The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ЎзЭОАВМА лойиҳаси

Бугунги вазиятдан келиб чикиб биз инсонларнинг табиат, унинг вазифалари ҳақида кўпроқ билишлари учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз ва уларнинг билимлари ошиши эвазига инсоният атроф-муҳитга муносабатини ўзгартирса мақсадимизга етган бўлардик. Афсуски, айни пайтда кўпчилик табиат биз билан бўлишаётган вазифаларининг аҳамияти ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Ва энг ачинарлиси, хатто журналистларнинг узида хам бу маънода етарлича маълумотлари йўқ.

Буларни яхши англаган ҳолда, Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси (ЭОАВМА) лойиҳа тўғрисидаги таклиф билан ГЭЖ КГДга мурожаат этди. Лойиҳа журналистларнинг табиатни муҳофаза қилиш мавзуидаги билимларини оширишга қаратилган. Бу жуда улкан вазифа бўлиб, уни бажариш учун кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаол иштироки талаб этилади. Биз бу катта вазифани бажаришда маълум бир қисмини амалга оширамиз. Лойиҳа қуйидагиларни ижро этади:

Биринчидан, ГЭЖ фаолиятининг уч асосий йўналишлари бўйича ўқув материаллари тайёрланди: биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва ерлар таназзули. Материаллар ёш мутахассислар томонидан тайёрланиб, улар ўқиш учун шунчаки терилган текстлардан иборат эмас. Вестминстер Университетининг малакали мутахассислари тематик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган материаллар бўйича методик қўлланмалар тайёрлашди. Ҳозирда ўқув қўлланмалари 2 қисмдан иборат: 1) мавзу билан танишиш ва материалларни ўқиб чиқиш; 2) ушбу материаллар бўйича машғулотлар ўтказиш учун йўриқномалар ишлаб чиқиш. Аслида манфаатдор бўлган ҳар қандай инсон, ОЎЮ ёки мактаб ўқитувчиси ушбу материаллардан фойдланиб, улар асосида машғулот ўтказиши мумкин. Биз эса ўз навбатида ушбу материалларни қўлимиздан келганча оддий тилда баён этилишига ҳаракат қилдик. Махсус тест ўтказганимиздан сўнг ўзбек ва рус тилидаги материалларни сайтимизда тақдим этамиз. Ҳозирнинг ўзидаёқ тўқайли ўрмон сақлаш бўйича ГЭЖ лойиҳасини қорақалпоқ тилига ўгиришга ҳодимларимиз манфаатдордирлар.

17- 18 сентябр кунлари илк синов семинари бўлиб ўтди. Бу ерга журналистлар ва Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси (ЭОАВМА) аъзолари ва муҳаррирлар таклиф этилди. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, семинарда асосий эътибор журналистларнинг малакасини оширишдан кўра материалларни синовдан ўтказишга қаратилган эди. Ўз навбатида журналистлар ҳам табиатни муҳофаза қилиш мавзуида кўплаб янги ва қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Семинар ҳар доимги лекция, презентациялар шаклида эмас, балки барча иштирокчилар тўлақонли қатнаша олган учрашув тарзида ўтди. Айнан шундай ёндашувни биз барча учрашувларимизда тарғиб этмоқдамиз. Бу ёндашув шунчаки маълумот беришни эмас, инсонларга ўша маълумотларни олишларига ва уни тўғри таҳлил қилишларига ёрдам беришдан иборат.

Тренинг тугатилиши билан ўқув материалларни сўнгги “сайқаллаш” жараёни ўтказилади, улар ўзбек тилига таржима қилиниб, булар каби материаллар бутун мамлакат бўйлаб журналистларга тарқатилади.

Лекин булар ҳали ҳаммаси эмас. ЭОАВМА лойиҳаси ОАВ билан доимий ҳамкорликка қўйилган илк қадам бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида телеканалларда намойиш этиш учун флеш-роликлар ишлаб чиқилади, шунингдек ижтимоий реклама Миллий фестивали доирасида ГЭЖ тематикаси бўйича энг яхши ишлар танлови ўтказилади. Танловда журналистлар билан бир қаторда ўз видео-ишларини тақдим этишга тайёр бўлган эркин ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

Лойиҳа тафсилотлари ҳақида батафсил лойиҳа ҳужжатидан танишиб олишингиз мумкин

Ворд форматида биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва ер деградатсияси бўйича ўқув қўлланмасини юклаб олинг (3,7 МБ)

Биологик хилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва ер деградатсияси бўйича ўқув қўлланмасини зип форматда юклаб олинг (2,7 МБ)

Журналистлар атроф-муҳит ҳақида бирор нарса билишлари шарми? Албатта шарт. Чунки айнан улар одамларга керакли маълумотларни етказадиган, уларнинг бирор нарсага муносабатини ўзгартирадиган жарчилар ҳисобланади.

