25 ноябрда Китоб ва Шаҳрисабз шаҳри (Қашқадарё вилояти)да биогаз қурилмаларини барпо этиш бўйича тренинг бўлиб ўтди. Тренинг Қашқадарё вилоятида маҳаллий ҳокимиятнинг илтимосига биноан БМТТДнинг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича дастури (ҲКРД) томонидан ташкиллаштирилди.
Ишончли энергия манбаларига бўлган талабнинг ортиб бориши ҳамда мавжуд энергиянинг маҳаллий аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслиги сабабли ҳар қандай йўл билан қўшимча энергия “топиш” усулларини излашга мажбур қилади. Маҳаллий ҳокимиятлар БМТТД Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича дастурига ёрдам сўраб мурожаат қилдилар, ҲКРД эса ГЭЖ КГДга кўмак кўрсатишлари учун мурожаат қилди.
Бугунги кунда ГЭЖ КГД Ўзбекистонда биогаз технологияларни ривожлантиришга қаратилган бир қатор лойиҳаларни амалга оширишмоқда. Биз мазкур технологияни қандай бўлмасин ёйиш учун ҳамма ишларни амалга оширмоқдамиз. Шундай лойиҳалардан бири Сирдарё вилоятидаги лойиҳа. Сирдарёдаги лойиҳа доирасида фермер аёл биогаз қурилмани ясади ва ишга туширди. Энди бу қурилма нафақат фермани иситиш учун, балки электр токи ишлаб чиқариш учун ҳам газ бермоқда. Мазкур лойиҳанинг раҳбари ЎзР Ўзгидромет маркази ходими Ирина Дергачева.
Биз эргашиш мумкин бўлган моделлардан бири сифатида Қашқадарёда айнан шу лойиҳани тақдим қилдик. Китобда тренинг ҳокимият биносида бўлиб ўтди. Ариза берган 20 та одам ўрнига, таълим олиш учун 40дан ортиқ фермер келди. Шаҳрисабзда эса 20 та одам режалаштирилган бўлишига қарамай, фермерлар 30дан ортиқ йиғилди.
Тренинг кўнгилдагидек бўлди, кўпчилик технологияга қизиқиб қолди. Биз, шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги тренинг ҳақида ҳам сўзлаб бердик. У ерга ГЭЖ КГД ишлари билан тренингдан кейин бордик. Бу ерда Фермерлар Ассоциацияси ҳам қизиқиб қолди ва Сурхондарё фермерлари учун ҳам шу каби тренинг ўтказишни хоҳлаб қолди.
Фермерлар учун Сирдарёда биогаз тажриба буйича презентацияни юклаб олинг
(Рус тилида. Файл хажми 11 Мбайт)
Биогаз буйича презентацияни юклаб олинг
(Рус тилида. Файл хажми 12 Мбайт)