The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Табиий офатларнинг олдини олиш ва қишлоқ аҳолисининг экологик хавфсизлигини таъминлаш учун тоғлардаги кичик сув ҳавзаларини назорат қилиш

Ушбу мақолада ГЭЖнинг КГД доирасида бирор-бир ҳудудда синаб кўриш ва келгусида амалга ошириш мўлжалланаётган лойиҳанинг концепцияси баён этилган. Агар сизда тоғли ҳудудларда ушбу йўналишдаги ташаббусни амалга оширишга рағбат уйғонса, буни сизлар билан муҳокама қилишга бажонудил тайёрмиз. Шундай қилиб:

Муаммонинг тавсифи

Информацион техналогияларнинг тараққий топганлиги туфайли табиий офатлар борасида ФВВ ва Гидрометеоҳизматнинг шошилинч хабарларини мамлакат аҳолиси тезда қабул қилиш имкониятларига эга бўлди. Бундай ҳодисалар қуйидагилар бўлиши мумкин: ҳавонинг ҳаддан ташқари исиб ёки совиб кетиши, қуёш фаоллиги, ёғингарчиликнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши, кўчкилар, сел ва ер силжишлари. Ўтган 2013 йил олдинги йилга нисбатан мамлакатнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида табиий офатлар борасида хабарларнинг кўплиги билан ажралиб турди. Бунинг устига илгари бундай хабарлар асосан қишги-баҳорги даврга тўғри келган бўлса, ўтган йили бундай ҳолат ёз ойларида ҳам кузатилди.

Сел – тоғдан катта тезлик билан пастга оқувчи, йўлида учраган нарсани вайрон этишга қодир қаттиқ жисм аралаш қуйқа сув оқими. Бундай офат турли комуникация ускуналари, бино, қурилмалар, сув иншоатлари ва суғориш дренажлар тизимини вайрон этиб, мамлакат иқтисодиётига моддий жиҳатдан катта зарар етказибгина қолмай, кўпинча уй ҳавонлари, ҳатто, баъзан одамлар умрига ҳам зомин бўлмоқда.

Селнинг етказадиган моддий зиёни жуда катта, бироқ унинг зарари бу билан чегараланиб қолмайди. Ернинг юза қисмида бўлган ҳосилдор тўпроқ қатламини ювиб кетиб, унинг ҳосилдорлигини камайтиради, демак ундан фойдаланиш имкониятларини ҳам чегаралайди. Ҳосилдорлик қатламининг ювилиб кетилиши оқибатида бу биохилма-хилликка ҳам таъсир қилиб, кейинчалик қақроқ ерга айланиш оқибатида экологик самарадорликнинг ҳам пасайишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита зиён етказади. Яъни, сел тошқинлари юз берадиган туманларда экологик ва иқтисодий шароит сезиларли даражада ёмонлашиб, кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.

Охир-оқибатда бу маҳаллий ҳудудларнинг социал иқлимига салбий таъсир этмасдан қолмайди. Ўз навбатида тоғли ҳудудларда пайдо бўлган сел тошқини аста-секин водийга ҳам ёйилади. Гап шундаки сел тошқини туфайли қисқа муддатда тоғдан катта шиддатли оқим келадики, узоқ давом этадиган қурғоқчил шароитда ундан экинларни суғоришда фойдаланишнинг асло имкони бўлмайди. Бундан ташқари, селнинг лой қўйқаси сувомбораларига тушиб, дарё ва ариқларни лойқа билан тўлдиради, сув юришини қийинлаштириб, уларнинг муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келишига олиб келади.


Бошқа бир табиий офатнинг зарари – Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани тоғларида юз берган кўчки.

Бироқ бу ҳали селдан келадиган энг муҳим зарар эмас. Ўзбекистон – агар-индустриал мамлакат. Мева-чева маҳсулотларини кўпроқ суғориладиган ерлардан оладики, бизнинг шароитимизда суғормасдан деҳқончилик қилишнинг деярли имконияти йўқ. Айни пайтда,оқар сувнинг 9% гина бизнинг мамлакатимиз ҳудудига тўғри келади. Қолган фоиз эса қўшни мамлакатлар – асосан, Тожикистон ва Қирғизистондан оқиб келади.

