The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ўзбекистонда агробизнеснинг қайси тури энг даромадли?

Биз форелчилик истиқболлари ҳақида нималарни билиб олдик.

Инсон қадимдан овчилик ва мева-илдизларни тўплаш билан кун кўрган. Бундай имкониятларга у она -табиат туҳфаси, деб қараган. Дунёнинг кўп бурчакларида одамлар ҳамон ана шундай ҳунар билан шуғилланишда давом этмоқда. Аммо ер юзида аҳоли кўпайиб бориши баробарида табаит неъматларини фақат ўзлаштириш тобора таҳликали бўлиб қолмоқда. Табиий ресурсларни умуман йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлмаслик учун айрим ташаббускорлар овчиликнинг муқобил вариантлари ҳамда тирикчиликни мустақил таъминлаш ҳақида бош қотирмоқда. Бу ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини сунъий етиштириш техноголиялари биринчи ўринга чиқмоқда. Бу ўринда «сунъий» сўзи нотабиий нарсаларни эмас, балки бирон-бир нарсани табиий муҳитда эмас, сунъий шарт-шароитларда ишлаб чиқаришни англатади. Ўқувчиларимизда ана шундай техноголиялардан бири ҳақида қисқача сўзлаб бермоқчимиз.

Етти йил аввал илиқ сувли балиқчилик бўйича 26 йиллик тажрибага эга Иброҳим Халиловда форел етиштириш истаги туғилди. Бу йўналишдаги ишлар ана шундан бошланди. Бу пайтда у форел ҳақида фойдали маҳсулот сифатида, уни кенг истеъмолчига етказиш усуллари ҳақида мулоҳаза юритди. Бунинг учун форелнинг қандай турини танлашни билар эди. Бу ҳақида қуйида тўхталамиз.

Иброҳим ака нуфузли кишилар сафида тоққа қилган саёҳати ҳақида гапирганда унинг ўз ишини қанчалик яхши кўриши яққол кўриниб турар эди. Дўстлари овга отланиб, овчиликнинг гашти, тоғ манзаларини мақтар эди. Иброҳим ака эса тоғ дарёси қўлтиғида форелни кўриб қолгач, овчиликдан ҳам воз кечиб, сув бўйида қолган экан. Шаҳарлик овчилар ўлжа илинжида тоққа йўл олган, Иброҳим ака эса бир неча соат давомида эҳтимол, Ўзбекистондаги энг чиройли балиқни томоша қилиб ўтирган. Унинг тўқ яшил ранг орқаси сувда ярақлаб кўринар, баъзан ёғоч бўлагини эслатар эди.

Дарё форели бошқа лососсимон балиқларга ўхшаб кумушсимон товланмайди, унинг ойқулоқлари тилларранг қопламага эга, торпедасимон танаси эса кўп сонли тўқ ва қизил доғлар билан қопланган бўлиб, уларнинг жимирлаши кўзни қамаштиради. Уни сувда ҳар доим ҳам кўриб бўлмайди. Баъзан унинг ранги сув, тупроқ, озуқа ранги ва бошқа маҳаллий омиллар туфайли ўзгариб туради. Саноатбоп хислатларига келсак, аждодларига нисбатан ўсиши ва кўпайиши суръати пастроқ.

Аммо маҳаллий форел тўғрисидаги ҳикоя бу кичик чекиниш бўлиб, уни форелнинг битта турини иккинчи турига таққослашда эътиборга олиш мумкин. Кунимиз қаҳрамони – камалаксимон форелдир.
21 июнда КГД жамоаси ЎзР ФА нинг Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти ва Ўзбекистон фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда Тошкентда интенсив Аквакультура бўйича «ФОРЕЛЧИЛИК – ФЕРМЕРЛАР УЧУН БИЗНЕСНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ТУРИ» мавзусида амалий тренинг ўтказди. Кўпчиликнинг ҳаёлидан шаҳарда қандай балиқчилик техноголияси бўлиш мумкин, деган фикр ўтгандир. Бундай саволларга ўрин қолдирмаслик учун шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ушбу техноголиянинг намойишини ўтказиш, бунда биотехнология, хонбалиқчиликнинг афзалликлари ва мураккабликлари ҳақида сўзлаб беришга қарор қилинди.

