The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Рамсар ҳудудини асраш имконияти

Шундай одамлар борки, улар кўплаб қушлар ва бошқа ҳайвонларнинг яшаш маконига айланган сув-ботқоқ ерларни асраб қолишга лоқайд эмас, уларда нимадир қилиб кўриш имконияти мавжуд.

БМТТД-ГЭФнинг қўриқхоналар бўйича лойиҳаси бош техник маслаҳатчиси, орнитолог ва табиат учун қайғурадиган оддий инсон Сергей Загребин Рамсар конвенцияси Котибияти сув-ботқоқ ерларни асраб қолиш учун кичик грантларни олиш бўйича танлов эълон қилгани ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашди. Айни пайтгача Конвенция томонидан ўзининг кичик грантлар дастури бўйича 227 та лойиҳа молиялаштирилган. Ҳозир эса навбатдаги танловни эълон қилган.

Балки бизнинг Рамсар ҳудудларимизни асраб қолиш бўйича лойиҳани яратишни истовчи кишилар бордир. Яқинда Денгизкўлга яна битта ва бир нечта Ўзбекистон сув-ботқоқ ерлари қўшилганидан хабарим бор. Афсуски, айнан қайси ерлар эканини ҳозирча аниқ билмайман.

Шунга қарамасдан, Рамсар конвенцияси Кичик грантлар Дастури ва ГЭФнинг Ўзбекистондаги КГД билан биргаликда мамлакатимиздаги Рамсар ҳудудларини асраш бўйича ажойиб лойиҳани амалга ошириш мумкин.

Афсуски, сайтда ахборот фақат инглиз тилида берилган. Аммо мен жуда хоҳловчилар лойиҳани тайёрлаш йўлини топишларига шубҳам йўқ. Инглиз тилини биладиган ва ёрдам беришга тайёр бўлган кўплаб ёш мутахассислар ва шунчаки манфаатдор ёшлар бор.

Рамсар конвенциясининг Кичик грантлар жамғармаси ҳақидаги батафсил маълумотни бу ердан билиб олишингиз мумкин.