Қўшни мамлакатлардан келадиган сув оқимини назорат қилолмаслигимиз кундек равшан. Шунинг билан бир вақтда, иқлим шароитининг ўзгариши бизни янада кўпроқ аридизацияга олиб келади, яъни,асосан ерларни суғориш, айни пайтда аҳоли ва ишлаб чиқариш корхоналари учун зарур бўлган чучук сувга бўлган эҳтиёж янада ортади.

Шунинг учун биз мамлакатимиз ҳудудларида юзага келадиган оқар сувга эҳтиёж ошиб бориши билан бир вақтда унга янада тежамкор муносабатда бўлишимиз ҳам зарур. Сел тошқинларида исроф бўлган сувни эса қишлоқ хўжалигига етказилган зарар сифатида баҳолаш мумкин. Сел юзага келишининг асосий сабабларидан бири тўпроқнинг ҳосилдорлик қатламидан айрилиб, дов-дарахт ҳамда ўсимликлар ўсмайдиган тап-тақир ерга айланиб қолишидир. Ўрта Осиёнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларидаги бир пайтлар ўсимликларга бой майдонлар фрагментация, деградация ҳамда турли қўшилишларга учраб анчайин қисқариб кетди. Мамлакатнинг ўрмонли ҳудудлари текширув натижаларига кўра бугунги кунда 1,5–2 % ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ўсимликлар ўсмай, яланғочланиб қолишининг асосий сабабчиси инсон1 ва унинг хўжалик фаолияти бўлмоқда. Мисол учун маҳаллий металгургия саноатини тараққий эттиришда кўмир, қўрилишда эса ёғоч маҳсулотлари зарур бўлгани учун қора арча ва писта дарахтлари кўплаб миқдорда кесилиб кетди. Экин экиш мумкин бўлган ерларнинг шўдгор қилиниши туфайли тоғ олди қияликларидаги ўрмон ўсимликларининг қирилиб кетишига олиб келди. Яйлов чорвачилигининг тараққий этиши ва уй ҳайвонларининг2 миқдори тинимсиз ўсиб бориши туфайли уларнинг ўтлаши назорат этилмаслиги фақатгина тоғдаги табиий ўтлоқларни эмас, балки ўрмонли майдонларни ҳам деградация ҳолатига олиб келди, ер топталиб, ўрмон ўсимликлари турларининг йўқолиб кетишига сабаб бўлмоқдаки, бу ҳол ўрмон ўсимликлари қатламининг табиий кўпайишига тўсқинлик қилмоқда.

Тоғ ёнбағриларидаги ўт-ўлан қатламининг йўқотилиши тўпроқни дарахтларнинг шох-шабалари ва чим қопламалари билан ҳимояланишдан маҳрум қилади. Тўпроқнинг юқори қисми деярли ялонғоч ҳолга келиб қолади ва тошқинни тўтиб қолиб, ерга сингишининг имкони бўлмайди.

Чорва боқилиши туфайли тоғ ёнбағиридаги ўт-ўлан қатламининг пайҳон этилишига бир мисол

Қорамолларнинг назоратсиз боқилиши янада кўпроқ тўпроқ структурасига таъсир этиб, унинг юқори қатламини яроқсиз ҳолга келтириб, ҳатто унча кўп бўлмаган ёғингарчилик ҳам ювиб кетишга мойил қилиб қўяди. Селнинг юзага келишига бошқа, одамнинг ўйламай қилган ҳаракатлари (ер ҳайдаш, йўл солиш ва ҳоказо) ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Тоғ ёнбағирларидаги ўт-ўлан қатламини сақлаб қолиш чоралари кўрилмаса кейинги гал келган сел жарлик ҳосил қилиб, унинг олдини олишни янада қийинлаштиради.

