Наманганда ўтказилган тренингимиз ҳақида икки оғиз сўз.
Биогаз
Биринчи бўлиб биогазга оид тренинг ўтказилди. Тренинг бошида 20 дан бироз кўп одам қатнашди. Охирига келиб, 40 киши тўпланди. Тренингда хотин-қизлар ҳам иштирок этди (жами 4 нафар).

Тренинг одатдагидек бошланди. Тақдимотларда биогаз нима эканлиги намойиш қилинди. Иштирокчилар саволлар беришди.
Биогаз технологияси бўйича тренинг (диққат! Файл ҳажми 11 МБ)
биогаз технологияси бўйича видео
Сирдарё вилоятида биогаз қурилиши бўйича тақдимот (диқққат! Файл ҳажми 11 МБ)
Сўнгра Пўлат (Ўзбекистонни миллий иқтисоди пастуглеродли ривожланиш ўйлига ўтишда қўллаб-қувватлаш лойиҳаси) макет мисолида нима қандай ишлашини кўрсатди. Макет атрофида барча иштирокчилар тўпланди. Барча тинглаш билан бирга, макетни кўришга қизиқди.

Пўлат макет мисолида нима қандай ифодаланганини тушунтирмоқда

Ҳамма макет атрофида... юз марта эшитгандан кўра бир марта кўрган афзал
Сўнгра биз викторина ўтказдик, айтилган мавзу бўйича саволлар берилди. Бу ташкилотчиларга иштирокчилар мавзуни қанчалик яхши тушуниб олганини аниқлашга ёрдам беради. Тингловчилар эса жавоб беришда мусобақалашиб, бироз кўнгил ёзишди.

Иштирокчи аёл макет ёнида викторина саволига жавоб бермоқда

Викторина саволига жавоб бераётган иштирокчи кичик мукофот олиш ниятида :)
Биз кичик мукофотлар тарқатдик: ГЭЖ КГД майкалари ва “Сайёра билан учрашув” фильми, бизда унинг рус ва ўзбек тилларидаги нусхалари бор. Тренинг қизиқарли ўтди. Барчага ушбу тескари алоқа усулидан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Мукофот кичик бўлса-да, хурсандчилик катта:)
Агарда ҳеч бўлмаганда битта фермер биз ўтказган тренингдан сўнг мақсадини белгилаб олган бўлса, биз ўз вазифамизни ўн баравар уддалаганмиз, деб ҳисоблаймиз. Бундай семнарлар ушбу технологияни Наманган вилоятида тарқатиш борасидаги биринчи қадамдир.
Эслатиб ўтамиз, ГЭЖ КГД ўз олдида Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида камида биттадан намойиш биогаз қурилмасини ўрнатиш мақсадини қўйган. Ҳали бундай қурилмалар йўқ вилоятлар билан ишлашдан хурсанд бўламиз. Чунки ҳар бир вилоят фермерлари яқин атрофида биогаз қурилмасини ўз кўзи билан кўриш, уни қандай қуриш ва сақлаш билан танишиш имкониятига эга бўлиши лозим. Ҳозирча бундай мосламалар Сидарё, Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бор.
Қуйида эътиборингизга бизнес режа версиясини ҳавола этмоқдамиз. Бизнес режа биз учун ННО КРАСС томонидан тайёрланган. Ҳар ким уни олиб, Эксель жадвалига ўз рақамларини киритиши, бизнес-режа шаблонини (матнни) тўлдириши, банкка бориб, кредит олиши мумкин.
модель бизнес режа матнини кўчириш
бизнес режа учун модель ҳисоб-китобли жадвални кўчириш
Диққат! Биогаз - бу бизнесни ривожлантириш учун барқарор энергия манбаига эга бўлиш имкониятидир. У бошқа фаолият тури ҳисобидан қопланади. Аммо шуни таъкидлаш керакки, барча жойларда биозаг қурилмалари юқори сифатли ўғит сотиш ҳисобидан қопланади, бу маҳсулот қурилма ишининг ҳосиласидир.
Балиқчилик
Балиқчиликга бағишланган тренинг нисбатан осойишта ўтди, айни пайтда иштирокчиларнинг қизиқиши кўпроқ бўлди. Балиқ парваришлаш билан шуғилланувчилар келишди, шу сабабли барча бунга қизиқди. 4 та тақдимот ўтказилди, уларда балиқ хўжалигини тўғри ташкил қилиш йўллари батафсил кўрсатиб берилди. Тақдимотларнинг ўзидан кўп нарсаларни тушуниб олиш мумкин. Қуйида сизнинг эътиборингизга тақдимотларни ҳавола этмоқдамиз.
1-қисм. ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ КЕРАК?
2-қисм. ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ЯРОҚЛИ БЎЛГАН АКВАКУЛЬТУРАЛАР ТИЗИМИ
3-қисм. БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИГИНИ ТАШҚИЛ ЭТИШГА ЁНДАШУВЛАР
4-қисм. ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИНТЕНСИВ БАЛИҚЧИЛИК УЧУН ИСТИҚБОЛЛИ ОБЪЕКТЛАР
Барчани даъват этамиз – балиқчилик билан шуғилланишни бошланг!
Яна бир бор 2 та йўлдош лойиҳаларга миннатдорлик билдирамиз, улар туфайли ушбу лойиҳани амалга ошириш имкониятига эга бўлдик:
БМТРД ва Иқтисодиёт вазирлигининг паст углеродли ривожланиш бўйича лойиҳаси, ва
БМТРД ва ТИАСВ нинг “Ўзбекистонда ташқи савдога ва инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш” лойиҳаси компоненти