2013 йилнинг 4-5-6 октябрида Тошкент, Самарқанд ва Москвадан 30 нафар кўнгилли ҳайвонларни йиллик ҳисобга олишда иштирок этиш учун Экомарказда йиғилишди. Ҳаммаси бўлиб ушбу тадбирда 52 нафар киши иштирок этди (уларнинг 22 нафари Экомарказ ходими). 4 октябрда марказ ходимлари йўл-йўриқ ўтказди ва бунда ҳисобга олиш услубиёти тушунтирилди. 5 октябрда эски ҳудуддаги, 6 октябрда эса 2-нчи янги ҳудуддаги ҳайвонлар ҳисобга олинди.

Ҳисобга олиш пайтида иштирокчилар даштда 3 км.дан 7 км.гача бўлган масофани босиб ўтишади ва учраган ҳайвонларни услубиёт бўйича ҳисобга олишади.

Қулонлар ҳисобга олиш чизиғида жам бўлди.

Кўп иштирокчилар йил сайин ҳисобга олишга етиб келишади ва ушбу давр мобайнида Экотизимнинг яқин дўстларига айланишди. Ана шундай беғараз инсонлар туфайли 30 йилдан ортиқ вақт давомида ҳайвонларни ҳисобга олиш Экотизимнинг яхши анъанасига айланди.
Жами икки участкада ва вольерларда 533 жайрон, 93 қулон ва 24 Пржевальский оти ҳисобга олинган.
Сайтимизда жойлаштириш учун маълумотлар ва фотоматериаллар Анна Тен томонидан берилган