Шундай бир маскан ҳақида ҳикоя қилиб бермоқчиманки, уни эшитгач, Сизнинг ҳам у ерга боргингиз келиб қолар...
Шундай қилиб, Қашқадарё вилоятида хандон писта кўчатларини тиклаш бўйича бир лойиҳамиз бор. Яхши лойиҳа, бироқ ҳикоя бу ҳақида эмас. Унинг бир қисми шу ердаги қишлоқ туризмини ривожлантиришга бағишланган.
Биз аввал сайёҳлик операторлари бу ерларни кўриб, танишиб чиқишлари керак деган хулосага келдик. Чунки уларнинг сайёҳларни бу жойларга олиб келиш имкони бор ёки йўқлиги ҳақидаги фикрлари муҳим эди... Биз кўплаб сайёҳлик фирмаларига қўнғироқ қилиб чиқдик. Ўзлари қўнғироқ қилганлари ҳам бўлди. Аввалига бормоқчи бўлган 15га яқин фирма йиғилди. Биз кунни белгиладик. Бу кунга қадар боришга рози бўлган бор–йўғи 5та фирма қолди: OrexCA, Saga Tour, Master Tour, Wahrizada Voyaj, Ark-Osiyo. Биз шунга ҳам хурсанд бўлдик. Рад қилганлар эса кўп нарсадан қуруқ қолишди.
Биз ўша ерда, қишлоқда учрашишга келишиб олдик. Биз ГЭЖ КГД жамоамиз билан бирга бордик: Жамшид, амалиётчи – Катя, боцманимиз – Гаррий, яшил машинамизни ҳар қандай жойга бошлайдиган ҳайдовчи ва, албатта, мен. Она- табиатимизни мана шундай саёҳатлар орқали таниб бораётган ўғлимни ҳам мен ўзим билан бирга олиб кетдим. Сайёҳлик операторлари алоҳида машинада кетаётган эдилар. Уларга кўнгилли ёрдамчимиз Тарас ҳамроҳлик қилди. Қишлоқда бизни иккинчи кўнгилли ёрдамчимиз Баҳром кутаётган эди.
Биз Китоб довони орқали бораётган эдик. Бу ерларда бўлмаганлар диққатига: Сиз албатта бу ерга келишингиз керак. Бу жойлар ажойиб, жуда ғаройиб маскан. Довоннинг жанубий қиялиги бўйлаб шундай текис юмалоқ тошлар борки... Албатта, расмга ҳам тушдик. Расмларни «Қуруқсой» фейс буки альбомида кўришингиз мумкин.
Вақт ўтиб Қуруқсой қишлоғига етиб келдик. Йўлнинг ўзиёқ кишини ром этади... Мен уни пилотлар нуқтаи назаридан баҳоладим... Парапланда учиш учун ажойиб жойлар. Дўстларимни бу ерга олиб келишга умид қиламан. Биз ҳам туристларнинг бир қисми бўлишимиз мумкин, даромад келтиришимиз мумкин. Ҳа, албатта, муҳими бу ерларга хорижий меҳмонларни жалб қилиш. Ростини айтсам, мени доимо бир нарса ўйлантириб келади: нима учун бизнинг одамларимиз бундай жойларни ёқтирмайдилар? Ҳа, узоқ! Бироқ уйда ўтириш -- бу нима???? Ўлкамиз шу қадар гўзал... Шунча кўп нарсаларни томоша қилиш мумкинки… Нуротада бир лойиҳамиз бўлар эди. У ерлар шу қадар ғаройибки. Меҳмонхоналар ҳам бор. Транспортга ўтиргин –у, ғириллаб етиб борасан… Негадир фақат хорижликлар борадилар. Ва яна бир оз ўзимизнинг овсарлар. Қандай қилиб уларга гўзаллик дидини сингдириш мумкин????
Бизнинг «туристларимиз» етиб келишди. Биз сайёҳлик операторларининг вакилларини шундай атардик. Ёш йигитлар, ҳаммасининг кўзи чақнайди. Ҳали туризм соҳасини кўп ўрганишлари керак.
