The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

“Амалий экология ва табиатдан барқарор фойдаланиш” ўқув дастурини жорий этиш

Жамиятимизнинг барча даражаларида экологик таълимнинг муҳим аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталишга ҳожат бўлмаса керак. Табиатни асрамасдан туриб, нормал турмуш кечириш ва жамиятимизни ривожлантиришдан умид қилмасак ҳам бўлади. Табиий сармоя турмушимизнинг асосини ташкил этади. Айнан “сармоя”. Сармояни асрамай, унга инвестиция киритмай туриб, “дивиденд” олиб бўлмайди.

Бу соҳадаги билимлар ниҳоятда муҳим. Айнан шу сабабли биз ушбу лойиҳани бошлашни таклиф этамиз.

Лойиҳанинг ташаббускорлари Урганч давлат университети талабаларидир.

Лойиҳа доирасида қуйидагиларни амалга ошириш таклиф қилинади:
Таклиф қилинаётган лойиҳа олий ўқув юртлари талабалари экологик таълимининг сифатини яхшилаш, айни пайтда нафақат олий ўқув юртлари, балки коллежлар ва умумтаълим мактабларининг илмий-педагогик кадрларининг касбий билимларини ва кўникмаларини оширишга, демакки, мамлакатнинг ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшишга қаратилган.
Лойиҳа олий ўқув юртлари ва малака ошириш институтларининг мавжуд ўқув режаларини тубдан ўзгартириш мақсадини кўзламайди. Айни пайтда у экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш билан боғлиқ ўқув предметларига амалий кўникмалар ва лаёқатлар бўйича компонентларни жорий қилиш ва қўшишга қаратилган.

Лойиҳа тўрт модулдан иборат бўлиб, улар навбатма навбат амалга оширилади:

1 модуль. БМТ РД ГЭЖ нинг “Мақсадли институционал кучайтириш ва касбий ривожлантириш орқали Рио Конвенцияларни бажариш бўйича миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида 2010 йилда KRASS ННТ ходимлари томонидан ЎзР Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиши академияси учун ишлаб чиқилган “Экологик муаммолар ва раҳбарларнинг масъулияти” предмети бўйича ўқув дастурини мослаштириш ва қўшимча киритиш. Мослаштирилган дастур “Амалий экология ва табиатдан барқарор фойдаланиш” предмети учун янги ўқув дастури ва маърузалари учун асос бўлиб хизмат қилади.

2 модуль. Мамлакатнинг тўртта синов олий ўқув юртлари – Урганч давлат университети, Ўзбекистон миллий университети, Қарши мухандислик-иқтисодиёт университети ва Наманган мухандислик-иқтисодиёт институтида “Амалий экология ва табиатдан барқарор фойдаланиш” предмети бўйича янги ўқув дастури ва маърузаларни синовдан ўтказиш ҳамда ушбу дастурни мамлакат олий ўқув юртлари ва коллежлари ўқув дастурларига киритиш.

3 модуль. Таълимнинг турли шаклларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва УрДУ қошида амалий экология бўйича услубий кабинетни ташкил қилиш, ва бошқа олий ўқув юртларида шу каби кабинетларни ташкил этиш имқониятини бериш.

4 модуль. Хоразм вилояти Малака ошириш институтида экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш билан боғлиқ фанлар бўйича фокусли ўқитиш/қайта ўқитиш воситасида олий ўқув юртлари, коллежлар ва мактаблар илмий-педагогик кадрлар касбий салоҳиятини ошириш.
Биз Сизнинг эътиборингизга ушбу лойиҳани тақдим этмоқчимиз.

Лойиҳа ҳужжатларидан нусха кўчириб олиш

Лойиҳа бюджетидан нусха кўчириб олиш