The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ҳақида нималарни биласиз?

Ўтган ҳафта ГЕЖ КГД Ўзбекистон ёшлар экологик тармоғининг “10.10.10” лойиҳасини амалга ошириш ташаббусини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Аҳолининг эътиборини иқлим ўзгариши муаммосига тортиш ва Тошкент шаҳрида энергияни тежаш ғояларини оммалаштириш лойиҳанинг мақсади ҳисобланади.

350” халқаро ҳаракати доирасида иқлим ўзгариши муаммосига бағишланган “10.10.10” ахборот кампанияси ўтказилади. У 2010 йилнинг 10 октябрида Тошкентдаги одамлар энг кўп йиғиладиган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтади. Кампания энергияни тежаш ва дарахтларни экиш бўйича мастер-классларни, энергиянинг муқобил ва самарали манбаларининг кўргазмаси, интерфаол ўргатувчи ўйинлар (викторина, болалар майдончаси ва ҳ.к.), турли танловлар ва бошқа кўплаб тадбирларни қамраб олади. Шунингдек, бу ерда экология муаммоларига бағишланган роликлар ҳам намойиш этилади. Акцияда иштирок этиш учун ОАВни таклиф этиш иқлим ўзгариши муаммосини бутун республика бўйлаб кенг ёритиш имконини беради.

Шундай қилиб, биз лойиҳанинг асосий мақсадига, яъни аҳолининг эътиборини иқлим ўзгариши масаласига жалб этишга, ҳар бир инсон бу муаммони ҳал этишга ўзининг ҳиссасини қўшиши мумкинлигига ишонтиришга ҳамда буни қандай амалга ошириш мумкинлигини кўрсатишга эришмоқчимиз.

Мазкур кампания дастурига киритилган барча тадбирлар болалар, талабалар ва катта ёшли кишилардан иборат мақсадли аудиториянинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган.