The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Норвон: чорвачиликдан ўрмончиликка

Ўзбекистоннинг деярли ҳар бир фуқароси ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта Тошкент-Самарқанд йўлидан ўтиб кўрган. Деярли ҳар бир киши Жиззах вилояти йўллари бўйлаб чўзилиб кетган оғир ва бир пайтнинг ўзида гўзал табиат манзараларини кўрган. Ушбу ҳудуд мамлакатнинг бошқа вилоятлари каби қурғоқчил зонада жойлашган. Бундай жойлардаги табиат жуда нозик бўлади. Инсоннинг табиатга ҳар қандай таъсири қурғоқчил экотизимнинг деградациясига олиб келади. Бундай ҳудудда табиат функциялари қанчалик ёмонлашса, ер ва унинг атрофидаги ўсимлик дунёси ҳам шунчалик кам ҳосилдор бўла бошлайди, бу ерларда истиқомат қилувчи одамларнинг ҳаёти ҳам оғирлашади. Ҳосил қанча кам бўлса, яйловлардаги ўт-ўланлар камайиб борса, аҳолининг даромади ҳам тушиб кетса, давлат учун шунча кўп муаммо туғилади.

Ўзбекистонда тоғ этагидаги (адир) ва тоғ пасти зонасидаги ерлар асосан баҳорикор ғалла экинлари учун, шунингдек яйловлар сифатида фойдаланилади. Ушбу ерлардаги дон ҳосили конкрет йили намгарчилик яхши келишига боғлиқ бўлади. Жуда камдан-кам ҳолатларда ҳосил гектарига 8-10 центнердан ошади ва бу кўрсаткичга фақат 3-5 йилда бир марта эришилади. Бошқа пайтларда эса ҳосил фақат уруғ материалига кетган харажатларни қоплайди холос ёки ҳосил умуман олинмайди. Яйловлар чорва томонидан ҳаддан зиёд ўтлатилгани боис яроқсиз ҳолга келган, маҳсулдорлиги паст, ўнқир-чўнқир ерларга айланади.

Вазият борган сари ошаётган сув танқислиги туфайли йилдан-йилга чуқурлашиб бораверади: ёғингарчиликлар камаяди; улар бир текис тақсимланмайди; ёғингарчилик қачон юз беришини олдиндан айтиб бўлмайди. Буларнинг барчаси глобал иқлим ўзгариши туфайли содир бўлади. Вазият яхши томонга ўзгаришига умид жуда кам. Намгарчилик борган сари камайишига шубҳа йўқ, демак лалмикор ерларда яхши ҳосил олиш ҳамда яйловларда ем фитомассасига эга бўлиш имконияти ҳам камайиб боради. Агар аҳолининг кўпайиб боришини ва ҳар бир киши чорва боқишга уринишини инобатга олсак, яйловларга тушадиган оғирлик кўпайиб бораверади ва бу эса ўз ўрнида шубҳасиз деградацияга олиб келади.

Шу муносабат билан юз бераётган иқлим ўзгаришлари шароитида одамларга даромад олиб келадиган хўжалик юритишнинг муқобил усулларини излаб топиш ҳамда қурғоқчил ерлардан барқарор фойдаланиш учун уларнинг нормал ҳолатини ва экотизим функцияларини тиклаш зарурати туғилади. Бундай вазиятда нима қилиш мумкин?


Бизнинг ҳикоя

Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Норвон қишлоғида чорвадор-фермер Бўстамқул Саидқулов истиқомат қилади. Ер кўп, сув эса кам. Ишлаб чиқариш унумдорлиги ҳам паст. Бўстамқулнинг орзуси бор – ҳамқишлоқлари уни эслаб юришлари учун ўзидан сўнг боғ қолдирмоқчи. Аммо йиллик ёғинлар миқдори 300 мм дан ошмайдиган ярим чўл зонасида қандай қилиб боғ яратиш мумкин.

