Ҳозирги пайтда ГЭФ КГД ЎзР ФА Микробиология институтининг Serhosil янги биологик препаратини кам тоннали қилиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича беғараз молиявий ёрдам ажратмоқда. Ушбу препарат тупроқдаги микробиологик ва биокимёвий жараёнларни анча-мунча яхшилашга, ерларимиз ҳосилдорлигини оширишга кўмаклашишга мўлжалланган. Ушбу мақолада фермерлар ва ер ресурслари идоралари ходимлари препарат, унинг фойдаси ва қўллаш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот олиши мумкин.
Шундай қилиб,
Қишлоқ хўжалиги ҳозирги пайтда ҳамма жойда оғир дамларни бошидан кечирмоқда. Бутун дунё сиёсатчилари ва ер ресурслари бошқарувчилари олдида ер ва сув ресурслари миқдори чекланган ва емирилиш ва ҳосилдорликнинг камайиб бориш жараёнлари кузатилаётган пайтда тобора ортиб бораётган сайёра аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоси турибди. Умуман олганда, бу муаммо қишлоқ хўжалиги олдида турган бир қанча аниқ вазифалар тарзида намоён бўлмоқда:
Қишлоқ хўжалиги мутахассислари ресурсларни тежовчи янги технологияларни қидирмоқда ва улар олдида қандай қилиб, кам харажатлар ва табиатга антропоген таъсирни оқилона камайтириш билан кўп маҳсулот – бугунги кунда энг муҳим бўлган экологик хавфсиз маҳсулотлар – ишлаб чиқариш вазифаси турибди.
Қишлоқ хўжалигининг зикр этилган муаммосини ҳал этиш учун янги, экологик жиҳатдан хавфсиз ва ўсишни рағбатлантирувчи Serhosil биопрепаратини Scenedesmus навига мансуб яшил сув ўтлари асосида қўллаш ёрдам бериши кутилмаган ҳол бўлди.
Биопрепарат ЎзР ФАнинг Микробиология институти лабораториясида ишлаб чиқилди. Уни уруққа экишдан олдин ишлов беришда, барча экин турлари учун илдиз (суғориш) ва илдиздан ташқари (япроқларга сув пуркаш) озиқлантиришда қўллаш мумкин. Инсон ва жониворлар учун бутунлай хавфсиз ва тупроқ ҳосилдорлигини оширадиган жонли микроорганизмлар учун фойда экани Serhosil биопрепаратининг ажойиб хусусиятидир.
Препарат қандай амал қилади? Serhosil препарати технологиясининг асосий моҳияти тупроққа яшил майда сув ўтларини қўшимча киритишдан иборатдир. Улар биологик фаол моддаларнинг ҳамда қишлоқ хўжалик экинларини илдиз ва япроқлари орқали озиқлантириш учун минерал элементларнинг қўшимча манбаси ҳисобланади. Бундан ташқари, яшил майда сув ўтлари тупроққа киритиш пайтида кўпая бошлайди, тупроқдаги гумус таркибини оширади, озуқа элементларининг алмашинишида иштирок этадиган фойдали тупроқ микроорганизмларини ривожлантириш учун қулай шароит яратади. Шундай қилиб, майда сув ўтларини киритиш табиий ва фойдали тупроқ микрофлораси миқдорини оширади ва шу йўл билан уни зараркунанда тупроқ микрофлорасидан устун қилиб қўяди. Ҳаётий фаолият натижасида киритилган ва табиий фойдали микроорганизмлар тупроққа фаол моддалар (витаминлар, ферментлар, аминокислоталар, оқиллар, липидлар, углеводлар, органик кислоталар, фитогормонлар, зарарли патоген микроорганизмларга қарши антибиотик моддалар ва ҳк.) ажратиб чиқаради, уни ўсимликлар олиши осон бўлган элементлар билан бойитади ва серҳосил қилади. Serhosil препарати таркибига тупроқ микрофлораси ва фаунаси, шунингдек, ўсимликлар учун зарур бўлган барча озуқа моддалари, витаминлар ва аминокислоталар киради.
