The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

«Табиат ва Биз» танловининг муддатини узайтирамиз

2010 йилнинг 24 февралида ГЭЖ Кичик Грантлар Дастури (ГЭЖ КГД) иқлим ўзгариши, биохилмахилликни сақлаш ва ерлар деградацияси муаммоларига бағишланган теле, видео ва радиороликлар танловини эълон қилган эди. Кейин танлов 2010 йилнинг 15 июлига қадар узайтирилди. Аммо биз таклиф этаётган яхши мукофотларга қарамасдан, одамларнинг ушбу танлов бўйича фаоллиги унчалик юқори эмас.

Мазкур танлов ижодкор шахслар ва жамоалар учун эълон қилинган. Ва биз ҳақиқатан ҳам одамлар ўз ишларини тақдим этишларини, роликларни сифатли бажариш учун креатив ва нормал ишлашларини истаймиз.

22 майга қадар бизга бор-йўғи 10 та иш тақдим этилди, бу танлов учун жуда кам. 15 июлга қадар эса яна 5 та ролик тақдим этилди, аммо бу ҳам камлик қилади. Бундан ташқари, тақдим этилган кўпгина ишлар унчалик яхши эмас ва айтилган танлов йўналиши ҳамда шартларига тўғри келмайди.

Айни пайтда танловни 2010 йилнинг 15 августига қадар узайтириш қарори қабул қилинди. Бу энг охирги муддат.

Аксарият ишларнинг паст сифати туфайли ташкилотчилар фақат ҳақиқатан ҳам сифатли роликлар учун мукофот бериш ҳуқуқини ўзларида қолдиришади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, агар бир номинация бўйича ҳақиқатан ҳам мукофотга лойиқ фақат битта ёки иккита сифатли иш бўлса, иккинчи ёки иккинчи ва учинчи ўринлар бекор қилиниши мумкин. Биз келажакда қўллай олмайдиган ишлар учун мукофот беролмаймиз.

Биз ҳамон табиатнинг тақдирига бефарқ бўлмаган жамиятимизнинг фаол ва ижодкор қисми фаоллашади, деган умиддамиз. Айниқса, креатив фикрловчи ёшлардан умидимиз катта.

Ишларингизни тақдим этинг. Сизни ажойиб мукофотлар кутмоқда.
Ҳар қандай таҳсинга муносиб роликни қандай тайёрлаш ҳақида ўйлаб кўрасиз ва уни амалга оширасиз, деб умид қиламиз.