The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ГЭЖ КГДнинг Ўзбекистонда амалга оширилишида муҳим рол ўйнашни истайсизми?

Ўзбекистондаги Глобал Экология Жамғармаси Кичик Грантлар дастурининг (ГЭЖ КГД) Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитаси аъзоларининг вакант ўринларига (тўланмайдиган) танлов эълон қилади.

Яқинда ГЭЖ КГДнинг Ўзбекистондаги фаолиятига 2 йил тўлади. Расмий ҳисобни Дастурнинг асосий ҳужжати бўлган ГЭЖ КГДнинг Ўзбекистондаги миллий дастурий стратегияси қабул қилинган кундан бошлаганмиз. У расман 2008 йилнинг 28 майида қабул қилинган эди.


БМТТДнинг Ўзбекистондаги Доимий вакили ж-б Фикрет Акчура (2004-2008), ўнг томонда, 2008 йилнинг 9 апрелида бўлиб ўтган ГЭЖ КГД Миллий мувофиқлаштирувчи қўмитасининг биринчи йиғилишида ўзининг табрик сўзини айтмоқда

Аммо дастур устида иш анча олдин бошланган. Даставвал Дастурнинг Миллий Координатори ёлланди, кейин Дастурнинг Мувофиқлаштирувчи Қўмитаси тузилиб, унинг биринчи йиғилиши 2008 йилнинг 9 апрелида бўлиб ўтди. Айнан шу кунни Қўмита фаолиятининг бошланиш санаси деб ҳисоблашимиз мумкин.
Хўш, Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмита ўзи нима ва у қандай ишлар билан шуғулланади? Қўмита ҳақида батафсил “Бизнинг қўмитамиз” бўлимидан билиб олишингиз мумкин. Аммо сизга қулай бўлиши учун Дастурнинг Мувофиқлаштирувчи Қўмитаси нималар билан шуғулланиши ҳақида оддий сўзлар билан тушунтириб беришимиз мумкин. Шундай қилиб, Қўмита:

  1. Келиб тушган лойиҳа аризаларни кўриб чиқади ва уларни маъқуллаш ёки рад этиш бўйича ўз қарорини қабул қилади. Қарорни айнан Қўмита қабул қилади. Бу унинг асосий вазифаси ҳисобланади;
  2. Қўмита аъзолари ГЭЖ КГДнинг ўзига хос “агентлари” сифатида хизмат қилади. Уларга кишилар дастур деталларини тушунтириб беришлари бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилишлари, лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини тўғри ифодалаш бўйича маслаҳат сўрашлари мумкин. Албатта, бунинг учун қўмита аъзоларининг ўзлари дастур ҳақида ҳамма нарсани яхши билишлари керак, шу боис янги қўмита бу масала борасида тегишли тарзда ўқитилади;
  3. Қўмита аъзолари ҳамма жойда дастурнинг устувор йўналишларини кўзда тутишлари ва дастур ҳақидаги маълумотларни иложи борича кенгроқ ёйишлари лозим. Улар ҳар қандай йўл билан дастурнинг муваффақиятли фаолиятига ёрдам беришлари зарур;
  4. Қўмита аъзолари ўзларининг одатий фаолияти давомида жорий ва режалаштирилаётган лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорлар ва донорларни жалб этиш йўлларини излашлари керак.

Қўмита аъзолари бутун дастур фаолиятини текшириб боради.

Қабул қилинган регламент бўйича қўмита аъзоси сифатида ишлаш муддати – икки йил. Ҳар икки йилда бир марта қўмита таркиби ўзгариб туриши лозим. Ҳозир мана шу муддат яқинлашди.
АММО, бу мазкур таркибда қатнашаётган барча аъзолар ўз ўринларини тарк этишини билдирмайди. Улар иккинчи ва ундан ортиқ муддатга сайланишлари мумкин. Қўмита аъзоларини танлаб олиш БМТТДнинг Ўзбекистондаги Доимий Вакили томонидан амалга оширилади.

Қўмита таркиби ўтган икки йил ичида ўзгариб турди. Олдинига кутилмаган тарзда ва ҳатто тушунтиришларсиз Аёллар Қўмитаси вакили Файзулло Абдулхаев таркибдан чиқди. Кейин Фермерлар Уюшмасининг вакили Ҳамидулла Абдусаломов қўмитани тарк этди. Сўнг Қўмитамизни бошқа жойга кўчиши муносабати билан Япония Ривожланиш Агентлигининг (JICA) вакили Баҳодир Қўзиев тарк этди.