Бизни қария Жумақулнинг уйида жуда яхши кутиб олдилар. Мен у ҳақида фейс букда кичик бир ҳикоя ёзганман, балки, сизларга ҳам ёқар. Жумақул ота бизни бир косадан муздек чалоб – сабзавотли сутли таом билан кутиб олди.. Жуда ҳам мазали... Бизга егулик тайёрладилар. Биз кенг айвонда кўрпачаларга жойлашдик... Бундай, шаҳар аҳолиси учун ноодатий бўлган, қишлоқ шароитига мослашиш ўзгача завқ бағишлайди... Ортиқча ҳеч нарса йўқ: кўрпачалар, дастурхон, бурчакда яна тахт уриб тахланган кўрпачалар... Дастурхон атрофида ёнбошлаш қулай бўлиши учун ҳар бир меҳмон учун алоҳида ёстиқ.
Ҳамма сайёҳлар йиғилиб, озгина дам олганларидан сўнг илк обидаларни кўришга йўл олдик. Кўча бўйлаб кетаётганимизда ҳамма бизга худди НЛОга қарагандек астойдил қизиқиш билан боқарди. Албатта, ҳар куни ҳам ғалати кийинган одамларни кўролмайсиз. Бизга ҳам бу қишлоқ манзарасини кўриш жуда қизиқ эди. Кўчаларда эшак минган қари бобойлар, турли–туман кийимлар ва шиппаклардаги болалар, бизга тикилаётган қизиқувчан чеҳралар – буларнинг барчаси худди узоқ мамлакатларга саёҳатлар кўрсатувига ўхшарди. Бу жуда ҳам қизиқарли. Ҳамма одамлар шунчалар бахтли бўлиб кўринардиларки. Кўча роса қиздирарди. Йўл-йўлакай дўконга кирдик. Дўкон лойдан кўтарилган бир хонадан иборат эди. Танлаш имконияти унчалик катта эмас. Сувнинг фақат газлиси бор эди. Маҳаллий одамлар шиша идишлардаги газсиз сувларни сотиб олишнинг нима кераги борлигини тушунмайдилар. Ахир у булоқларда оқиб турибди-ку... Шу заҳотиёқ гуруҳимиз шиша идишлардаги сувларни сотиб олди. Мана буларни асфальтнинг болалари дейдилар...
Биз саёҳатимизнинг биринчи нуқтасига етиб келдик... бу ерда шамолми, сув биланми текисланган ғаройиб шаклдаги тошларнинг бутун бир серияси, ҳатто ансамбли бор эди, деса бўлади... Қоялар ичида қандайдир анклавлар – ҳаммаси шу қадар қизиқки... буларни одам ўз кўзи билан кўриши керак. Суратларда бу бир бошқа, ўз кўзингиз билан кўриш – умуман бошқа. Бу ерда ҳатто учиш мумкин бўлган қиялик бор... Илмий нуқтаи назардан бу ердаги энг эътиборга лойиқ нарса қадимий тақвим ҳисобланади. Бу тошларда ўйилган шундай чизиқлардир. Бундан кўриниб турибдики, қадимда одамлар тақвимлари бўлишини, тимсоҳ тутилишини, кокос ўсишини жуда ҳам хоҳлаган эканлар... Бўлмаса, фақат душанба кунлари яшаш қийин бўлади. Албатта, тарбиясиз одамлар қояларда бўлар–бўлмас нарсаларни, “бу ерда Алишер бўлган” ёки шунга ўхшаш нарсаларни ёза бошлайдилар. Буни биз қандай қилиб бўлса ҳам тўхтатмоқчимиз. Бу ерга археологиянинг ёрқин намояндалари келиб бу тақвим, ҳақиқатан ҳам, уйғониш даврининг бошларига тегишлилигини тасдиқлаганлар…
Тақвим ва бошқа эътиборни ўзига тортувчи қоялардан сўнг йўлак бўйлаб кейинги борадиган жойимиз – қадимий хандон пистазорлар томон йўл олдик... Етиб борганимизда, биз сайёҳларга шунчаки хандон писта ҳақида сўзлаб беришга уриниб кўрдик. Қандай дарахт, нима учун, қандай ўсади ва ҳоказо. Айтишларича, писта ўлган одамнинг руҳи ер юзига чиққиси келган жойда ўсар экан, шунинг учун уни экиш одат бўлмаган… Бироқ уни чопиб ташлаш ҳам ёрдам бермаган, аммо янги кўчатлар йўқ: чорва еб кетяпти… Умуман олганда, дарахтларни кесиш қанчалик ёмонлигини, уларни экиш эса қанчалик савоб экани ҳақида сўзлашдик... Кесатмасдан, ҳақиқатан ҳам, шундай бўлди...
