The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

4 далали усулда ем – хашак экинларини алмаштириб экиш тартиби– ҳудди шу ердан 3 баробар кўп ҳосил олиниши.

Ер ҳудудини кўпайтирмасдан, бошқа экинлар экиладиган ерни эгалламасдан туриб ем-ҳашак ҳосилини 3 баробарга ошириш мумкинми? Ҳа, мумкин. Шу захотиёқ 2-чи савол пайдо бўлади: агар мумкин бўлса нимага унда ҳеч ким ҳалигача бу амалиётни ҳаётга татбиқ этмаган? Асосий муаммо бор маълумотни тарқалмаслигида бўлса керак. Чорвачилик ва ем-хашак таёрлашга ихтисослашган фермерлар бундай имкониятлар ҳақида деярли маълумотга эга эмаслар. Агар шундай қилиб кўпроқ ҳосил олишнинг иложи бўлса, қандай қилиб ундан фойдаланмаслик мумкин? Аҳир, ем-хашак учун ажратилган ерлар оз ва у доим етишмовчиликда бўлса.

Жадвал № 1. Ем-хашак учун ажратилган майдонлар

Республика миқиёсида (минг га)

2007

2008

2009

2010

Ем-хашак учун ажратилган умумий майдон

290.0

278.5

302.5

320.4

Фермер хўжаликларида ем-хашак учун ажратилган майдон

197.4

189.5

211.9

238.3

Самарқанд вилояти миқиёсида

Ем-хашак учун ажратилган умумий майдон

53.1

36.7

33.3

26.6

Фермер хўжаликларида ем-хашак учун ажратилган майдон

39.2

21.5

18.7

15.0

Манба: Узбекистон қишлоқ хўжалиги, статистик тўплам . Тошкент 2011.

ГЭЖ КГД нинг янги лойиҳаси ем-хашак ишлаб чиқаришда ернинг кейинги емирилишини олдини олиш ва шу билан бир пайтда ернинг унумдорлигини тиклаш учун бундай технологияларни тарқатишини ўзига мақсад қилиб олган. Ушбу технология ҳаётга татбиқ этилиши учун Самарканд қишлоқ хўжалиги институти, Пойариқ тумани фермерлари уюшмаси ва «Файзуллаев Азиз А.» фермер хўжалиги кенг кўламли ҳамкорлигида тақдим этилган.

Бу технологияда 2 та йўланма асосга олинган: кўпроқ ем-хашак тайёрлаш ва тупроқ сифатини кўтариш. Биз иккаласини асисини ҳам ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.

Ем-хашакни кўпайтириш

№ 1 чизмада кўрсатилганидек ем-хашакнинг кўпайиши мавжуд бўлган экин экиш тартиби (қишка қолдирилган буғдой, маккажўхори) да 4 далали усулда ем – хашак экинларини алмаштириб экиш тартиби нинг жорий қилиниши натижасида хосил бўлади.

Чизма № 1 4 далали усулда ем – хашак экинларини алмаштириб экиш тартиби нинг даврийлиги

Йил

1чийил

2чийил

3чийил

4чийил

Одатда фермер хўжаликлари экинларни навбатлаб экиш яъни 50% буғдой ва 50% маккажўҳорини ғалла билан алмаштириб экиш тартибини қўллайдилар. Анъанавий экинларни экишни буғдой ёки арпа ташкил этади. Буғдой ёки арпанинг хосилдорлиги 1 га ердан 40 ц/га тенг бўлганда, 1 га ерда 40 ц/га x 120 e-x.б = 4 800 e-x.б ни ташкил этади. Одатда маккажўҳори ғалла билан алмаштирилиб экилганда унинг ҳосилдорлиги 40 ц/га x 134 e-x.б = 5 360 e-x.б га тенг ва барг поя вазнига 60 ц/га x 37 e-x.б = 2 220 e-x.б тўғри келади. Жами эса 7 580 e-x.б ни ташкил этади. Кўпинча қишка қолдирилган буғдой, арпа ёки маккажўҳорининг йиғиб олинганидан сўнг далалар хеч нарса экилмай бўш қолади. Шундай қилиб, таққосланаётган (назорат) рақам - 7 580 e-x.б га тенг

Юқорида келтирилган 4 далали усулда ем–хашак экинларини интенсив (навбатлаб) алмаштириб экишдан 1 йилда олинадиган хосил:
1 га майдондаги 1 - дала: 6 000 e-x.б. + 8 040 + 2 520 + 5 000 = 21 560 e-x.б.
2 га майдондаги 2 - дала: 11 000 e-x.б. + 6 000 = 17 000 e-x.б.
3 га майдондаги 3 - дала: 18 400 e-x.б. + 2 760 + 6 300 = 27 460 e-x.б.
4 га майдондаги 4 - дала: 10 720 e-x.б. + 3 360 + 6 000 = 20 080 e-x.б.
Жами 4 га майдондан: 21 560 e-x.б. + 17 000 + 27 460 + 20 080 e-x.б. = 86 100 e-x.б.
Ўртача 4 далали усулда ем–хашак экинларини алмаштириб экишдан 1 га ердан 86 100 e-x.б./4 га = 21 525 e-x.б.
Аслида 1 га ердан 21 525 e-x.б. олинади , бу мавжуд одатий ем-хашак экишдан олинадиган ҳосил (7 580 e-x.б ) дан 2,8 баробар ортиқдир . Бундай улкан фарқ ҳосил миқдорининг ошиши, экинларнинг ҳар томонлама ривожланиб ва уларнинг экилиш давомида қайта ва ҳосил йиғиб олинганидан сўнг тўйиниши ҳисобига юз беради.

