The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

«Ўқувчилар учун она юрт биохилмахиллиги бўйича машқлар» танлови якунланди.

Донишманд устозга меҳрдан бўлак билимни тезроқ эгаллаш йўли йўқ.

Хитой халқи ҳикмати

Ҳурматли устозлар ва мураббийлар,

ГЭФ нинг Ўзбекистондаги КГД Сизни чин қалбдан касб байрамингиз - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этади!
Сизга энг самимий истакларимизни, фаолиятингизда муваффақиятлар, ўқувчи ва шогирдларингиз интилувчан ва меҳрга чанқоқ бўлишини тилаймиз. Айни пайтда соғлигингиз мустаҳкам бўлишини, кўп йиллар толмай меҳнат қилишингизни истаб қоламиз.
Мамнуният билан шуни маълум қиламизки, шу йилнинг ёзида эълон қилинган «Ўқувчилар учун она юрт биохилмахиллиги бўйича машқлар» танлови якунланди.

Танловга йўлланган ишлар орасида қизиқарли ва фойдали материаллар кўп бўлди. Уларнинг муаллифлари ишларни тайёрлашга кўп қунт, билим ва меҳнат сарфлаганликлари кўриниб турибди. Айни пайтда айрим машқлар ва топшириқлар устида қўшимча ишлаш талаб этилади. Шундан сўнг уларни ҳам она юрт табиатини ўрганишда фойдали восита сифатида тавсия этиш мумкин.

Танловда олтита номинация бўлиб, уларни яна бир бор такрорламоқчимиз:

Танлов номинациялари

• Маълумотлар Базаси материалларидан фойдаланишнинг комплекс услубиёти;
• Ҳайвонлар тоифаси бўйича энг яхши машқ;
• Энг яхши мультимедияли топшириқ;
• Энг яхши график машқ;
• Энг яхши синфдан ташқари топшириқ;
• Энг яхши ижодий материал.

Мамнуният билан танлов ғолибларини эълон қиламиз:

Қуйидаги номинацияларда:

«Маълумотлар Базаси материалларидан фойдаланишнинг комплекс услубиёти»да - Равшанова Муҳаббат Ҳамроқуловна – Навоий Педагогика Институтининг «Умумий биология» кафедраси ўқитувчиси ғолиб деб топилди;
«Ҳайвонлар тоифаси бўйича энг яхши машқ» Самарқанд вилояти кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ўқитувчилари жамоаси, жумладан, Юнусова Навбаҳор Аҳмаджоновна ва Ботирова Фотима Ашуровна томонидан тайёрланган;
«Энг яхши мультимедияли топшириқ» Ахророва Гулсара Абдумажидовна – Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Наврўз шаҳарчаси,

1-чи сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси томонидан тайёрланган;

Афсуски, «Энг яхши график машқ» номинациясига ишлар тақдим қилинмаган;
«Энг яхши синфдан ташқари топшириқ» Қурбанова Феруза Адхамовна – Фарғона вилояти Учкўприк тумани 21-сонли умумтаълим мактабнинг ўқитувчиси томонидан тайёрланган; ва

Танловнинг ташкилий қўмитаси «Энг яхши ижодий материал» номинациясида ғолибликка тошкентлик Одилова Динара Ремзиевнани лойиқ деб топди. У яратган фишка ва кубиклар ёрдамида ўйналадиган «Зоотрек» номли ўйин ҳайъат аъзоларига маъқул бўлди. Ўйинда ҳайвонот олами маълумотлар базаси материалларидан, шу жумладан, товушли ва фотоматериаллардан фойдаланилади. Интерфаол дарсларда бу ўйин жуда қўл келади. «Зоотрек» ўйинини ясаш бўйича йўл-йўриқ кейинчалик бизнинг сайтимизда жойлаштирилади.

Янгиликларни кузатиб боринг.

Танловнинг ташкилий қўмитаси барча иштирокчиларга ўқувчиларнинг она юрт табиати ҳақидаги билимларини, биохилмахилликни сақлаш ва кўпайтириш борасидаги хабардорлигини ошириш ишидаги фаол меҳнати ва касбий маҳорати учун миннатдорлик билдиради.
Танловнинг ташкилий қўмитаси юртимиз биохилмахиллиги масалалари ҳамда биолог ўқитувчилар томонидан танлов доирасида тайёрланган ишнинг фойдаси аҳамиятининг тан олинишига умид билдиради.
Танлов бўйича ҳамкорларимиз Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ушбу танловни ўтказишда кўрсатган улкан ёрдами учун алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Танлов иштирокчилари диққатига!

Танлов иштирокчиларининг ишлари кейинчалик сайтимизда жойлаштирилади ва улар билан танишишмумкин бўлади.
Танловнинг ташкилий қўмитаси танлов ғолибларини шерикларимизнинг тадбирларидан бирида тақдирлашни режалаштирмоқда. Ғолиблар бу ҳақда олдиндан огоҳлантирилади ва бу ГЭФ КГД ва шерикларимизнинг сайтида эълон қилинади.

Ташкилий қўмита