Биз пастга тушдик (шуни айтиб ўтиш керакки, бутун қишлоқ тепалик ва пастликлардан иборат) у ерда навбатдаги дўкон. Мен шиша идишлардаги сувни назарда тутган ҳолда “Сув борми?” деб сўрадим. Менга деразада турган челакни кўрсатдилар, унда сув ва чўмич бор эди. Сиққунича ичавер.. Сувнинг таъми жуда ажойиб... Сайёҳлар киришди... “Пиво борми?” “Бор.. Қибрай, Сарбаст”...
Биз кўпчилик эдик. Шунинг учун бизни гуруҳларга бўлиб юборишди. Гуруҳнинг бир қисмини Жумақул отанинг акаси Хожи бобонинг уйига жойлаштиришди. Улар ҳам Жумақул отадан сал илгарироқ ҳаж сафарида бўлган...
Эртаси куни соат 5:30да йиғилиб тепаликда, тоғ чўққисида жойлашган “Гуноҳлар тоши” ва “Тебранаётган тош”га боришга келишиб олдик. Кейин пастликка - қадимий чинорга.
Кечаси, тоза ҳавода тушликка зўр таом едик, гаплашиб ўтирдик, аллақачон қоронғи тушган эди. У ерда чироқ йўқ. Бу ҳатто яхши ҳамдир. Ҳеч қандай ноқулайлик сезилмасди... Кейин бизга ухлашимиз учун жой тайёрлаб беришди. Ташқарида ухламоқчи бўлганларга кўрпача олиб чиқиб беришди. Кимдир ичкарида ухлашга ётди. Худога шукур, Қуруқсойда чивинлар йўқ экан. Мен ҳовлида ётдим, имкон бўлганида ҳар доим ҳовлида ётаман. Бу ерда бироз вақтдан сўнг чанг-тўзон кўтарилди, осмонни булут қоплади ва кучли жала қуйди. Кучли... Улгурганимизча нарсаларни олиб ичкарига кириб кетдик...
Эрталаб тетик уйғондик... Уйғондик, керишиб олдик, пряниклар билан бир пиёладан чой ичдиг- у йўлга тушдик... Кейин бир-биримизга эрталаб азонда йўлга чиқиб, тўғри иш қилганимизни айтдик. Йўл олис эди ва уни салқинда босиб ўтиш иссиқда тепага чиқишдан кўра ёқимли эди.
Юқорига кўтарилаётганимизда йўлда бир ажойиб булоққа дуч келдик, узоқ йўлда у жуда жонга оро кирди. У ёғига манзилимизга қадар бир қадам йўл эди. Биз аввал “Тебранаётган тош”га чиқдик. Тахминан 30 тонналик, балки ундан-да каттароқ бир тош, иккита одам ҳам тебратиб юбориши мумкин, жарлик четида турибди. Агар астойдил ҳаракат қилса, битта одам ҳам тебрата олади… Унга яқин жойда, маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, гуноҳларни ювиш мумкин бўлган тош ҳам бор экан. Унинг орасидан ўта олсанг, бўлди – гуноҳларингдан воқиф бўласан... Тош катта эмас, бироз ваҳимали туюлади. Ўта оласанми ёки йўқ?! Катта тешикка кириш керак, аммо нина тешигидек тешик орқали ўтиб, унча катта бўлмаган оралиқдан чиқиш керак. Бизда видео тасмаси ҳам бор, уни «Тошнинг кўзи ёриши» деб номладик… Уни ҳам фейс букдаги саҳифамизга қўйсак керак. Суратларни кўринг, ҳаммасини ўзингиз тушуниб оласиз. Ён-атрофда қояларда худди атайлаб косага ўхшатиб ясалгандек тошлар бор. Уларга кучқурунги ёмғирдан кейин сув тўпланиб қолган... Уни ичиш мумкин...