Тоғ ёнбағирларидаги ўт-ўланни пайҳон этишга қаратилган инсон ҳаракатига иқлим ўзгариши таъсирининг ҳам тобора ортиб бораётгани қўшимча бўлмоқда. Ўзгидрометеомарказ климатологларининг маълумотларига кўра иқлим ўзгаришига сабаб бўладиган омиллардан бири иқлим тизимининг номутаносиблиги бўлиб, бу ўз навбатида ўт-ўлан қатламининг пайҳон этилиши оқибатида табиий офатларнинг кўпайишига олиб келади. Иқлимий ўзгаришлар орасида кўпроқ қўйидаги ҳолат тахмин этилади:

– ёғингарчилик кунларнинг сони кўпайиб, уларнинг ўзгариб туриши ортади, бу эса сел ҳосил бўлишга ва тўпроқнинг юза қатлами ювилиб кетишга олиб келади;

– қўрғоқчилик келиши ортиб, қуруқ иссиқ давр муддати чўзилади, бу эса ёғин-сочин бўлишини камайтириб, ўт-ўланлларнинг тикланишини қийинлаштиради.

Шундай қилиб, аҳоли сониннг ўсиши, инсон фаолияти ва иқлимий ўзгаришлар мўътадил ҳолатни сақлаб туришга хизмат қилувчи тоғ ландшафтининг табиий унсури ҳисобланган ўт-ўланлар қатлами деградициясининг асосий сабабларидир бири ҳисобланади. Ўт-ўланлар қатламининг деградицияси сел ва кўчкилар хатарини янада оширади. Шунинг учун сел тошқини эҳтимолига доим тайёр туриш зарур.

Тоғларда тап-тақир бўлиб қолган анчайин ҳосилдор тўпроқ қатламининг деградация механизми тахминан қуйидагича:

– тўпроқ сув ўтказувчанлик деган хусусиятга эга бўлиб, ёғингарчилик пайтидаги сувларни пастга ўтказиб юборади ва тўпланган сувнинг маълум бир қисмини шимиб олади;

– сув ўтказувчанлик хусусияти тўпроқнинг механик таркиби, унинг структураси, чиринди ҳолати ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади. Тўпроқнинг деградациялик ҳолати қанчалик баланд бўлса, сув ўтказувчанлиги шунчалик паст бўлади ёхуд аксинча. Бундан ташқари ёғин-сочин кўп бўлиб, ёғиш муддати чўзилса, ёғин бўлаётган тоғ ёнбағри қанча қиялик бўлса, тўпроқ қатламига сувнинг сингиши шунча кам бўлади. Тўпроққа сингмаган сув тошқин ҳосил қилади. Тўпроққа қанча кўп сув сингмаса, сув тошқини шунча шиддатли бўлади. Айнан тўпроқ юзасида тўпланган қуйқа оқим сел тошқинларини ҳосил қилувчи асосий унсур ҳисобланади.

Муаммонинг ечими

Селни баратараф этишдан кўра, унинг олдини олиш арзонроқ тушади. Бунинг устига унинг олдини олиш чоралари сезиларли даромад олиб келиши мумкин. Ўт-ўлан қатламини сақлаб қолиб ва қайта тиклабгина селнинг олдини олса бўлади.

Дунё ҳамда мамлакатимизнинг ўрмончилик тажрибаси шуни кўрсатадики, тоғ қияликларида ўрмон қатламини сақлаб қолиш, ўрмончиликни ташкил этиш тоғ ландшафтларини мўътадиллаштиришнинг, жумладан, сел тошқинларини камайтириб ҳатто уни бартараф этишнинг энг муҳим факторлардан бири ҳисобланади:

– ўрмон ўсимликлари билан қопланган қияликларда дарахт шох-шабалари чириндисининг ўзи ёғинларнинг маълум бир қисмини тутиб қолади ва сувнинг кўпайиб, тошқин ҳосил бўлишига йўл бермайди. Япроқ, игнабарг ва бошқа ўсимлик новдаларининг тўкилишидан ҳосил бўлган чиринди туфайли ўзига хос тўшама – ўсимликлар чириндисидан иборат тўпроқнинг юза қатлами намликни сўриб олувчи энг қулай омил ҳисобланади. Ерга қоришган тўшаманинг бир қисми тўпроқ таркибини ўғит билан бойитибгина қолмай тўпроқнинг юқори қатламининг физик-механик хусусиятини ижобий томонга ўзгартириб, унинг қисм ҳамда структурасини кенгайтириб, тўпроқ таркибидаги сувнинг фильтирланишини кўчайтиради. Бунинг устига бундай тўшама тўпроқ фаунаси, шу жумладан ёмғир чувалчанглари ва каламушлар учун зарурий озуқа ҳисобланиб, уларнинг фаолияти туфайли сувнинг ерга сингиши янада ортади;

– ўтсимонларнинг тўпроқ усти тирик қатлами худди шунга ўхшаш вазифа бажариб, баъзан қалин чим ҳосил қилади, шунингдек у сувни тутиб қолиш ва сув ютувчилик хусусиятларига ҳам эга.

Гўркираб ўсаётган ўрмон ва ўтсимон ўсимликлар қатлами билан қопланган тўпроқ ёғиннинг барчасини ўзига шимиб олишга шу тахлит ер юзасидаги сув оқими йўналишини ўзгартириб, ўзига шимдиришга қодир. Айни пайтда ёғиннинг тўпроққа сингиши чуқурлашиб, шунга яраша тўпроқнинг намлик даражаси ҳам ортиб боради. Бу намликнинг бир қисми ўсимликни суғориш пайтида ас қотиши мумкин, бу эса ўсимликни сув билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, маълум бир қисми ёз ойларида гидрографик муҳитни сақлаган ҳолатда, тоғ дарёларининг дебитини таъминлаш асносида тўпроқнинг орасидан сизиб чиқиб туради. Сувнинг юзага қалқиб чиқиши тоғ тўпроқ қатламининг деградациясига мувофиқ равишда нисбатан анча камаяди ёхуд бутунлай тўхтайди.

Бироқ, биз ўрганиб чиққанимизга кўра, ўрмон ўсимликларининг пайҳон этилиб, тоғ тўпроғининг деградациясига учрашининг асосий сабаби аҳоли сонининг ўсиши ҳамда эҳтиёжларининг ортиб бориши, асосан, чорва молларининг боқилиши ва дарахтларнинг кесилишидир. Шунинг учун тоғда ўрмон ўсимликларини ўстириш билан сел тошқини масаласини ҳал этиб бўлмайди, чунки, бу асосан социал муаммо ҳамдир. Демак, муаммони ҳал этиш учун социал эҳтиёжлар билан бир қаторда муҳандислик ва ўрмон мелиорацияси тизими билан боғлиқ масалаларни ҳам ҳал этиш зарур бўлади.

Дунё илм-фани ва амалиётида тоғли ҳудудлардаги ёғин сувларининг тўпроқ қатига сингиши ҳамда селнинг олдини олиш борасида «сув ҳавзаларини назорат қилиш» атамаси турғунлашган. Сув ҳавзаларининг назорат қилиш ўрмон неъматлари, яйловлар ва бошқа даражадаги ерлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, тоғларда хўжалик фаолиятини йўлга қўйиш каби бир қанча комплекс тадбирларни ўз ичига қамраб олади.

Агар муаммо ечимига тизимли ёндошадиган бўлсак, сув ҳавзаларини назорат қилиш бир-бирига боғлиқ узвлардан ташкил топмоғи даркор:
a) сел хатари кучли тоғ қияликларида ўрмон ўсимликларини ўтқазиш;

b) яйловлар назоратигни қўлга олиш;

c) социал ҳимоя чораларини қўллаш;

d) ёрдамчи инфратузилмаларни ташкил этиш;

e) дарё узанида бўйлаб селга қарши муҳандислик қурилмаларини қуриш.