Натижада қ/х маҳсулотлари тўлақонли органик ва минерал озуқа билан таъминланади, ўсимликларнинг иммунитети ошади ҳамда улар касалликлар ва турли стресс ҳолатлари: ноқулай об-ҳаво (қурғоқчилик, аёз, жала қуйиши, шамол эсиши) ва тупроқ (шўрланганлик, емирилиш, рН, ҳароратнинг кескин ўзгариши) шароатларига чидамли бўлади. Айни пайтда минерал ўғитлар (фақат органик ўғитлар билан бирга), пестицидлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича бошқа кимёвий воситалар қўлланилмайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экологик жиҳатдан тоза ва инсон учун бутунлай хавфсиз бўлади.
Амалиётда шунга амин бўлдикки, Serhosil биопрепаратини қўллаган пайтда уруғнинг далада униб чиқиши, пишиб етилиш муддатлари 10-15 кунга тезлашди ва ҳосилдорлик ортди. Соғлом ҳосил олинди, пахта толаси сифати яхшиланди, сабзавотлардаги зарарли нитратлар миқдори 3-4 марта пасайди, ҳосил чиримади ва бузилмади. Serhosil биопрепарати сабзавот экинлари кўчатини тайёрлашда, турли мевали, манзарали дарахтлар кўчатларида, узумзор ва гулларда синаб кўрилди. Ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил беришида яхши натижаларга эришилди.
Турли қ/х экинларида Serhosil биопрепаратидан фойдаланиш қуйидагиларни таъминлайди:
Препаратдан қандай фойдаланилади? Serhosil биопрепаратини суюқ суспензия ва қуюлтирилган пастасимон биомасса кўринишида сотиб олиш, сўнгра уни сувда 1:300 нисбат билан суюлтириш мумкин. Суюлтиргандан сўнг олинган суюқликни турли усуллар билан ишлатиш мумкин.
Суюлтиргандан сўнг олинган суюқликни уч хил усул билан ишлатиш мумкин:
Биопрепаратни комплекс ҳолда қўллаш – уруққа ишлов бериш, ўсимликларни илдиз ва илдиздан ташқари озиқлантириш энг яхши самара беради.
Serhosil биопрепарати ишлаб чиқариш синовларидан ўтди ва 6 та давлат амалий, битта халқаро ва 2 та инновацион лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ҚСХВ Сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-текшириш институтининг (Тошкент ва Самарқанд вилоятларида) 2 та филиалида, Ўзбекистон Республикаси ҚСХВ Пахтачилик илмий-текшириш институтининг (Тошкент, Жиззах, Бухоро ва Андижон вилоятларида) 4 та филиалида, Селекция ва пахта уруғчилиги илмий-текшириш институтида, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги фермер хўжаликларининг пахта майдонларида жорий қилинди.
Ҳозирги пайтда ЎзР ФАнинг Микробиология институти базасида Давлат фан ва техника қўмитасининг И5-ФА-0-19521 рақамли “Serhosil препаратини кам тоннали қилиб ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш" инновацион гранти ва ГЭФ КГД кўмагида препаратни кам тоннали қилиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда. Ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг ҳар йили 12 500 – 15 000 гектар ерни препарат билан таъминлаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир фермер бундай сув ўтларини ўз хўжалигида ҳам ишлаб чиқариши мумкин. Буни қандай йўлга қўйиш ҳақида маълумотларни лойиҳа доирасида, унинг ўқув машғулотларида ёки бевосита институтнинг ўзида билиб олишингиз мумкин. Бироқ энг маъқули фермерларнинг институтга қуюлтирилган пастани харид қилиш учун мурожаат қилишидир.
Маҳаллий шарт-шароитларда ишлаб чиқарилган янги препарат мамлакатимиз ерлари ҳосилдорлигини анча-мунча ошириш имконини беради, деб умид қиламиз.
Гулнора Исмоиловна Жуманиязова
Биология фанлари доктори, ЎзР ФА Микробиология институти тупроқ микробиологияси кафедрасининг илмий ходими.
Тел.: + (998 71) 262-14-38, 262-69-66,
Электрон почта: gulnara2559@mail.ru