Бахтиёр Камилов тақдимот пайтида.

Форелни кўпайтириш технологияси Институт олимлари томонидан ҳозирги Ўзбекистон шароитларида балиқчиликни ривожлантиришнинг инновацион амалиёти, моҳиятан юқори самарали техноголия сифатида таклиф қилинди ҳамда ГЭФ КГД томонидан қўллаб-қувватланди. Шундан сўнг, 2011 йилнинг март ойида лойиҳа бўйича ишлар бошланди. Лойиҳа қуйидагича номланади: Форелчиликнинг намойиш қилинаётган интенсив шакли иқлим ўзгариши шароитларида Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида балиқчиликни ривожлантиришнинг энг яхши амалиёти сифатида.

Иқлим ўзгариши ва интенсив балиқчилик? Уларнинг қандай боғлиқлиги бор, деб ўйлайсиз. Гап шундаки, ушбу технология доимо совуқ ва тоза сув мавжуд бўлган тоғ олди ҳудудларига ниҳоятда мос келади. Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти тоғ олди ҳудудларида истиқомат қилади, иқлим ўзгариши оқибатлари бусиз ҳам қурғоқчил ҳисобланган тоғ олди ҳудудларига таъсир кўрсатади ва бундай ҳудудларда форелчилик техноголияси юқори самарали ҳисобланади. Сув ва ер ресурслари тақчиллиги шароитларида бу – интенсив форелчиликдир. Бундай тизимда сув балиқчилик ҳавзаларидан оқиб ўтади ва ҳажми ўзгаришсиз қолган ҳолатда оқимини давом эттиради, ирригация учун йўқотишлар кузатилмайди. Бунда ҳажми кичик ҳавзалар юқори самарадорлиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги «Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-табирлар тўғрисида»ги қарорида сунъий ва табиий ҳавзаларда балиқчилик маҳсулотларини кўпайтириш бўйича белгиланган вазифалар нуқтаи назаридан форелчилик техноголияси балиқчилик тармоғида амалга оширилаётган самарали ишларга яққол мисол бўла олади, бу эса соҳада янги имкониятларни очиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Балиқчиликни ривожлантириш бўйича илмий-экспериментал станция мутахассисларининг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда балиқ етиштириш билан икки мингдан зиёд корхоналар ва хўжаликлар шуғилланмоқда. Уларда ўндан ортиқ балиқ турлари етиштирилади, хусусан, хонбалиқ етиштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, ушбу балиқнинг гўшти жуда ширин ва инсон учун фойдали.

Лойиҳанинг асосий ҳудуди Қибрай туманида жойлашган, аммо, собиқ Зенит заводи, ҳозирги қўшма корхона ҳудудида сув ер юзасига яқин жойлашган бўлиб, шу сабабли фермани айнан шу ерда барпо этишга қарор қилинди.

Кўпчилик ушбу тренингни кутган эди. Одамлар техноголия ҳақида эшитиш ва тирик хонбалиқни кўриш учун бу ерга келишди. Истовчилар кўп эди ва биз бу йил ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги «Интенсив аквакультура – ЁСУ (Ёпиқ Сув таъминоти Ускунаси) даги балиқчилик» мавзусидаги тренингда иштирок этишни истовчиларни қайд қила бошладик. Семинарда фермерлар, вазирлик ва идоралар, ННТ лар, турли соҳа ва фаолият, бизнес-тузилмалар вакиллари, шунингдек журналистлар иштирок этди.

Балиқчилик самарали бизнесга яққол мисол бўла олади ва шу сабабли тадбиркорлар кўпроқ технологияга қизиқди, Сурхандарё вилоятидан эса фермерлар жамиятидан ҳам меҳмон келди - «Ахмад нур» фермер хўжалигининг раҳбари Ахмад Тангриқулов. У бир йил аввал қуёнчилик ва балиқчилик бўйича фермер хўжалигини ташкил қилган. КГД ушбу йўналишда катта иш тажрибасига эга эканлигидан хабардор, бу ерга мутахассислар фикрларини тинглаш ва янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун келган.