Биз бу ерда фақат биринчи 3 та энг муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

a) Сел хатари кучли тоғ қияликларида ўрмон ўсимликларини ўстириш

Сел ҳосил бўлишнинг олдини олинишда энг муҳим жиҳатлардан бири бу тоғ ёнбағрида имкон қадар қалин ўт-ўлан қатламининг мавжудлигидир. Бунинг учун эса кичик сув ҳавзалари – тоғ қиялигида сув тўпланадиган ҳовузларда, айниқса, унинг юқори ва ўрта қисмларида ўрмон ўсимликларини ўстириб эрозияга қарши яхлит тизимни барпо этиш зарур бўлади.

Тоғ ёнбағри, айниқса, қиялик шароитида ўрмон ўстириш узоқ, машаққатли иш, ўт-ўланлар экилган дастлабки даврда уларнинг тутиб кетиш даражасини ошириш учун тўпроқда намликни сақлаш, яхши ўсиши учун алоҳида парваришни ва махсус чораларни талаб этади. Бироқ, ҳатто тутиб кетиши яхши бўлган, тез ўсадиган ўсимликлардан ҳам қисқа фурсатда мелиоратив самарани кутмаслик лозим, чунки, ўрмон шароитини яратиш анчайин вақт талаб қилади.

Бироқ вақт кутиб турмайди ва биз ўз ҳаракатларимиздан имкон қадар тезроқ мелиоратив самара олишимиз зарур бўлади. Бунга эришишда бизга экин экиш учун тўпроқни тайёрлашимиз ва бу жойга ҳимоя ўсимликларини ўтқазиш учун террас (тоғ қиялигидаги поғонама-поғона экин экиш) ҳосил қилиш ёрдам беради. Террас тизими шундай ҳосил қилинадики, унда юза қатламдаги сувни тутиб қолиш учун махсус қолип- майдонлар тайёрланиб, улар бир хил кетма-кетликда, ўзаро туташган бўлиши керак. Бу икки ҳолат ушбу ҳудудга ёғадиган ёғин миқдори, даврийлиги, қияликнинг тиклиги ва яна бошқа жиҳатларга боғлиқ бўлади.

Тиклик даражаси 13-15 градус бўлган қияликларда террас ҳосил қилиш тизими нафақат юза қатламдаги сувни тутиб қолади, балки дастлабки даврда уни тўпроқ қатига шимдирадики,келгуси экин учун ушбу жойда зарурий намлик йиғилади, бу эса Ўрта Осиёнинг қуруқ иқлим шароитида ўстирилаётган ўсимликнинг тутиб кетишини таъминлайди.

Худди шундай тоғ қиялигида, бироқ тракторлар юра олмайдиган қияликларда ҳамда янада тик бўлган қияликларда ўрмон ўсимликларини ўстириш ҳамда намлик ерга сингиши учун мўлжалланган майдон бир мунча ичкари томонга эниш қилиб тайёрланади.

Унчалик қиялик бўлмаган тоғ ёнбағрида эса ҳудуднинг горизонтал йўналиши бўйича шудгор қилиш ёки ҳайдаш учун мўлжаллаб тайёрланади. Террас тизими ишлари битгандан кейин у ерга ўрмон ўсимликларини ўтқазиш бошланади.

Айнан шулар узоқ вақт мабойнида террас лойқа билан тўлганда, тўпроқ юзасидаги сувни ушлаб қолиб, унинг ер тагига шимилишини таъминлаб беради. Ушбу жойга ўтқазилган ўрмон ўсимликлари кўчатлари, биринчи навбатда илдизли ўсимликлар, флора ва фауна учун муҳим қатлам ҳисобланган ўт-ўлан қопламалари унга асос бўлиб хизмат қилади.

