The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ҳар доим бўлсин...
Ушбу иш ҳақиқатан ҳам табиат ҳақида қайғурадиган ёш фаоллар гуруҳи томонидан амалга оширилди. Брошюра устида ишлашда Захира ва энергиядан фойдаланиш бўйича мактаб лойиҳаси (SPARE) доирасида Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Норвегия жамияти ва Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида “Эремурус” экология клуби ва Ўзбекистон Ёшлар Экология Тармоғи аъзолари иштирок этишди.

Бугунги кунда инсоният тўқнаш келаётган глобал экологик муаммоларнинг ечимини инсон ҳаёт тарзини ва унинг атроф-муҳитга муносабатини ўзгартирмасдан туриб, топишнинг иложи йўқ. Ушбу кичик брошюрада оддий маслаҳатлар йиғилган, уларни кундалик ҳаётда қўллаган ҳолда, ҳар биримиз табиатни асраш ишига ўзимизнинг сезиларли ҳиссамизни қўшишимиз мумкин.

Нашрнинг биринчи қисмида бутун дунё ва хусусан Ўзбекистондаги атроф-муҳитнинг ҳозирги ҳолати тўғрисидаги муҳим маълумотлар қисқача тарзда келтирилган. Иқлим ўзгариши, биологик хилма-хиллик, саҳролашиш ва бошқа глобал экологик муаммоларга тегишли таъсирчан рақамлар ва фактлар ҳар бир ўқувчини бутун сайёрани қамраб олган экологик инқироз кўлами ва жиддийлиги устида бош қотиришга чақиради.

Китобнинг кейинги бўлимларида муаллифлар ҳаракат қилишни таклиф этишади. Кундалик турмушда, уйда, ишда, дўконда – ҳамма жойда ҳар биримиз ҳар куни қадам-ба-қадам ортиқча саъй-ҳаракатларсиз экология муаммоларини ҳал этишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин. Захиралар ва энергияни тежаш, чиқиндиларни тўғри тақсимлаш, ўйлаб қилинган харидлар, автомобилдан самарали фойдаланиш бўйича қатор ҳаракатлар ва бошқа кўплаб жиҳатлар нафақат табиатни асрашга, балки оила бюджетининг сезиларли қисмини тежашга ҳам ёрдам беради. Чунки ҳар бир босилган қадам ўз оқибатларига эга. Муаллифлар захираларни тежаш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш бўйича ўлчанадиган конкрет кўрсаткичларни келтиришади. Нашрда таклиф этилаётган маслаҳатларга амал қилган ҳолда ушбу кўрсаткичларга эришиш мумкин.

Агар брошюрани юклаб олиб, ўқиб чиқсангиз ва уни ўз навбатида бошқалар ҳам ўқиб чиқиб, ўз ҳаёт тарзларини ўзгартиришлари учун берсангиз катта иш қилган бўласиз.

брошюрани юклаб олиш