«Ҳозир хўжалигимизда қуён етиштирмоқдамиз, кенг кўламли ишлаб чиқаришлар ҳақида гапиришга эрта. Бор-йўғи 1000 бош, айни пайтда қуёнларнинг маҳсулдорлиги яхши маълум, кўп ўтмай уларнинг ҳажми бир неча баравар ортиб кетади. Айни пайтда мени юқори самарадор замонавий техноголия бўлган балиқчиликка оид маълумотлар қизиқтиради, чунки балиқ, қуён гўшти каби соғлом овқатланиш маҳсулоти ҳисобланади. Анъанавий овқатланиш рационига қўй ва мол гўшти киради, улардан тайёрланадиган таомлар кўпинча қовурилади – балиқчилик маҳсулотларининг гўшт бозоридаги рақобатбардошлигиги ошириш учун бу соҳанинг ривожлантирилиши аҳоли учун яхши муқобил ҳисобланади ва ишлаб чиқаришнинг ривожлантирилишига хизмат қилади. Балиқ қанчалик кўп бўлса, аҳолининг уни истъемол қилиш имкониятлари шунчалик ортади. Бундан ҳаммага фойда кўп, - дейди Аҳмад. - Бизда қишлоқ хўжалиги фаолияти учун фойдаланилмаётган ерларимиз кўп, асосан булар тоғ ёнбағирлари ва таназзул аломатлари кузатилаётган ерлардир. Айни пайтда бу ерда балиқ кўпайтиришни йўлга қўйиш ва ушбу соҳани ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Экологик соф ишлаб чиқариш ҳисобланадиган балиқчилик атроф-муҳитни яхшилашга ва табиий ресурсларнинг сақланишига хизмат қилади. Зеро биз еримиз ҳақида қайғурамиз, унда меҳнат қиламиз, оилаларимиз ва қишлоқдошларимизни боқамиз, - деб сўзига якун ясади Аҳмад.

Тренингнинг назарий қисми бўйича Бахтиёр Камилов сўзга чиқди, ундан сўнг иштирокчиларни хўжаликнинг ўзига таклиф қилишди, у ерда Иброҳим Халилов дастлаб инкубацион павильонни намойиш этди, унда куни-кеча тухумдан чиққан хонбалиқ личинкалари сузиб юрган ҳовузлар ўрнатилган. Бу ҳовуз тўғри тўртбурчак шаклидаги, ён деворлари бор қути бўлиб, унинг қуйи контури бўйлаб тўр ўрнатилган, унда бир қават қилиб жойланган личинкалар ётади. Тўр ва личинкалар орқали доимо кислородга тўйинган тоза сув айланиб ўтиб туради. Иштирокчилар катта қизиқиш билан хўжаликни томоша қилишди. Бу ҳақиқатдан ҳам жуда қизиқарли. Сунъий ҳовузлар бир неча қават қилиб жойлаштирилган, қувурлар, турли даражадан оқиб ўтадиган, айланиб юрадиган сув. Ҳаётни таъминлаш бўйича бутун бошли бир лаборатория. Инкубатордан сўнг ҳамма Иброҳимнинг ортидан катта форелларни томоша қилишга йўл олди. Иссиқ кунда салқин хонага кириш ёқимли эди, бу ерда эса юқоридан қуйилаётган ва айланиб юурган сув шовқинида бир неча ҳовузларда сузиб юрган балиқлар ҳайратланарли туюлади.


И. Халилов ва тренинг иштирокчилари форел инкубаторида


Форел беланчаги (боғча-ҳовузлардаги предличинкалар)

Тренинг ўтказиладиган кун тасодифан танланмаган эди. Айнан шу куни Иброҳим Халиловнинг балиқчилик хўжалигида хонбалиқларнинг икки авлоди, яъни турли ёшга мансуб икки тўдаси бор эди. Тўдаланиб ётган, илмий тилда «предличинкалар» деб аталувчи форелчаларни «тўда» деб аташ ғалати туюлади. Умуман, ушбу хўжаликда товарбоп ёшдаги (8-ойлик) хонбалиқлар ҳам бор, ҳозирча улар сунъий бетон ҳавзаларда, салқин ва кислородга тўйинган сувда сузиб юрибди. Кўп ўтмай, катта ёшли тўда шаҳар супермаркетларига жўнатилади, балиқчалар эса ҳавзаларга кўчирилади, ва янги цикл бошланади.