Ўрмон маданий ўсимликларини танлаш тоғ ёнбағрининг баландлиги, қуёшга нисбатан қиялик проексияси, тиклик даражаси, ўрмон ўсимликлари хилларининг биологик характеристикаси ва бошқа факторлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

b) яйловларни назорат қилиш

Уй ҳайвонлари туфайли тупроқнинг емирилиши

Тоғ ёнбағрида ўсимликлар қатлами (ўт-ўлан, бўта ва дарахтсимонлар туркуми) ни қайта тиклаш учун ўрмон кўчатларини экиш ушбу майдонда ёш ниҳолларни пайҳон этилишига йўл қўймаслик учун чорва молларини ўтлатишни таъқиқлашни ҳам кўзда тутади. Чорва молларни ўтлатиш чегаралангандан кейин тоғ ёнбағри ўсимликлари, биринчи навбатда ўт-ўланлар, кейин эса дов-дарахтлар тез фурсатда ўзини тиклашига олиб келганлиги борасида қатор мисоллар мавжуд. Сел тошқини эса 1-2 йилдан кейин тўхтаган. Агар биз сел тошқинларини тўхтатмоқчи бўлсак, чорва молларининг ўтлашини чегаралашимиз шарт бўлади. Кейинчалик, ўрмон кўчатлари ўзини тиклаб олгандан кейин чорва молларини ўтлатишга изн бериш мумкин, шундай ҳам қатъий назорат ва кўрсатмалар асосида.

Бироқ чорва моллари ўтлашини чегаралаш маҳалий аҳоли учун яйловларнинг камайишига олиб келади, бу эса шубҳасиз чорвадорлар орасида норозиликни туғдиради. Шунинг учун қолган яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уни назорат қилиш билан боғлиқ муаммо жиддий тус олади.

Ушбу факторни енгиллаштириш учун бир қанча чора-тадбирларни қўллаш талаб этилади:

– яйловлар борасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

– қисман бўлсада чорва молларни молхонада озиқлантиришни йўлга қўйиш;

– ориқ-озғин молларни наслдор чорва молларига алмаштириш, бу эса маҳалий аҳоли орасида улардан олинаётган маҳсулот миқдорига зиён етказмаган ҳолда чорва сонининг камайишига олиб келади;

– ўзлаштирилаётган ерларда тўйимли озуқ маҳсулотлари етиштирлаётган плантацияларни ташкил этиш ва мавжуд яйловларнинг самардорлигини ошириш.

Таъкидлаш жоизки, озуқанинг бир қисмини тақир ерга айланган майдонлардан ҳам олиш мумкин.

Сел тошқини хавфини одини олишнинг энг муҳим факторларидан бири ўрмоннинг рухсат берилмаган ҳудудларида мол боқилишига йўл қўймаслик ва кейинчалик тоғ қияликларида мол ўтлатишни назоратли тартибдаташкил этишдан иборат. Агар бу назорат ФВВ зиммасига юклатилса ва бу вазифа Давлатбионазорат инспекцияси билан ҳамкорликда ташкил этилса сел тошқинлари хавфини самарали камайтириш мумкин бўлади.

Ўрмон кўчатларини ундириш мумкин бўлмаган жуда баланд қияликлар бағрида ўт-ўланларни қайта тиклашни чорва молларини назорат эмасдан ташкил этиб бўлмайди.

c) ижтимоий ҳимоя чоралари

Келгусида ўрмон дарахтларининг ноқонуний кесилишини олдини олиш учун ўрмон ўсимликларини асраб қолиш ва тиклаш асносида маҳалий аҳолига фойда келтирадиган механизмларини ишлаб чиқиш керак. Бунга бир қанча усуллар билан эришиш мумкин.

Биринчи усул тўғридан тўғри олдимизга қўйилган масала сел тошқинининг олдини олишга тааллуқли бўлиб, кўчат ўстириш билан боғлиқ тижоратни йўлга қўйишдир. Бунинг учун бир қанча амалиёт ва механизмлар жорий этиш зарур бўлади.

Биринчи механизм ўрмон кўчатларини ўтқазиш жавобгарлигини манфаатдор аҳоли зиммасига юклашдир. Тоғ қияликларидаги ерларни ўрмон ўсимликлари ўтқазиш учун ижарага бериш, илгари ижара олган ижарачилар учун ўрмон кўчатлари ўтқазишларини янада яхшилашни ташкил этиш мумкин.

