимиздек, лойиҳамиз натижаларига кўра аниқланадики, навли писта дарахтини ўстириш ҳозирги кунда Ўзбекистондаги тоғ олди ҳудудларида ердай фойдаланишнинг энг самарали ва иқтисодий фойдали амалиёти бўлмоқда. Бу амалиёт лалми буғдой етиштиришдан 50 баравар даромадли. Ушбу тавсияларда писта дарахти плантациясини яратиш ва ўситириш бўйича батафсил кўрсатмалар берилган. Бу эса сизга ва фарзандларингизга барқарор даромад олиш имкониятини бериш билан бирга, тупроқ учун ҳам фойдалидир.

Ушбу тавсиялар Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги марказининг илмий ходимлари:
Чернова Г.М., Николяи Л.В., Рахмонов А.М. ва Туляганов Т.Э. томонидан амалий қўлланма шаклида яратилган. У ўрмон хўжалиги ходимлари, фермерлар ва маҳаллий аҳоли учун тоғ олди ва тоғли ҳудудлардан боғ туридаги ҳақиқий писта дарахти плантациясини яратишда фойдаланишга мўлжалланган.

кўчиринг

Писта дарахти – Ўзбекистоннинг тоғ олди ҳудудлари учун иқтисодий жиҳатдан энг жозибали экиндир

Писта дарахти плантацияларини кўпайтиришнинг иқтисодий таҳлили

Мазкур қўлланма орқали писта дарахти плантацияларини экишдан манфаатдор бўлган ҳар қандай шахс зарур сармоялар ҳисоб-китоби ва олинадиган даромад билан танишиб чиқиши мумкин. Барча ҳисоб-китоблар айни пайтда қуйида Excel файлида ҳам берилган, ҳар ким ўз рақамларини киритиб, даромадлилик ўзгаришини аниқлаши, фермер қанча даромад олиши мумкинлиги билан танишиши мумкин.
Иқтисодий таҳлил лойиҳа учун Ургенч шаҳридаги «КРАСС» ННТ томонидан бажарилган. Сиз уларга ҳам ўз саволларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Иқтисодий таҳлилдан нусха кўчиринг

Иқтисодий таҳлил ҳисоб-китоби