Сунъий шароитларда, ҳарорати +18ºС дан ошмайдиган сувда тўлиқ ёки қисман балиқ етиштириш совуқ сувли балиқчилик деб аталади. Совуқ сувли балиқчилик объектлари совуқ сувда етиштирилади (иссиқ сувли объектларда жараён ўзгача – улар совуқ сувда қишлаши мумкин, сув +16 дан 18ºС гача исигандан сўнг балиқлар ривожлана бошлайди). Адабиётларда кўпинча «совуқ сувли балиқчилик» атамасини «форелчилик» ка алшмаштиришади. Ҳозирги пайтда дунёда совуқ сувли балиқчиликда лососсимон балиқларнинг бир неча тури етиштирилади ва глобал ишлаб чиқаришда лососсимонлар оиласига мансуб камалаксимон форел (rainbow trout) етиштириш етакчилик қилади. Дунёнинг деярли барча қитъаларида камалаксимон форел олиб келинган, ўзлаштирилган ва кўпайтирилмоқда.


Балиқ хўжалигида етиштирилган катта камалаксимон хонбалиқ

Камалаксимон форел юксак парҳез хусусиятлари учун қадрланади. Унинг камалаксимон деб аталиши орқасидаги қора холли кумушсимон ранги ва ён чизиқлари бўйлаб камалаксимон тасмаси борлиги билан боғлиқ.

Форел – йиртқич балиқ, табиатига кўра уддабурон, танаси торпедасимон бўлиб, кучли оқимларни енгиб ўтишга мослашган. Ҳовузларда у ранг-баранг нарсалар билан озиқланади, қўнғиз, ниначи, майда қурбақалар, пашша личинкаларини истеъмол қилади. Икки ёшга тўлгач, сувнинг юза қатламларида яшайдиган майда балиқчаларни истеъмол қила бошлайди.

Камалаксимон форел табиий истиқомат қиладиган жойлар Шимолий Американинг шимолий қисмида ш.к. 64º с.ш. (Беринг денгизи ва Алеут ороллари, Маккензи дарёси ҳавзаси, Кускоквим дарёсининг жанубий ирмоқлари - Угашик ва Эджегик дарёлари (Аляска)) ҳисобланади ва улар 46º ш.к. гача (Мексиканинг шимолий қисмидаги дарёлар) давом этади; Американинг Тинч океани қирғоқларидан шарққа томон 175º ғ.у. чўзилади.

форел етиштиришнинг юқори самарадорлиги унинг аквакультура эҳтиёжлари учун кенг тарқалишига сабаб бўлди ва эндиликда у географик жойлашувидан қатъий назар денгиз сатҳидан шимолий қутбдан Аргентинанинг жанубигача бўлган 5 қитъада 4500 м баландиккача бўлган ҳудудларда яшайди. Форел дунёнинг 115 мамлакатида етиштирилади. Аквакультурада етиштириладиган форелнинг умумий ҳажми – йилига 100 минг тоннагача бўлган миқдорни ташкил этади.

Форелчилик, сунъий сув ҳавзасининг шаклидан қатъий назар – ҳовуз, оқар бассейн ёки ҳавза бўлмасин, балиқчиликнинг юқори самарали тармоғи ҳисобланади. Бошқарув тўғри йўлга қўйилса, озуқага боғлиқ равишда майдон бирлигидан катта ҳажмда балиқ олиш имконини беради.

Балиқ – Ўзбекистонда тақчил маҳсулот ҳисобланади. Унинг озиқ-овқат маҳсулоти сифатида қимматини эътиборга олсак (соғлом авлодни таъминлаш учун балиқ истеъмол қилишнинг энг кам нормаси - 12 кг/одам/йил ҳисобланади, амалда Ўзбекистонда - 1 кг/одам/йил га тўғри келади), ушбу тақчилликнинг бартараф қилиниши муҳим ижтимоий ва тиббий аҳамиятга эга бўлади. Лойиҳамиз ташаббускорларининг фикри ана шундай.