Бунинг учун ўрмон кўчатлари ижарачиларга бевосита манфаатдорлик олиб келишлари зарур. Ўрмон хўжалиги ижарачилар учун кўпгина хўжалик ишларида амалий фойда келтириши мумкин. Бу ўринда фермерларни ўқитиб, бундай амалий тажрибани уларга ўргатишлари учун ўрмончиларнинг ёрдами зарур бўлади.

Кўп ҳолларда бундай амалиёт кўпгина факторларга боғлиқ бўлади, бироқ мавжуд вариантлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

– унча баланд бўлмаган тоғ қияликларида мевали боғлар ташкил этиш;

– кам сувли жанубий ҳудудларда писта ва бодом плантацияларини барпо этиш;

– тоғ қиялигининг шимолий майдонларда ёнғоқ плантацияларини яратиш;

– хўжалик учун зарур бўлган ёғоч маҳсулотларига мўлжалланган дарахт кўчатлари плантацияларини яратиш.

Ўрмон кўчатлари ўтқазиш орқасидан ижарачилар катта фойда олиши мумкин бўлган кўплаб технологиялар мавжуд. Бундан ташқари ўтқазилган ўрмон кўчатларидан олинган ҳосилни ижарачилир эмин-эркин ва фойдали нархларда сотиши учун шароит яратиб бериш лозим.

Дарҳақиқат, тоғ ёнбағри, ўрмон кўчатлари ўтқазиш фойда олиб келмайдиган баланд қияликларда ўрмон ва ўт-ўлан ўсимлик турларини қайта тиклаш лозим. Бундай вариантлардан бири баланд қояларда ўрмон ўт-ўлан қатламини қайта тиклаш вазифасини ижарачилар зиммасига юклаб,бунинг эвазига тоғнинг пастидаги суғориладиган водийдан уларга ерни ижарага беришни таклиф этишдир. Шундай тажрибалардан бири Самарқанд вилоятида синовдан ўтказилди, у ерда 1 гектардаги ўрмон ўрмон ўсимликлари қатламини тиклаш эвазига ижарачиларга суғлориладиган майдонлардан нормадаги 0,25 гектар ер тақдим этилди.

Ўрмон ўсимликларини кесишнинг олдини олишни қўшимча чораларсиз, маҳалий аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш эвазига ҳам амалга ошириш мумкин. Бу биринчи навбатда дарахтларни ёқилғи учун ишлатадиган ҳудуд аҳолисининг турмуш шароитини яхшиланишига тааллуқли. Дарахтлар асосан овқат тайёрлаш ва уйни иситиш мақсадида кесилиб кетилмоқда. Бу энергитик эҳтиёжини қондириш учун қуйидаги чораларни қўллаш зарур:

– энергетик жиҳатдан самарали – бинони изолация қиладиган оддий технологиялар, уйни иситиш ва овқат тайёрлаш учун энергетик тежамкор печлардан фойдаланишни амалга жорий этиш;

– бинони истишнинг альтернатив усуллари – брикет қолипларини йиғиш ва иситиш тизими учун брикетларни ишлаб чиқариш, сувни истиш ва кундалик эҳтиёж учун оддий қуёш коллекторидан фойдаланиш, ҳар бир хўжаликка мўлжалланган оддий биогаз установкаларини жорий этиш.

ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН ҲАРАКАТ ЛОЙИҲАСИ

Ҳозирги кунда сел тошқинларининг олдини олишда энг самарали усул сифатида ўт-ўлан қатламини қайта тиклаш– сув ҳавзаларини бошқариш деб топилган бўлиб, бу дунё ҳамжамиятининг илмий базаси ва амалиётига суянилган ҳолда олиб борилади. Ўзбекистонда бу усулнинг самардорлигини намойиш этадиган кўргазма ташкил этилган эмас.

