The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Зарафшон қўриқхонаси – иш авжида!

Йигит-қизлар қўриқхона ходимлари билан биргаликда Бухоро буғулари сақланадиган вольерлар атрофидаги сўқмоқларни тозалашди, буғуларни қишда қўшимча озиқлантириш учун тўранғи новларини тайёрлашди, қўриқхонани тўсувчи девор қурилиши мўлжалланаётган чегара бўйлаб чиқиндиларни йиғиб олишди. Вольердан эски кузатув минорасини олиб чиқиш анча қийин кечди. Минорани қўриқхона чегарасига ўрнатиб, ундан бу ерлар қўриқхона эканини билдирувчи белги сифатида фойдаланиш режалаштирилган.

Дарвоқе, бу ерда қизиқ воқеа содир бўлган. Қўриқхона ходимлари бизга яқинда буғулар сақланадиган вольерга тўқайзордан ёввойи эркак буғу кириб олганини ва буғу наслини қолдириш учун жангда вольерда сақланадиган эркак буғуни мағлуб этганини гапириб беришди. Афсуски, вольерда сақланадиган эркак буғу жон берган, аммо кучли ёввойи буғу ушбу жониворларнинг ҳаётга чидамлироқ наслини қолдириши шубҳасиз. Табиатдаги ҳаёт ўз йўлидан кетмоқда. Ҳаёт давом этиб, шу тарзда ўзига йўл очаверади.

Ушбу лойиҳа ҳақида батафсил лойиҳа саҳифасида танишишингиз мумкин, фотосуратларни эса лойиҳа фотоальбомида томоша қилишингиз мумкин.