The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ўсимликларни клонлаштириш - Ўзбекистонда бугунги кунда мавжуд

Сир эмаски, агро хилма хиллик жадал суръатлар билан йўқолиб бормоқда. Маҳалий мева ва сабзовотларнинг навлари бозор талаблари туфайли унитилиб бормоқда. Фермерлар харидоргир бўлган, кўриниши яхши, ташиш ва сақлашда қийинчилик туғдирмайдиган ва ҳ.з.хусусиятларга эга мева ва сабзовотларни етиштиради. Шу сабабли бой генетик маълумотларга эга айрим маҳаллий навлар йўқолиб бормоқда. Тарвуз, қовун, помидор, олма, нок ва б.экинларнинг турлари камайиб кетмоқда.

Бозор таъсиридан ташқари мева ва ўсимликларнинг ноёб турлари йўқолиб боришининг яна қатор омиллари бор. Қишлоқ хўжалиги биохилма хиллигини сақлаб қолиш, вазиятни ўзгартириш учун дарҳол тегишли чораларни кўриш керак.

Фан, аниқроғи ёш олимлар, жумладан – Туркиядан таълим олиб, Ўзбекистонда янги технологияларни жорий этиш мақсадида қайтиб келган ёш илмий ходим бу борада ёрдам қўлини чўмоқда. Биз назарда тутаётган технология – ўсимликларни микроклонал кўпайтириш технологияси - in vitro.

Содда тилда баён қилинганда технология қуйидагидан иборат.

Микроклонал кўпайтириш учун таянч материал сифатида қуйидаги хўжалик аҳамиятига эга: юқори самарадорликка эга, банди тик, ёғоч қисми зич, касаликларга ва энтом зараркунандаларга чидамли бўлган, ташқи кўриниши чиройли бўлган ва ҳ.з. оналик нусхалари танланади.

Оналик экини фрагментлари (куртаклар, барглар, новдалари) чуқур зарарсизлантирилгандан сўнг озуқа муҳитли идишларга солинади. Бу ерда фитогормонларнинг айрим бирикуви таъсири остида бирламчи новдалар ривожлана бошлайди. Ривожланган бирламчи навдалар ажратиб олинади ва қаламчаларга ажратишнинг кўп сонли цикллари бажарилади. Экинларнинг зарур сони олингач, in vitro
нинг охирги босқичи бажарилади. Бунда микроўсимликнинг илдиз тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Натижада оналик нусхадан кўп сонли экинлар олинади.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу таърифланган босқичларни - in vitro га кириш, экинни кўпайтириш ва илдиз оттиришни фақат стреил шароитларда ишлаш, озуқа муҳитини тайёрлаш ва автоклавлаштириш учун керакли ускуналарга эга, ихтисослаштирилган лабораторияда, муайян ўрмонга хос дарахтсимон ўсимликлар билан ишлаш борасида катта тажрибага эга юқори малакали мутахассислар раҳбарлиги остида амалга ошириш мумкин. Мустақил ташкилотга айлантириладиган Наманган институти қошида бундай лабораториянинг яратилиши – мазкур лойиҳанинг асосий мақсадини ташкил этади. Бундай лаборатория республикадаги биринчи ва ҳозирча ягона бўлади.

Усул қатор афзалликларга эга:

шундай характеристикаларга эга соғлом оналик экземплярдан соғлом насл олинади;

ўсимликларга хос касаллик ва вируслардан сақланиш таъминланади;

битта куртакдан 105 кўчат олиш мумкин;

тайёр экинларни олиш ва ҳосил олиш муддатини 2-3 йилга қисқартириш мумкин;

энг муҳими – биз ўсимликларнинг камёб, йўқолиб бораётган турларини кўпайтиришимиз ва уларнинг популяцисини тиклашимиз мумкин.

Технологиянинг барча афзалликлари билан лойиҳа буюртмаси орқали танишишингиз мумкин. Лаборатория илгари касаликланмаган, худудда учрайдиган касаликларга иммунитети бор дарахтлардан олинган сифатли кўчатларни қисқа муддатда олиш ва кўпайтириш имконини беради. Лаборатория 6 ойда 15000 дан 20000 дарахт ва экинлар кўчатларни олиш имконини беради. Кўчатлар маҳаллий маданийлашган, микродаражада эмланган ўсимликлар ва дарахтлардан олинади, Фарғона водийси агробиоценозини яхшилаш учун Наманган вилояти ва водийнинг бошқа вилоятларига тарқатилади.

Шуни таъкидлаш керакки, лаборатория биноси, уни таъмирлаш харажатлари Наманган вилояти ҳокимияти томонидан таъминланмоқда.
Танишинг ва шарҳларингизни қолдиринг:

лойиҳа ҳужжатини кўчириш

таклифқилинаётган бюджетни кўчириш