«Ўзбекистонда дўнгпешона балиқ, зоғорабалиқ ва оқ амур кўпайтирадиган ҳовуз хўжаликлари бор. Уларда ўртача кўп йиллик унумдорлик 1 т/га (ёки 1000 кг : 15 000 м3 = 0,07 кг/м3) ни ташкил этади. Агарда ҳовузга кўпроқ зоғорабалиқ жойлаштирилса ва унга омухта ем берилса, ушбу техноголияни яхшилаш мумкин. Бу ҳолда маҳсулдорлик ўртача 2 т/га (ёки 0,13 кг/м3) га етади. Биз интенсив технологиядан фойдаланамиз ва ишонч билан 20 - 40 кг/м3 маҳсулот оламиз. Маҳсулдорликни ошириш учун яхши аэраторлар зарур. Шунда маҳсулдорлик 40-50 кг/м3 га етади» – дейди лойиҳа бўйича маъсул мутахассислардан бири, ЎзР ФА нинг Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти ходими, ихтиолог, б.ф.н. Бахтиёр Комилов.

Б. Камилов шуни ҳам таъкидладики, форел етиштиришда ҳовузларга балиқ маҳсулдорлигини ошириш учун озуқабоп балиқ сифатида зоғарабалиқни қўйиб юбориш мумкин. Ўсиб бораётган майда балиқчалар, планктон билан озиқлангани ҳолда форел учун яхши емак ҳисобланади.

Нима учун айнан камалаксимон форел?

«Форел- йиртқич, ва кўплаб йиритқичлар сингари, ўсимликлар билан озиқланувчи балиқларга нисбатан жуда қисқа овқат ҳазм қилиш тизимига эга. Яъни, форел ўлжани ютганда у форелнинг ошқозонига келиб тушади ва овқат ҳазм қилиш жараёни бошланади, айни пайтда ўсимликлар билан озиқланувчи балиқларда, хусусан, дўнгпешона балиқда овқат ҳазм қилиш тизимининг узунлигини ҳисобга оладиган бўлсак, жуда кўп қувват кетиши ва овқатдан олинадиган озуқа моддалари асосан уни ҳазм қилишга сарфланишини кўриш мумкин. Айнан шу сабабли хонбалиқ тезда ўсади ва товарбоп кўринишга эга бўлади, бу эса иқтисодий қизиқиш уйғотади. Бу балиқ вазнининг 85% филе, яъни унинг скелети ва ичак-човоқларига вазнининг 15 % тўғри келади. Ўсимликлар билан озиқланадиган балиқларда гўшти анча кам бўлади. Ҳаммаси оддий. Бу бизнесга оид масаладир» - деб жавоб берди Б.Камилов.

Ватани Шимолий Америка бўлган форел дунёнинг кўплаб минтақаларида турли шароитларга мослаша олиши, озуқани фаол истеъмол қилиши, серҳосиллиги ва даромадлилиги туфайли тадбиркорлик ва экотуризмнинг муҳим объекти ҳисобланади. Асосан тоғли ва тоғ олди ҳудудларида истиқомат қиладиган ушбу балиқни қишда ҳам етиштириш мумкин. Мамлакатимизнинг қулай географик жойлашуви, балиқчиликни ривожлантириш борасидаги бой тажриба форелчиликни кенг кўламда ташкил қилиш ва экспортга йўналтирилган маҳсулотни кенг кўламда етиштириш имконини беради.

Балиқчилик – сунъий шарт-шароитларда балиқ кўпайтиришнинг асосий мақсади фойда олишдан иборат. Амалёт шуни кўрсатмоқдаки, балиқ таннархида озуқага сарфланадиган харажат асосий қисмини ташкил этиб, унинг улуши 50-70 % ни ташкил этади. Озуқа қанчалик оқилона фойдаланилса, балиқ етиштириш шунчалик фойдали бўлади. Балиқларни оқилона озиқлантиришдаги муҳим масала мақбул рационнинг белгиланиши (кундалик озиқлантириш дозаси), қатор омиллар – аввало сувнинг ҳарорати билан боғлиқ. Балиқларнинг ҳар бир тури ўсиши учун мақбул ҳарорат мавжуд. Муайян кунда сувнинг ҳарорати ўсиш учун мақбул ҳароратга қанчалиқ яқин бўлса, озуқа бериш дозаси (маълум чегарада) шунчалик юқори бўлади ... ва балиқ шунчалик тез ўсади. Масалан, 200 граммлик дўнгпешона балиқларга сув ҳарорати 15ºС бўлганда мувозанатланган озуқа сув ҳавзасидаги балиқ вазнининг 1% ҳисобидан солинади. Сувнинг ҳарорати 24ºС бўлса – 3 %. кўриниб турибдики, фарқ деярли 3 баравар, ва турли ҳароратдаги сувдаги балиқлар қарийиб 3 баравар секинроқ ёки тезроқ ўсади.