Фермер бизга сув беришимизни сўраб мурожаат қилди. Бундай илтимос билан ГЭЖ КГДга кўплаб

кишилар келади. Биз унга сувнинг кўп бўлиши муаммонинг ечими эмаслигини тушунтирдик. Биз иложи борича кам миқдордаги сув билан яшашга ва боғни кам миқдордаги сув ёрдамида яратишни ўрганишимиз лозим. Биз унга “Агар сизга боғ яратиш ва ундан даромад олиш усулини ўргатсак, у сизни чорвачиликдан боғдорчиликка ўтишга ишонтира оладими?” деган саволни бердик. Ўзбекистонда қурғоқчил шароитларда ўсадиган дарахт турлари жуда кўп. Ҳаммамиз писта ва бодом дарахтларини яхши биламиз. Писта ҳатто авлиёлар дафн этилган жойларда ўсади, деган афсона ҳам мавжуд. Шунинг учун пистани атайлаб экиш шартмас, у ўзи униб чиқиши керак деган фикр бор-у, аммо писта дарахтларини кесмаслик керак, деган фикр йўқ...

Фермер бунга рози бўлди. Аммо биз бир кишига эмас, балки иложи борича кўпроқ одамларга ёрдам беришимиз зарур. Биз одамларни Бўстамқул аканинг ерларида ўқитиб ўргатишга қарор қилдик. Лойиҳамиз доирасида маҳаллий аҳоли писта ва бодомни экиш, уларни қандай парвариш қилиш ҳамда кўп сувни талаб қилмайдиган оддий усулда суғоришни Бўстамқул аканинг хўжалигида кўриб, ўрганишлари мумкин бўлди.

Ҳозир лойиҳа айни қизғин паллада. 40 гектар ерга кўчатлар экилди. Маҳаллий аҳоли ҳам кўчат экишда қатнашди. Биз кўчат экишда қатнашган маҳаллий аҳоли вакиллари бироз “ғирромлик” қилиб, чўнтакларига дарахт уруғлари ва кўчатларини солиб қўйганидан ҳам хурсанд бўлдик. Бу бизни қувонтирди, чунки бу одамлар кўчатларнинг фойдасини тушуниб етганликларини ва уларни ўз ерларига экишларини билдиради. Қанча кўп одам кўчат экса, бу шунчалик улар учун ҳам, табиат учун ҳам яхши.

Ҳозир лойиҳа доирасида Жиззах вилояти ва унинг атрофларидаги ўхшаш шароитларда яшовчи бошқа фермерлар орасида кенг тарқатиш учун “Писта дарахтини қандай қилиб экиш ва ўстириш мумкин” деб номланувчи ўқув қўлланмаси тайёрланмоқда. Албатта, бу қўлланма ҳам сайтимизга жойлаштирилади.

Писта дарахтидан ташқари наъматак, ўрик, олма, ёнғоқ, бодом ва Қрим қарағайи ҳам экилди.

Фермер сувга эга бўлиши учун лойиҳа электр-энергиясини ишлаб чиқарадиган шамол-қуёш генераторини ўрнатишга ёрдам берди. Ушбу электр токи қудуқдан сув тортадиган насосни ишлатади. Шу тарзда электр ўчиб қолиши муаммоси ҳал этилди, энди сув ҳар доим бор. Насос кам қувватли бўлиб, у кўп сувни тортиб олмайди. Аммо шу сувнинг ўзи ҳам янги ўтқазилган экинларни суғоришга етарли бўлади.

Дастлабки йилда янги экилган кўчатлар учун нималар муҳим? Кўчатлар униб кетиши учун етарли даражада намлик бўлиши ва чорвадан ҳимоя қилиш муҳим. Чорва моллари муаммоси оддий усул билан ҳал қилинди. Боғ тиконли сим билан ўралди. Аммо бунинг ўзи етарли эмас. Сим тўсиқ бўйлаб наъматак кўчатлари экиб чиқилди. 2-3 йилдан кейин наъматакдан тиконли девор ҳосил бўлади, бу чорванинг боғга киришига йўл қўймайди. Шунда тиконли симни олиб ташлаш ва ундан бошқа дарахт экилган участкаларда фойдаланиш мумкин бўлади.

Сув муаммосига лойиҳа қуйидаги тарзда ёндошди. Юқорида айтиб ўтилганидай, сув ҳар доим бўлиши учун энергия ишлаб чиқарадиган шамол-қуёш генератори ўрнатилди. Шамол деярли ҳамма вақт бор. Шамол ва қуёш электр-энергиясини яратади (лойиҳа умумий қуввати 2 кВт лик генераторга эга иккита шамол паррагини ўрнатди), электр-энергияси эса насос ёрдамида қудуқдан сув тортади. Сув цистернага йиғилади ёки тўғридан-тўғри далага оқади. Экилган писта дарахтлари ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган оддий усул ёрдамида суғорилади. Экилган кўчат ёнига платик идиш тўнтариб қўйилади. Идишнинг туби кесилади ва сув идишга қуйилади. Идишнинг қопқоғи бироз очиб қўйилади ёки унда сув томчилаши учун кичик тешиклар қилинади. Шу тарзда сув экилган кўчатнинг илдизига дарров эмас, балки аста-секин зарур намликни таъминлаган ҳолда етиб боради.

