The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Сирдарёда биогаз

ГЭФ КГД иши доирасида аҳоли эҳтиёжлари учун энергия олишнинг муқобил усулларини амалга жорий этиш бўйича навбатдаги лойиҳа маъқулланди ва ишга туширилди. Бу Сирдарё вилоятида биогаз қурилмасини жорий этиш лойиҳасидир.

Республикамизнинг бошқа вилоятларидаги каби, бу ерда ҳам аксарият қишлоқ аҳолиси энергия таъминотида жиддий қийинчиликларга дуч келади, айни ҳол баъзан уларнинг барқарор даромад олиш имкониятларини чеклайди. Шу билан бир вақтда, мавжуд энергиядан деярли барча жойларда оқилона фойдаланилмайди. Одамлар энергияни тежамасдан мамлакатга қанча зарар етказаётганларини кўпинча хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Албатта, табиатга, айни ҳолда – дунё миқёсидаги табиий тизимга қанча зарар етказаётгани ҳақида деярли ҳеч ким ўйламайди.

Амалга оширилаётган лойиҳа Сирдарё вилоятининг Ховос тумани фермерларига ўз эҳтиёжлари учун етарли бўлган энергияни қай тарзда олиб туриш ва шу билан бир вақтда бундай энергияни ишлаб чиқаришдан барқарор даромад олиш, бундан ташқари, табиатга, шунингдек, умумий электр тармоғидаги энергияни тежаш орқали давлатга фойда келтириш мумкинлигини намойиш этишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида "Надежда" фермер хўжалигида энергия таъминоти мажмуасини яратиш назарда тутилган. Мазкур мажмуа чорвачилик чиқиндиларидан биогаз ишлаб чиқариш қурилмасидан иборат. Бунда мазкур ёнилғидан фермани иситиш ҳамда ёритиш учун фойдаланилади. Мазкур мажмуадан фойдаланиш фермер хўжалигига бутунлай мустақил энергия таъминоти тизимига тўлиқ ўтиш, газ ва электроэнергияда маблағларни тежаш ҳамда биологик ноёб ўғит олиш имкониятини беради. Кўрсатилган ўғит сотувга қўйилиши ёки қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда четдан харид қилинадиган ўғит ўрнини босиши мумкин.

Вазиятдан чиқиш йўлларини қидиришга фермерга у муттасил дуч келадиган энергия таъминоти муаммоси туртки берди. Ҳозирги вақтда қишлоқларда электр таъминотида узилишлар билан боғлиқ муаммо мавжуд. Сирдарё вилоятининг фермер хўжаликлари ҳам бундан мустасно эмас. Электр токи билан таъминлашда, кўпинча эрталаб ва кечқурун узилишлар юз беради. Кўпчилик ўз уйини электр мосламалар билан иситади, овқат ҳам электр плиталарда тайёрланади. Электр таъминотида узилишлар, табиийки, фермерлар ишини издан чиқаради. Қишда иситиш муаммоси айниқса кескин тус олади ва ҳайвонларгагина таъсир кўрсатмайди. Одамлар ўз уйларини ўтин ёки кўмир билан иситишларига ва овқатни ўчоқда пиширишларига тўғри келади. Чорвачилик блоклари умуман иситилмайди, айни ҳол янги туғилган бузоқларга айниқса салбий таъсир кўрсатади. Бунлан ташқари, электроэнергиядан фойдаланиш жуда қиммат туради ва кам самара беради.

Режалаштирилаётган қурилма бир ҳафтада тахминан 5 тонна табиий ўғит ва бир суткада 25 куб.м.гача биогаз олишга млжалланган. Ишлаб чиқариладиган биогаз қишда “Надежда” фермасининг умумий майдони 1 320 кв.м бўлган чорвачилик блоклари ва турар жой хоналарини иситиш системасини ва хўжаликнинг алоҳида энергия таъминоти тизимини йўлга қўйиш имкониятини беради. Ҳозиргача фермада очиқ ҳавода чириб, атмосферага метан чиқарилишига сабаб бўлиб ётган гўнгга ишлов беришдан, шунингдек ферма марказлаштирилган электр тармоғидан камида 10 минг кВт соат энергия истеъмол қилишини қисқартириш ҳисобига табиат атмосферага чиқариладиган камида 155 тонна миқдоридаги оксидланган газ чиқиндилари қисқаришига эришади. Шунингдек лойиҳа доирасида биогаз қурилмасини қандай қилиб ўрнатиш ҳақидаги қўлланмани ўзбек ва рус тилларида 500 нусхада чоп этиш ва уларни Сирдарё фермерлари ўртасида тарқатиш мўлжалланган. Ўз фермасида биогаз қурилмасини ўрнатиш бўйича ташкил этиладиган таълим дастурида Ховос туманининг камида 45 фермери иштирок этиши лозим.

Лойиҳа тафсилотлари ҳақида батафсилроқ маълумотни сиз лойиҳа ҳужжатидан олишингиз мумкин
лойиҳа ҳужжатини юклаб олиш

лойиҳа презентацияни юклаб олиш

Лойиҳа материаллари:

Лойиҳа янгиликлари: Қашқадарё вилояти фермерлари учун лойиҳа натижалари бўйича тренинг