The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ўқувчилар учун она юрт биохилмахиллигига доир машқларни яратиш бўйича танлов

БМТРД кўмагида амалга оширилаётган Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастури (ГЭФ КГД) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда

"ўқувчилар учун она юрт биохилмахиллигига доир
Вазифаларни яратиш бўйича танлов" ни
Эълон қилади.

ГЭФ нинг Ўзбекистондаги КГД лойиҳаларидан бири доирасида «Нурота тоғ тизмаси, Жануби-Шарқий Қизилқум ва Айдар-Арнасой кўллари тизимининг ҳайвонот олами» маълумотлар базаси яратилди. Ушбу маълумотлар базаси билан ГЭФ КГД нинг sgp.uz/base саҳифасидаги sgp.uz расмий сайти орқали рус ва ўзбек тилларида танишишингиз мумкин.

Маълумотлар базасида Нурота тоғ тизмаси ва Айдар-Арнасой кўллар тизимининг тоғли, даштга ва кўл экотизимларига оид ҳайвонот дунёсининг таърифи келтирилган. Унга ҳайвонлар турлари ҳақида тўлиқ маълумотлар, уларнинг суратлари, расмлари, табиий муҳитда ёзиб олинган видео ва овозли ёзувлар киритилган. Амалда ушбу маълумотлар базаси бутун Ўзбекистондаги ҳайвонот оламининг кўп қисмини қамраб олади ва таърифлайди.

Ушбу маълумотлардан ёш авлодга таълим беришда кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Айни пайтда ҳар қандай маълумотларни қизиқарли усулда тақдим этиш керак, токи ўқувчиларда она юртининг ҳайвонот олами билан танишиш истаги уйғонсин, улар биохилмахилликка қизиқсин, мавжуд материалларни синчковлик билан ўргансин. Ушбу танловдан кўзланган мақсад ана шулардан иборат.

Танлов умумтаълим мактаблари, коллежлар ва лицейлар, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари ва бошқа манфаатдор шахслар ўртасида ўтказилади. Танлов иштирокчилари қизиқарли ва кутилмаган вазифалар ва топшириқларни ўйлаб топиши, уларни янгича шаклда баён этиши кутилмоқда. Ушбу топшириқлар ва вазифалар Нурота тоғ тизимаси, Жануби-Шарқий Қизилқум ва Айдар-Арнасой кўллари тизимининг ҳайвонот олами» маълумотлар базаси асосида яратилиши керак.

ТАНЛОВ МАҚСАДИ

- Яратилган маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда ёшларнинг билимини ошириш ва она юрти табиатига нисбатан эҳтиёткорона муносабатни тарбиялаш

- "Ҳайвонот олами бўйича маълумотлар базаси" мультимедия дастуридан фойдаланган ҳолда услубий топшириқлар ва ўқувчилар учун вазифалар тўпламини яратиш

- Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг биологик ва экологик таълим соҳасидаги инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва жонлантириш

ТАНЛОВ ВАЗИФАЛАРИ

- Ғолибларни аниқлаш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш, иштирокчи сертификатини топшириш ва иш жойига миннатдорлик хатини юбориш

- Танловда ғолиб чиққан топшириқлар ва вазифаларни дискка ёзиб олиш ва Маълумотлар базаси билан бирга мактабларга тарқатиш

- Ўзбекистондаги БМТ РД кўмагида ГЭФ Кичик Грантлар Дастурининг Халқ таълими вазирлиги ва ҳокимият органлари билан ўқувчилар ва аҳолининг биохилмахилликни сақлаш, атроф-муҳитни ва барқарор ривожланишни муҳофаза қилиш аҳамиятига оид масалалар юзасидан хабардорлигини оширишга йўналтирилган ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш

ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ

  • - Маълумотлар базаси материалларидан фойдаланиш бўйича энг яхши комплекс услубиёт
  • Ҳайвонлар тоифаси бўйича энг яхши машқ
  • Энг яхши мультимедия топшириғи
  • Энг яхши график машқ
  • Энг яхши синфдан ташқари топшириқ
  • Мавзуга ижодий ёндашиш

ТАНЛОВ ИШЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Ишларга қўйиладиган асосий талаблар – маълумотлар базаси материалларидан ва ҳайвонларнинг ҳар бир тоифасига оид материаллардан максимал даражада фойдаланиш. Машқлар ҳайвонларнинг ҳар бир тоифасига нисбатан қўлланилиши мумкин.

