The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

«Ўқувчилар учун она юрт биохилмахиллиги бўйича машқлар» танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Биз мамнуният билан 9 декабрда «Ўқувчилар учун она юрт биохилмахиллиги бўйича машқлар» танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтганлигини хабар қиламиз.

Шу куни номинациялар бўйича қуйидаги ғолиблар эълон қилинди:

«Ҳайвонлар тоифаси бўйича энг яхши машқ» - Юнусова Навбаҳор Аҳмаджоновна (Самарқанд вилояти педагогик кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг ўқитувчиси).

«Энг яхши мультимедияли топшириқ» - Ахророва Гулсара Абдумажидовна (Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Наврўз шаҳарчасидаги 1-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси) (маросимда унинг номидан турмуш ўртоғи Тожиддин Ахроров иштирок этди).

«Энг яхши ижодий материал» - Одилова Динара (Тошкентлик веб дизайнер).


Бир неча кундан сўнг, ҳузуримизга келган Маълумотлар Базаси материалларидан фойдаланиш бўйича "Энг яхши комлекс услубиёт" номинацияси ғолиби Равшанова Муҳаббат Хамроқуловна (Навоий Педагогик Институтининг «Умумий биология» кафедраси ўқитувчиси)

ва "Энг яҳши синфдан ташқари машғулот" номинацияси ғолиби Фарғона вилояти, Учкўприк тумани ўқитувчиси Қурбонова Феруза Адхамовнага диплом ва совринлар топширилди.

Барча ғолибларга эсдалик дипломлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Яна бир бор чин қалбдан танлов ғолибларини табриклаймиз ва умид қиламизки, уларнинг меҳнати мамлакат ўқитувчилари фаолиятида асқотади ҳамда таълим жараёнида ўқувчиларда табиатга ва ўлкамизнинг хилма хил табиатига янада дўстона муносабатни тарбиялашга хизмат қилади.

Яқин вақт ичида сайтимиз саҳифаларида ғолибларнинг ишлари билан танишиш имкониятига эга бўласиз.

Танловнинг ташкилий қўмитаси