Сув ҳавзаларини бошқариш орқали сел тошқинларининг олдини олиш самарали эканлигини намойиш этиш учун:

a. ҳозирги пайтда тез-тез сел тошқини бўлиб турган жойдаги сув ҳавзасини танлаб олиш;

b. мазкур жой учун юқорида кўрсатилган талабларга мувофиқ ўрмон ўсимликларини қайта тиклаш, яйловлардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш, ижтимоий-турмуш шароитларини яхшилаш каби тадбирлар режсини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;

c. амалга ошириш мўлжалланаётган тадбирларнинг самарадорлиги шунинг билан бир қаторда сел тошқини хатарининг олдини олишнинг натижалари, шунингдек, сел қанча зиён етказгани, унга қарши курашиш ҳамда бартараф этишга қанча маблағ сарфлангани ва сув ҳавзаларини бошқариш орқали сел тошқинларининг олдини олишга қанча маблағ зарурлиги борасидаги иқтисодий таҳлиллар;

d. олинган тажриба натижаларнимамлакатнинг сел тошқини хавфи мавжуд ҳудуларида тарқатиш бўйича Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги учун тавсиянома тайёрлаш зарур.

Бу ишнинг муваффақияти маҳалий аҳоли буни қандай қабул қилишига, сел тошқини олдини олишга маҳалий ҳокимият ташкилотларини жалб этиш ва уларнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Ушбу лойиҳанинг асосий ғояси тоғли ҳудудларда ўсимликлар қатламини қайта тиклаш борасидаги мажбуриятни давлат ҳамда бюджет ташкилотлари зиммасидан олиб келгусида оладиган фойда эвазига ижарачиларга юклашдан иборат. Давлат ташкилотлари уларнинг ишини йўналтириш, кўрсатмалар бериш ва назорат қилиш функцияларини сақлаб қолади.

Шуни таъкидлаш жоизки, сел тошқинининг олдини олиш учун сув ҳавзаларини назорат этиш – бу комплекс тадбир бўлиб, унда бир элементнинг муваффақияти иккинчисининг қандай амалга оширилишига боғлиқ бўлади. Мисол учун ўрмон ўт-ўланларини қайта тиклашни яйловлар назоратини йўлга қўймасдан амалга ошириб бўлмайди, яйловлар назоратига эса анъанавий чорвачилик таъсирини енгиллаштиришга қаратилган чораларсиз эришиб бўлмайди. Айни пайтда энергетик эҳтиёжнинг қондирилмаслиги дарахтлар кесилиш эҳтимолини кўпайтиради, бу эса ўрмон кўчатларини қайта тиклаш борасидаги ишлар самарасиз кетди деганидир.

Шундай қилиб, сув ҳавзаларини самарали бошқариш борасида юқорида баён этилган тадбир ва кўрсатмаларнинг бирор бир томонини эътиборсиз қолдириш ёхуд уни бажармаслик бутун тизимнинг самарадорлигини хавф остига қўйиши мумкин. Шунинг билан бир қаторда ушбу ишнинг муваффақияти турли давлат ташкилотларида ўтирган мутахассис, соҳа ходимлари ҳамда маҳалий аҳолининг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларига боғлиқ.

Ҳозирга қадар бизнинг мамлакатимизда табиатни асраш борасида бу қадар кўпфункцияли, кўптармоқли, асосан ижтимоий йўналишга йўналтирилган лойиҳа намунаси бўлган эмас. Бироқ шиддатли равишда ўзариб бораётган табиий ва ижтимоий шароитлар биздан зудлик билан чора кўришни талаб қилмоқда.

Агар ушбу ғоя сизни қизиқтирган бўлса, ГЭФ КГД офисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингизни сўраймиз:

10015, Тошкент ш., Миробод кўчаси, 41/3
www.sgp.uz
Тел.: +998 71 120 34 62,
Уяли тел.: +998 93 381 00 82
Электрон почта: alexey.volkov@undp.org

1 Ўзбекистон аҳолиси ҳозирги чегарада 1913 йилнинг охирида 4,83 млн.кишини ташкил этган. 2013 йилнинг охирида 30 млн. кишидан ошди, яъни 1 асрда 7 баравар ортган.

2 1916 йилда Ўзбекистонда 1,4 млн.бош қорамол ва 4,3 млн. ушоқ мол боқилган. 2008 йилда эса қорамоллар сони 8 млн., ушоқ моллар сони 13,6 млн.дан ошган.