Номинацияда иштирок этиш учун иштирокчилар қуйидагиларни тақдим этади:

  • услубий ишланма ёки машқнинг электрон шаклдаги таърифи;
  • ихтиёрий равишда мавзуга оид кўргазмали материаллар – видео (5 дақиқадан ортиқ бўлмаган) ва б. тақдим этилиши мумкин.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ

Танловга Ўзбекистон ўқитувчилари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг ишлари 2014 йилнинг 15 апрелидан 15 майигача қабул қилинади.

Тақдим қилинадиган топшириқлар ва вазифалар фақат Маълумотлар базасидан фойдаланиш учун ишлаб чиқилган бўлиши, қўйиладиган вазифаларни ҳар қандай шаклда ечиш (жавоб бериш) имконияти яратилиши керак (расм, ёзма жавоб ва б.).

Танловда иштирок этиш учун материаллар (вазифалар ва топшириқлар) ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида қабул қилинади.

Иштирокчилар ўз ишларини ва танловда иштирок этиш бўйича буюртмаларини электрон шаклда қуйидаги манзилга йўллашлари мумкин: makhsad.bauetdinov@undp.org

Материалларнинг асл нусхасини қуйидаги манзилга йўллаш мумкин: 100015, Тошкент ш., Миробод кўчаси, 41/3, БМТРД офиси (ГЭФ КГД танловига, Мақсад Бауетдинов учун).

Материаллар электрон манзилга юборилгач, уларнинг олинганлигига ишонч ҳосил қилиш учун бу ҳақда қуйидаги телефонлар бўйича хабар беришингизни сўраймиз:

+(998 71) 120 34 50 (қўшимча 215); +(998 93) 501 52 21 (Мақсад)

Танловга йўлланган материаллар қайтарилмайди ва таҳрир қилинмайди. Танлов ташкилотчилари танлов ғолиблари материалларини чоп этиш ва тарқатиш ҳуқуқини сақлаб қолади, тегишли тарзда уларнинг муаллифларини кўрсатиш мажбуриятини олади, айни пайтда топшириқлардан шу каби мақсадларда иштирокчиларнинг розилигисиз фойдаланиши мумкин. Танловдан сўнг материаллар ГЭФ нинг Ўзбекистондаги КГД нинг расмий сайтида жойлаштирилади: sgp.uz

Буюртма шаклини шу ердан кўчириб олишингиз мумкин.

Ўз ишларини жўнатганда иштирокчилар мулоқот учун ўзлари ҳақида тўлиқ маълумотларни келтиришлари лозим:

  • ФИО
  • Тўлиқ почта манзили (почта бўлими индекси кўрсатилгани ҳолда)
  • Иш жойи ва лавозими
  • Телефон: хизмат телефони (шаҳар коди кўрсатилади) ва уяли телефон
  • Электрон манзил

ТАНЛОВ ЯКУНИ

2014 йилнинг май ойида бўлиб ўтади, бу ҳақда ГЭФ КГД сайтида хабар берилади.

Танлов натижалари бўйича ҳар бир номинацияга алоҳида ўрин берилади. Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар ва махсус сертификатлар билан тақдирланади. Танловнинг бошқа иштирокчилари сертификатларга эга бўлади. Сертификатлар ва энг яхши услубий ишланмалар тўплами танлов тугаганидан сўнг бир ой ичида танловнинг барча иштирокчиларига йўлланади.

СОВРИНЛИ НОМИНАЦИЯЛАР:

"Маълумотлар Базаси материалларидан фойдаланиш бўйича энг яхши комплекс услубиёт" - Ноутбук
"Ҳайвонлар" тоифаси бўйича энг яхши машқ - DVD-плеер
"Энг яхши мультимедия топшириғи" - Microlab компьютери учун акустик тизим
"Энг яхши график машқ" - "Birdwatcher" қушларни кузатиш учун мослама тўплами
"Энг яхши синфдан ташқари топшириқ" - Ухлаш учун қоп
"Мавзуга ижодий ёндашиш" - Қармоқ
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
Кружка-термос
Майсазор учун эко лампа (қуёшли элементда ишлайдиган)
Эко сумка + (майка, кепка)