Санаб ўтилганлардан бир неча қизиқарли хулосаларга келиш мумкин. Демак, Ўзбекистон шароитларида зоғарабалиқ, дўнгпешона балиқ, оқ амур очиқ ҳавзаларда йилига 3 ой яхши ўсиши (текисликлардаги суви оқмайдиган ҳавзаларда сув 22ºС дан ортиқ исийди), яна 2-3 ой (24ºС – 3 %), мақбул ўсиши ва 1-2 ой жуда секин ўсиши (14 -18ºС дан юқори) ва 5-6 ой ўсмаслиги (қишлаши) мумкин. Яъни, очиқ сув ҳавзалари зоғарабалиқ, дўнгпешона балиқ, оқ амур кўпайтиришда қарийиб ярим йил «ишлатилмайди». Бу – объектив воқеликдир.

Сув ҳавзаларимиздаги ҳарорат режими мақбул, ўсишга қулай бўлган балиқ турлари мавжудми? Бу саволга жавоб тариқасида яна бир қизиқарли хулосани келтирамиз. Кўп йиллик маълумотларга кўра Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларидаги дарёлар ва каналлардаги сувнинг ҳарорати йил бўйи 18ºС дан ошмайди. Бу англашинарли, Орол денгизи ҳавзасидаги дарёлар баланд тоғлардан бошланади ва муз ҳамда қордан озиқланади (дарё оқимларига ёғингарчилик кўп таъсир кўрсатмайди), дарёларимиздаги оқим тезлиги баланд. Ҳатто жазирама ёзларда ҳам дарёлар ва каналлардаги сув ўрта оқимигача исиб улгурмайди. Мисол сифатида Чирчиқ дарёсидаги сувнинг йиллик ҳарорати динамикасини келтирсак (Тошкент ва Чирчиқ шаҳарлари оралиғидаги участка бўйича).


Тошкент атрофидаги очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг ўртача ойлик ҳарорати динамикаси

Қандай балиқлар учун сувнинг ҳарорати 18ºС бўлиши мақбул? Совуқ сувли балиқлар учун! Форел учун! Кўринадики, тўғри боқилганда хонбалиқ йил давомида ўсади, бунда 6-7 ой давомида жадал ривожланади. Демак, зоғарабалиқ ва дўнгпешона балиқ ўсиши учун имкониятлардан жиддий фарқланади. Айни пайтда, республика майдонининг қарийиб 25 % ни эгаллаган тоғ этакларида аҳолиниг 75 % истиқомат қилади. Уларга Фарғона водийси вилоятлари, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятлари киради.

Эндидикда пасттекисликлардаги ҳавзаларни, шу жумладан, оқмас, ёзда яхши қизийдиган кўл ва ҳовузларни кўриб чиқсак. Бу республиканинг қолган қисми демак. Бундай ҳавзаларда октябрь ойидаёқ сувнинг ҳарорати 18ºС дан совуб кетади ва фақат апрелнинг иккинчи ярми – майда 18ºС дан кўпроқ исийди. Демак, хонбалиқ кўпайтириш учун ушбу ҳавзалардан ҳам 6-7 ой, шу жумладан, тез ўсиш учун – 3 ой фойдаланиш мумкин. Текисликларда йил давомида хонбалиқ ўсиши учун даврнинг узунлиги зоғарабалиқ, дўнгпешона балиқ ва оқ амурга ўхшаш бўлади. Бошқача айтганда, хонбалиқни бутун Ўзбекистон бўйлаб пасттекисликларда ҳам карплар оиласига мансуб балиқлар каби самарали етиштириш мумкин.