Бизнинг конкрет ҳолатда биз одамлар табиатни, унинг вазифасини кўпроқ тушунишларини ҳамда ўз билимларини кенгайтириш ҳисобига ўз хатти-ҳаракатлари ва атроф-муҳитга муносабатларини ўзгартиришларини англаб етишлари учун қўлимиздан келган ишни бажаришга уриняпмиз. Афсуски, айни пайтда одамлар табиат эга бўлган ва биз билан баҳам кўраётган функцияларнинг муҳимлиги ва моҳияти ҳақида жуда кам нарсани билишади. Ачинарлиси шундаки, ҳатто журналистлар ҳам кўп нарсани билишмайди.

Буни тушунган ҳолда, Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси (ЭОАВМА) ГИЖ КГД га лойиҳа таклифи билан чиқди. Ушбу лойиҳа журналистларнинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги билимларини янада кенгайтиришга йўналтирилган. Албатта, биз кўп нарсаларни қила олмаймиз. Аммо бу иш жуда катта бўлиб, барча эҳтимолий ҳамкорларнинг кўп йиллик саъй-ҳаракатларини талаб қилади. Биз бу ишларнинг озгина қисмини қила олишимиз мумкин, буни қиламиз ҳам. Лойиҳа мазмуни қуйидагилардан иборат бўлди:

Биринчидан, ГИЖ фаолиятининг учта мавзуси бўйича ўқув материаллари тайёрланди. Булар: биолоигк хилма-хиллик, иқлим ўзгариши, ерлар деградацияси. Материаллар ёш мутахассислар томонидан тайёрланди. Аммо ўқув материаллари – бу ўқиш учун шунчаки матн эмас. Вестминстер университетининг тажрибали мутахассислари шу мавзу бўйича шуғулланувчи мутухассислар томонидан тайёрланган материаллар бўйича услубий қўлланмани тайёрлашди. Ушбу қўлланма 2 қисмдан иборат: 1) мавзуга бағишланган материалларни ўқиш ва улар билан танишиш; 2) ушбу материаллар билан машғулотларни қадам-ба-қадам қандай олиб бориш ҳақидаги йўриқномалар. Деярли ҳар бир манфаатдор киши, олий ўқув юрти ёки мактабнинг исталган ўқитувчиси ушбу материалларни олиб ўқиши ва машғулотлар ўтказиши мумкин. Биз ушбу материалларни ҳар қандай киши англаб етиши учун қизиқарли ҳамда иложи борича енгил ва оддий қилишга ҳаракат қилдик. Тестдан ўтгандан сўнг ушбу материалларнинг барчаси сайтимизда жойлаштирилади. Материаллар ўзбек ва рус тилларида берилади. Ҳозирнинг ўзида тўқайларни сақлаб қолиш бўйича ГИЖнинг катта лойиҳасини қорақалпоқ тилига ҳам таржима қилишдан манфаатдормиз.

17-18 сентябрь кунлари илк синов семинари ўтказилди. Унга ЭОАВМА журналистлари ва муҳаррирлари таклиф қилинди. Ушбу семинар нафақат журналистларнинг билимларини оширишни, балки материалларни синовдан ўтказишни ҳам кўзда тутди. Албатта, журналистлар табиат мавзусига бағишланган жуда кўп янги ва фойдали маълумотларга эга бўлишди. Буларнинг барчаси маърузалар, тақдимотлар кўринишида эмас, балки семинар қатнашчилари иш маркази бўлган нормал фаолият кўринишида амалга оширилди. Бу бизнинг ўргатувчи машғулотларимизни ўтказиш пайтида тарғиб қиладиган ёндашувимиздир. Яъни маълумотни шунчаки бериб қолмасдан, одамларнинг ўзига ушбу маълумотларни олишга ёрдам бериш ва одамларга уларни тўғри таҳлил қилиш ва тўлдиришга кўмаклашиш.

Тренинг якунланганидан сўнг ўқув материаллари охирги бор тўғирлаб чиқилади, улар ўзбек тилига таржима қилинади ва бутун мамлакат бўйлаб журналистлар учун шундай материаллар серияси берила бошланади.

Аммо бу лойиҳада кўзда тутилганларининг ҳаммаси эмас. Ушбу лойиҳа ОАВ билан муттасил ҳамкорлик томон дастлабки қадамдир. Лойиҳа доирасида телеканаллар орқали намойиш этиш учун флеш-роликлар ишлаб чиқилади ҳамда Ижтимоий реклама миллий фестивали доирасида ГИЖ мавзусида энг яхши ишлар танлови ўтказилади. Танловда журналистлар ҳам, ўзларининг видео асарларини тақдим этишга тайёр мустақил ижодкорлар ҳам иштирок этишлари мумкин.

лойиҳа ҳужжат юклаб олиш