Шунингдек полиэтилен трубалар ёрдамида томчилаб суғориш усули ҳам синовдан ўтказилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Сув муаммолари институти ва Тошкент мелиорация ва ирригация институти ишланмасидан фойдаланилди. Афсуски, у ўзини суғоришнинг самарали усули сифатида намоён эта олмади, чунки трубалар мунтазам равишда ёрилиб, оддий дала ёки боғ шароитларида суғориш учун яроқсизлигини кўрсатди. Синовдан шу маълум бўлдики, бундай тизим кўпроқ иссиқхоналарга тўғри келади. Аммо шунга қарамасдан, салбий натижа ҳам барибир натижа. Энди бошқалар ҳам суғоришнинг ушбу усулидан хабардор бўлишади.

Умуман олганда, лойиҳанинг асосий мақсади дарахтларни етиштириш чорвачиликка қараганда анча маҳсулдор ва иқтисодий жиҳатдан фойдали эканини кўрсатишдан иборат. Одамларни чорвачиликдан боғдорчиликка ўтказиш бу кишиларнинг ўзларига ҳам, табиатга ҳам фойдали.

Лойиҳа ҳақида батафсил Бўстамқул Саидқуловга + 998 97 102 37 35 рақамига қўнғироқ қилган ёки унга bastam44@mail.ru манзилига хат ёзган ҳолда билиб олишингиз мумкин. Энг яхшиси эса ўзингиз бориб, кўзларингиз билан кўрганингиз маъқул.

Лойиҳа ҳужжатини юклаб олиш

Лойиҳа ҳақида янгиликлар:

Пистага ташриф...

Бог пистасини экиш бўйича семинар

Лойиҳа нашрлари:

Ўзбекистонда боғ типидаги писта плантатсияларини этиштириш бўйича тавсиялар

Бир неча бор та’кидлаганимиздек, лойиҳамиз натижаларига кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг тоғ олди ҳудудларидаги лалми ерларда ердан фойдаланишнинг энг фойдали ва энг самарали усули навли писта экиш экани ма’лум бўлди. Бу усул қуруқ буғдой етиштиришдан 50 баробар фойдалидир. Ушбу тавсияларда сиз ва фарзандларингиз барқарор даромадга эга бўлишингиз ва эр бахтли бўлиши учун писта плантатсиясини қандай бошлашингиз ва ўстиришингиз мумкинлиги ҳақида этарлича батафсил тавсиф берилган.

Ушбу тавсиялар Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (РСПCДС ва ўрмон хўжалиги) тадқиқотчилари Чернова Г.М., Николай Л.В., Раҳмонов А.М. ва Тўлаганов Т.Е. оʻрмон хоʻжалиги ходимлари, фермерлар ва маҳаллий аҳоли томонидан тогʻ олди-тогʻ эрларини оʻзлаштиришда богʻ типидаги писта плантатсияларини барпо этишда фойдаланиш учун амалий қоʻлланма сифатида.

Юклаб олиш

Писта Оʻзбекистоннинг ёмгʻирли тогʻ олди ҳудудлари учун иқтисодий жиҳатдан энг жозибадор экин ҳисобланади
Писта плантатсияларининг иқтисодий таҳлили

Ушбу қўлланмада писта плантатсияларини экишга қизиққан ҳар бир киши керакли инвеститсиялар ва улардан олинадиган даромадлар ҳисобини топиши мумкин бўлади. Барча ҳисоб-китоблар қуйидаги Эхcел файлида ҳам берилган, шунинг учун ҳар ким ўз рақамларини киритиши ва рентабеллик қанчалик ўзгаришини, фермер қанча даромад олишини кўриши мумкин.

Урганчлик “КРАСС” нодавлат нотижорат ташкилоти мутахассислари томонидан лойиҳанинг иқтисодий таҳлили ўтказилди. Шунингдек, саволларингизни уларга ёъналтиришингиз мумкин.

Иқтисодий таҳлил юклаб олиш

Иқтисодий таҳлил ҳисоб-китоблари