Аммо жиддий чекловлар мавжуд – Ўзбекистонда форелчилик бўйича билимлар етишмайди. Дарҳақиқат, республика балиқчилари карпсимонларни етиштириш бўйича тайёргарликка эга, бу эса илиқ сувли балиқчилик шаклидир. Бунда балиқчиликнинг экстенсив ва ярим интенсив шакллари ўрганилган. Экстенсив балиқчиликда балиқлар фақат табиий озуқа базаси организмлари билан озиқланади, уларнинг ривожланиши эса ўғит солиш билан рағбатланитирилади. Ярим интенсив усулда балиқлар табиий озуқа базаси организмлари ва қўшимча озуқалар билан боқилади, яъни балиқчилар ўғит ва омухта ем солишади. Аммо бундай балиқ кўпайтиришнинг маҳсулдорлиги табиий кечадиган экологик жараёнлар билан чегараланган бўлиб, кўпи билан тегишли равишда 0,13 ва 0,26 кг/м3 сувни ташкил этади (қайта ҳисоблашда бу – 10 ва 30 ц/га). Айни пайтда жаҳон балиқчилиги, шу жумладан, форелчилик 40 кг/м3 ва ундан юқори натижага эришмоқда, бу эса юзлаб баравар кўп, дегани. Бизнинг балиқчиларимиз, уларни тайёрловчи устозлар, тадқиқотчилар ва балиқлар касалликлари бўйича мутахассислар эскирган қарашларни енгиб ўтиши – бундай зич жойлашган балиқларни етиштиришга ўрганиши (бундан қўрқмаслиги) керак.

Ферманинг бошқа мавжудотлари

Мазкур хўжалик ҳудудида бошқа балиқчилик техноголияси ҳам қўлланилади, бу балиқни ЁСУ (Ёпиқ сув таъминоти ускунаси) орқали етиштириш техноголиясидир. Бу ерда ушбу техноголия асосида африканча лаққа балиқчалар етиштирилмоқда. Техноголияда уларни мақбул парваришлаш учун барча шарт-шароитлар кўзда тутилган. Улар ўзга юртлардан келтирилган бўлса-да, балиқларнинг маҳаллий турларига хавф туғдирмайди. Кимки, улар тасодифан дарёлар ва ҳавзаларимизга тушиб қолиб, балиқларимизни сиқиб чиқаради, деган ҳаёлга борса, ташвишланманг. Иссиққа ўрганганлиги туфайли улар бизнинг қишимизга дош бера олмайди. Аммо лаққа балиқчалар ва бошқа иссиқсевар балиқлар ҳақида биз бошқа техноголия – қисқача УЗВ деб аталадиган техноголия ҳақидаги мақоламизда тўхталамиз. Унга бағишланган тренингнинг бу йил ўтказилиши режалаштирилган.

УЗВ бассейнида африкача лаққа балиққчалар

Янги технологияга ўтиш керакми? Ўзбекистонда бу йўналишда қандай амалий ишлар қилинган?

«Биринчидан, ўтиш керак, чунки бу истиқболли, иккинчидан – мамлакатда сув ресурслари тақчил, учинчидан -бу унчалик мураккаб эмас. Бизнинг тажрибамиз буни яққол кўрсатди. Адабиётлардан керакли маълумотларни топдик, уни таҳлил қилдик, назарий асос тайёрладик ва Тошкент яқинидаги бўш ерда питомник, ҳавзали хўжаликка эга бир неча форелчилик фермасини қуришга кўмаклашдик.
«НТ Фищ Фарм» балиқчилик хўжалигида 2008 – 2010 йлларда мунтазам равишда Сиэтлдан уруғлантирилган увилдириқ олиб келиш (бу соат камарлари бўйича Ер сайёрасидаги Тошкентдан энг олис бўлган нуқта), инкубациясини ва 6-7 ой ичида увилдириқдан товарбоп кўринишгача ўстирилишини йўлга қўйдик. Навбатдаги лойиҳа Глобал Экологик фонднинг Кичик Грантлар Дастури доирасида Ғазалкент яқинида форелчилик хўжалигининг яратилиши бўлди. Китоб чоп этилиши санасига келиб, яна иккита форелчилик хўжалиги қурилди», - дейди Б.Камилов.