Албатта фермерларда сарф - харажатлар юзасидан бир қанча саволлар пайдо бўлиши мумкин. Сабаби олиб бориладиган ишларнинг кўпайиши ўз – ўзидан харажатлар миқдорини ҳам оширади – да. Қанчалик олинган фойда харажатларни қоплай олади?. Ушбу лойиҳа айнан шу саволга кўрсатилган технологиянинг иқтисодий тахлилини амалга оширган ҳолда жавоб беради. Аммо ҳозирнинг ўзидаёқ ишонч билан айтиш мумкинки, натижалар ижобий бўлиши аниқ. Лойиҳанинг ривожланишини кузатиб боринг.

Тупроқнинг яхшиланиши

Қўшимча ҳосил олишдан ташқари тупроқнинг сифатини ошириш ва ернинг емирилишини тўхтатиш ҳам муҳим ҳисобланади. Буни аниқ пул миқдорида ифодалаб бериш анча мушкул, бироқ тупроқнинг ҳар бир қўшимча балл бонитетининг қанча ҳосил беришини кўрсатиб берувчи услуб ва тажрибалар мавжуд. Умуман олганда, биз қанча тупроқни яшхиласак, екосистемамиз шунча соғлом бўлади, келажакда фермерларимиз ҳосили шунча мўл бўлади, бу эса ўз навбатида мамлакатимизда озиқ– овқат ҳавфсизлиги барқарорлигини таъминлайди.

Тупроқнинг сифати қуйидаги омиллар орқали яхшиланади:

1) Лойиҳа тупроқни муҳофазаловчи деҳқончилик ёки бошқача қилиб айтганда ерга ноль ишлов бериш технологиясидан фойдаланади. Ушбу технология ҳаражатлар миқдорини 30-40% га камайтиради. Аммо энг муҳими бу технология тупроқнинг микрофаунасини тиклашга имкон беради, бу эса унинг унумдорлигини оширади. Ушбу технологиянинг алоҳида элементлари пастда кўрсатилиб ўтилган;

2) Ҳосил йиғиб олинганидан сўнг экин қолдиқларининг тупроққа сингдирилиши, тупроққа органик организмларнинг қайтишига шароит яратади, тупроқдаги гумус ва фойдали организмларнинг миқдорини оширган ҳолда унинг тузилишини яхшилайди;

3) Технология шундай яратилганки, унда тупроқ доим яшил қоплама билан ёпилган, қайсики унга соя яратиб, тупроқнинг қизиб кетишининг олдини олади, юқорига йуналтирилган ерости минерал сувларининг оқимини камайтиради. Тупроқни қизиши пасайиб бориши бораётган сув оқимини оширади, қайсики суғориш учун ишлатиладиган сувга тузларни ичкарига яхшироқ ювишга ёрдам беради , тупрокни зарарли тузлардан ҳимоялаб, ва бу орқали суғориш учун сарфланадиган сув миқдорини камайтиради. Худди шу принциплар яъни тупроқ устини доимо соя остида тутиш бизнинг Қорақалпоғистонда амалга оширилган фитомелиорация билан боғлиқ лойиҳамизда кўришингиз мумкин;

4) Ерга лазер орқали ишлов бериш сувни тежашдан ташқари тупроқда тузларнинг йиғилишини олдини олади;

5) Кўптармоқли, бир бири билан чамбарчас боғланиб кетган илдиз тизимига эга дуккакли, бўшоқли ўсимликларнинг экилиши ернинг ҳайдалган қатламида илдиз қолдиқларини йиғиб, тупроқни органик моддалар билан бойитади;

6) Ҳудди шу қолдиқлар тупроқда намликнинг яхшироқ сақланиши ва қишки ёғингарчиликларнинг тўпланиши, сув ва шамол эрозиясига қарши самарали ҳимоя ҳисобланади. Бундай қолдиқларнинг йиғилиши тупроқнинг илдиз қатламида унинг сув –физик ҳусусиятларини яхшилайди, намликнинг ўта бўғланиши ва шўрланишини олдини олади;

7) Дуккакли экинларнинг экилиши тугунак бактерияларнинг атмосфера азотини йиғишини оширади, бу эса ўз навбатида тупроқ унумдорлигининг яхшиланишига олиб келади.

Бундан ташқари ушбу технология тупроққа ишлов беришда азотнинг ачиши натижасида атмосферага СО2 нинг ажралишини камайтириши ва ўзининг намликни сақловчи ҳусусиятлари ҳисобига фермерларнинг яқинлашаётган қурғоқчилик ва сувнинг камайиб кетишига мослашиши нуқтаи назаридан жуда мухумдир.

Натижада нимага эришамиз?

Лойиҳа энди бошланмоқда, аммо кутилаётган натижалар ҳозирнинг ўзидаёқ юқори. Биз умид қиламизки лойиҳадан кутган барча натижаларимиз оқланади, ва ушбу технология:

Якуний натижалар лойиҳа якунланганидан сўнг аниқ бўлади. Бироқ ҳозирнинг ўзидаёқ айтиш мумкинки бу алоҳида эътибор талаб қилувчи самарали ва стратэгик муҳим технология. Агар лойиха Самарқанд вилоятида ижобий натижалар кўрсатса, технология республика бўйича албатта тарқалиши лозим.

КГД ГЭЖ ушбу технологияни юртимизнинг бошқа вилоятларида тарқатмоқчи бўлган барчага кўмаклашишга тайёр.

лойиҳа хужжатини юклаб олиш

лойиҳа бюджетини юклаб олиш