Уларнинг ўрнига Наталья Васильевна Солдатова келди, бундан жуда хурсанд бўлдик; JICA вакили Баҳодир Қўзиев ўрнини Баҳодир Мардонов эгаллади; Ҳамидулланинг ўрнига Мирзоҳид Йўлдошев келди, Аёллар қўмитаси вакилининг ўрнига Наманган вилоятининг вакили Динара Габдулхаковани олдик. Мана шу аъзолар яқинда Қўмитамизга қўшилди, шу боис улар учун алмашиш муддати ҳали етиб келгани йўқ. Қолган аъзолар учун эса муддат якунига етди. Бу қўмитанинг 6 нафар аъзоси қайта сайланишини билдиради. Булар:

Жавлон Ташпўлатов – ЎзР Фанлар Академияси вакили;
Саидрасул Сангинов – ноҳукумат секторининг вакили;
Хония Асилбекова – ноҳукумат секторининг вакили;
Ўлмас Собиров – ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитасининг вакили;
Наталья Шульгина – ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг вакили;
Азиза Умарова – БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги Доимий Вакилининг вакили.

Биз юқорида санаб ўтилган Қўмита аъзоларига аъло даражадаги фаолияти ва Ўзбекистонда ГЭЖ КГДни “оёққа турғазиш”да кўрсатган улкан ёрдами учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитанинг биринчи йиғилишидан сўнг, 2008 йил 9 апрель
Давлат тузилмалари ва Фанлар Академиясини тақдим этувчи Ўзбекистондаги ГЭЖ КГД Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитасининг янги аъзолари тегишли тузилмалар раҳбариятлари билан келишилган тарзда танлаб олинади. БМТТДдан вакил Анита Нироди хоним томонидан тайинланади. Ноҳукумат ташкилотлари вакилларининг вакант ўринларига эса очиқ танлов эълон қилинади.

Шундай қилиб:
- Агар сиз табиатни севсангиз;
- Агар сиз жамоат ташкилотининг вакили бўлсангиз;
- Агар олий маълумотга эга бўлсангиз (табиий фанлар соҳасида бўлиши маъқулроқ);
- Агар сиз жонажон ўлкангиздаги атроф-муҳит муаммоларининг хусусиятларини билсангиз;
- Мувофиқлаштирувчи қўмита аъзоси лавозимига ариза беришингиз мумкин.

Эътибор кўпроқ шимолий вилоятлардан (Хоразм вилояти ёки Қорақалпоғистон Республикаси) ва мамлакат марказидаги ҳудудлардан (Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари) қўйилган номзодларга қаратилади. Нима учун? Чунки қўмита аъзолари ГЭЖ КГД ғояларини ушбу вилоятларда тарғиб қилишлари мумкин. Аммо бу мажбурий эмас.

Бундан ташқари, ўзини атроф-муҳитни асраш ишида намоён эта олган ёш номзодлар ҳам эътиборга олинади.

Лавозимий вазифалар ва талаблар ҳақидаги батафсил маълумотни саволларингиз ёзилган талабномани alexey.volkov@undp.org манзилига жўнатган ҳолда ёки + 998 71 120 34 50 ёки 120 61 67 (қўшимча 145);
+ 998 97 336 62 41 (мобил) рақамларига қўнғироқ қилиб, билиб олишингиз мумкин.
Ушбу кўнгилли равишдаги фаолиятга қизиқишингиз асослаб берилган ариза ўзингиз ҳақидаги тавсифнома билан бирга 2010 йилнинг 5 апрели эрталабки соат 9:00 қадар alexey.volkov@undp.org манзилига жўнатилиши ёки Тошкент шаҳри, 100029, Т.Шевченко кўчаси 4, манзили бўйича жойлашган БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига конвертга муҳрлаган ҳолда ўзингиз олиб келиб беришингиз зарур. Конверт устида “Ўзбекистондаги ГЭЖ КГД Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмита таркибига кириш учун номзод” деган ёзув бўлиши шарт.

Қўмитанинг амалдаги таркиби билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.