The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ғолиблар мукофотларини олишди

14 июль чоршанба куни БМТТД нинг анжуманлар залида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунида ўтказилган танловлар ғолибларини ва яқинда бўлиб ўтган вело-ўйин ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бутунжаҳон атроф-муҳит кунини нишонлаш ҳам, вело-ўйин ҳам Ёшлар Экология Тармоғи (ЁЭТ) аъзоларининг улкан ёрдамида ўтди. Айнан ЁЭТ йигит-қизлари барча танловларни ҳақиқатга айлантиришди, вело-ўйинни ҳам албатта.

Тақдирлаш маросимига турли одамлар ташриф буюришди: катталар ва кичиклар, ёш жонбозлар ва жиддий кишилар. Аммо ўйлашимча, уларнинг барчаси ўз мукофотларидан хурсанд бўлгани аниқ. Бизнинг танловларимизда қатнашган ҳолда ушбу кишилар муносиб тарзда ютиб олган мукофотлардан хурсанд бўлишди. Атроф-муҳит бўйича билимлари учун олган мукофотлардан. Билимлари учун олган мукофотлардан шод бўлишди. Ғолибларнинг деярли барчаси бу мукофотларни ишлатишларига ишончим комил.
Биз, ғолиблар энди нафақат ўзлари “яшил” ҳаёт билан яшашга уриниб қолмасдан, бошқаларни ҳам худди шундай ҳаёт билан яшашга тарғиб қилишларига умид қиламиз.

Диққат!!!

Тақдирлаш маросимида қатнаша олмаганларнинг барчаси!!!!

Сиз ҳар доим бизга совға сертификати билан келишингиз ва ўз мукофотингизни олишингиз мумкин. Сизларни кутамиз.