«Бунга ҳали вақтли бўлса керак – катта иш тажрибасига (ҳаммаси бўлиб 4-5 йил) эга бўлмай туриб, ўқув қўлланмасини ёзиш мураккаб масала. Аммо, бир томондан, биз балиқчилик хўжалиги ва балиқларни амалда кўпайтириш бўйича 30 йилдан ортиқ иш тажрибасига эгамиз. Форел етиштиришга бир неча йил тайёргарлик кўрдик, иккинчи томондан – республика балиқчилигини энг истиқболли йўналишда ривожлантиришга кўмаклашиш ниятидамиз. Ушбу китобда келтирилган қоидаларга тўлиқ ишонч ҳосил қилганмиз» дейди Комиловнинг ҳамкасби Иброҳим Халилов.

Бизнинг қўлланмамизда тушунарли шаклда Ўзбекистон шароитида форел етиштириш биотехникаси баён қилинган. Қўлланма форел етиштиришга тайёр бўлган фермерлар томонидан қўлланилиши мумкин ва зарур. Айни пайтда у ихтиологияни, энг аввало балиқчиликни ўрганаётган талабаларга ва балиқчилик хўжалигининг бошқа мутахассисларига мўлжалланган. Қўлланма Ўзбекистон шароитларига мўлжалланган бўлса-да, айни пайтда Орол ҳавзасининг бошқа мамлакатлари учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Муаллифларнинг ўз китоби ҳақидаги ҳикояларидан сўнг биз тренинг иштирокчилари билан суҳбатлашдик.

«Мени замонавий балиқчилик техноголиялари жуда қизиқтиради ва шу турдаги тренингда иштирок этишни орзу қилар эдим, - деди тренинг иштирокчиларидан бири, Ўрта Чирчиқ туманидан келган тадбиркор Салим Соатов. - Шерикларим билан Ўрта Чирчиқ туманида, Ангрен дарёси Туябўғиз сув омборига қуйиладиган жойда (Тошкент денгизи) форелчилик билан шуғилланмоқчимиз. Жой ҳам тайёр. Тренинг пайтида Иброҳим Халилов билан танишдим ва режаларимиз ҳақида сўзлаб бердим. У келиб, шарт-шароитларимиз билан танишиш, йўналишни белгилаш ва тавсиялар беришга ваъда қилди, - деди С.Соатов.

Соатовга савол бердик: - Форелчилик хўжалигини ташкил қилишда қандай муаммога дуч келишингиз мумкин?

«Бизнингча, муаммо озуқа билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда Иброҳим Халилов Голландияда ишлаб чиқарилган импорт озуқадан фойдаланмоқда. Улар жуда сифатли, мувозанатланган, бир килоси 4 АҚШ доллари туради. Ёш бизнес учун бу албатта қиммат, иккинчи томондан бошқа озуқа йўқ, форел эса тўғри келган нарсани емайди ва бошқа озуқа бериб, таваккалчилик қилишни истамаймиз. Иброҳим билан Бахтиёр ўзлари озуқа тайёрламоқчи, ва рецепт тайёр бўлгач, уни синовдан ўтказишади ва барча расмиятчиликлар бажарилгач, биз ҳам балиқ хўжалиги ҳақида ўйлаб кўришимиз мумкин, - деб қўшимча қилди тадбиркор Соатов.

Дадил хулосага келиш мумкин, ҳозирги пайтда форелчилик – Ўзбекистон шарт-шароитларида балиқчиликнинг энг истиқболли объектидир!
Куйдаги эътиборингиз учун: Форелчилик бўйича амалий тренинг тақдимоти; технологиянинг иқтисодий ҳисоб-китоби ва " Ўзбекистон шароитида дарё форелини етиштириш Фермерлар учун амалий тавсиялар" китобини юклаб олишингиз мумкин\

"Учебные курсы по разведению форели в Узбекистане" (рус тилида) тақдимотини юклаб олиш (файл ҳажми 1,39 MB)

"Экономические расчеты по форелеводству" (рус тилида) ҳужжатини юклаб олиш (файл ҳажми 100 KB)

нашрни юклаб олиш (файл ҳажми 4,31 MB)