Лойиҳанинг мақсади нимадан иборат? Лойиҳага кўра Паркент туманидаги тоғли қишлоқларнинг 20 нафар маҳаллий аҳолисини асаларичилик билан шуғилланишга ўргатиш мўлжалланмоқда. Бу уларга яна бир даромад манбаига эга бўлишга, айни пайтда муҳим эколик вазифа – тоғ қишлоқларидаги экинларни чанглатишни амалга оширишга ёрдам бериши мумкин.
Шу билан бирга лойиҳада биохилмахиллик ёрдамида бажариладиган муҳим экологик вазифалар иқтисодий қийматга эга эканлигини кўрсатиш режалаштирилган. Буни намойиш этишнинг оддий усули бор: беда экилган битта дала асаларилар ёрдамида чанглатилади, иккинчиси – чанглатилмайди. Айни пайтда далаларга бир хил ишлов берилади. Шунда ҳосилдаги фарқ, асаларилар чанглатиши натижасида қанча фойда олиниши мумкинлиги яққол намоён бўлади.
Ушбу лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, уни амалга ошириш жараёнида ўзбек тилида «Ҳаваскорлар учун асаларичилик» номли йўриқнома яратилади. Унда оддий ва тушунарли тилда асаларичилик билан шуғилланиш усуллари тушунтирилади.
Фикр-мулоҳазалар ёки маслаҳатларингиз бўлса,марҳамат, мурожаат этинг.