The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Тошкент ботаника боғи оранжереясининг янги иситиш тизими

Даставвал таъкидлаш керакки, Самарқанд оранжереяси бўйича шунга ўхшаш лойиҳани амалга оширганмиз. Лойиҳа муваффиятли бўлди. Бир қарашда, уни такрорлашдан маъно йўқдек туюлиши мумкин. Аммо объектнинг ноёблиги масалага бошқача нуқати назардан қарашга ундайди.

ЎзР Ўсимлик ва ҳайвонот олами генфонди институтининг фондли оранжереясида (оранжерея, оранжерея-лаборатория мажмуаси) тропик ва субтропик ўсимликларнинг турлари такрибига кўра ва хилма хиллиги бўйича энг йирик бўлган, Ўрта Осиё ҳудудида муқобили йўқ коллекцияси сақланади (800-дан ортиқ тур, уларнинг кўпчилигни ноёб ҳисобланади ва таббий яшаш жойларида учраймайди).

Кўп ўн йилликлар давомида оранжерея базасида ўсимликларни — тропик ва субтропик флора вакилларини - маҳаллий шарт-шароитларга чидамли бўлган, юқори даражада манзарали, фойдали хусусиятлари билан ажралиб турувчи ўсимликларнинг истиқболли навларини жорий этиш ва сақлашга, етиштириш ва интерьерли кўкаламзорлаштиришга жорий этишга қаратилган илмий-маърифий ва амалий ишлар олиб борилмоқда. Оранжерея негизида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, талабалар ботаника, ўсимликлар интродукцияси, ўсимликлар физиологияси, экология ва ҳ.з. ихтисосликлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради, амалиёт ўтайди ва диплом ишларини тайёрлайди, Ботаника боғига ташриф буюрувчилар учун экскурсиялар уюштирилади, табиат ва ўсимликларга муҳаббатни, экологик саводхонликни тарғиб қилиш ишлари амалга оширилади.

Тошкент шаҳрининг «EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази томонидан илгари сурилаётган ушбу лойиҳа ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институтининг фондли оранжереяси иситиш тизимини энергия самарадор технологиялардан фойдаланган ҳолда тиклашга ва модернизация қилишга йўналтирилган. Ҳозирги пайтда оранжерея ачинарли аҳволда. Ҳар гал қиш мавсумида ўсимликларни совуқ урмоқда. 2011-2012 йиллар қиш фаслида иситиш тизими ишламаслиги оқибатида 500 дан зиёд ноёб ўсимлик турлари нобуд бўлди. Ваҳоланки, жуда катта миқдорда ёқилғи сарфланган эди. Аммо иситиш тизими ишламайди, изоляциянинг самарадорлиги ниҳоятда паст, ўсимликлар нобуд бўлмоқда.

ГЭФ КГД ва оранжерея ходимлари, Экологик-ресурс маркази ходимларининг биргаликдаги сайъ-ҳаракатлари туфайли яқин вақт ичида ушбу муаммо ҳал қилинади. Умид қиламизки, яқин кунларда ноёб оранжерея ўз эшикларни очади, меҳмонларни ва ходимларини турфа гулу ўсимликлар жилоси ва хўшбўйлиги билан хурсанд қилади.

Қуйида эътиборинингизга лойиҳа ҳужжатлари ҳавола қилинмоқда.

Лойиҳа хужжатини юклаб олиш

Лойиҳа бюджетини юклаб олиш