Тепадан қияликлар бўйлаб пастга тушдик. Жуда олис. Атрофда космик оламдаги каби манзара – антенна каби ғалати бир ўсимликлар. Ҳаммаси бир ажабтовур. Фалсафий суҳбатларга чорлайди. Биз Миша Шамшидов (OrexCA) билан йўл бўйи суҳбатлашиб кетдик.
Пастга, чинорга, йўл олдик… Чинор ҳам ажабтовур эди. Ривоят қилишларича, бу Амир Темур мамлакатнинг турли бурчакларига эккан чинорлардан бири экан. Улар Катта Она айиқ юлдузининг жойлашувига аниқ мос келар эмиш… Яъни агар баланд бир жойдан қаралса, бундай чинорлар ўсадиган жойлар Катта Она айиқ юлдузининг бир бўлакчалари эмиш... Чинорнинг ёнида яна бир ажойиб булоқ...
Кейин биз қишлоққа қайтдик. У ерда бизни одамлар маҳаллий мактабда кутар эдилар. Барча туристлар тўпланиб, бу соҳани айнан шу ерларда ривожлантириш уларга қандай даромад келтириши мумкинлиги ҳақида тушунтиришга ҳаракат қилар эдилар. Туризм – бу бутун бир қишлоқнинг тараққиёти демакдир. Кимдир одамларни манзилга етказиш орқали пул ишлайди, кимларнингдир уйида улар ётиб қоладилар ва бунинг учун ҳақ тўлайдилар, кимдандир эшагини ижарага олиб туришлари мумкин (ахир ҳамма ҳам бунча йўлни ўзи босиб ўта олмайди-ку), дўкондан нималардир харид қиладилар (биз ҳам олдик-ку), кимдандир туристлар ўзларига ёққан сўзана ёки бошқа бир мииллий анжомларни сотиб олишлари мумкин. Қарабсизки, ҳамма манфаатдор... Қишлоққа пул келади. Думакки, одамлар яхшироқ яшай бошлайдилар. Энг муҳими ортиқча ҳеч нарса қилишга ҳожат ҳам йўқ. Яхши ҳожатхона тайёрлаш, хорижликлар қандай таомларни хуш кўришлари ҳақида бироз маълумотга эга бўлиш, қизиқарли дастур тузиш, гидларни тайёрлаш. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш, техника сотиб олиш керак эмас... бугун қандай яшаётган бўлсалар, худди шундай яшашда давом этиш зарур. Четдан келганлар учун айнан шуниси қизиқ.
Буларни ўзи нега айтиб беряпман? Қуруқсойга келинг!!!! Қандай қилиб? – деб сўрайсиз. Бу жуда осон… Самарқанддан Чироқчигача такси юради. Чироқчи – маҳаллий район маркази. Такси узоғи билан 10-15 минг олади. Самарқандгача етиб боришнинг жуда ҳам кўп йўллари бор. Чироқчидан Қуруқсойгача ҳам таксида 5 минг сўмга етиб бориш мумкин. У ердан автобус ҳам юради. Аммо бир кунда бир марта. У тахминан соат 10-11ларда Чирокчидан кетади, кундузи соат 2ларда сиз Қуруқсойда бўласиз. Ёки таксида...
Қуруқсойга етиб келганингизда, сиз ҳам мана шундай йўналиш танлашингиз мумкин. Ҳали биз ҳеч нарса ташкиллаштирганимиз йўқ. Агар сиз ўзигиз борсангиз, Жумақул отани топинг. Уни ҳам, Хожи Бобони ҳам ҳамма билади. Кейинчалик биз ўз уйида меҳмонхона уюштиришни истаганларнинг исмларини бериб борамиз.
Ҳозирча озиқ – овқат маҳсулотларига нарх – наво йўқ. Ўзингиз нимани кўнгилдан чиқариб тўғри деб билсангиз, шуни ташлаб кетасиз. Тушлик қанча бўлади?.. Нонушта – чи?.. Ётоққа қанча тўлаш керак?.. Жуда ҳам зиқналик қилманг. Ёдингизда бўлсин: Сизнинг пулингиз мана шу ерларнинг тараққиётига йўналтирилади. Балки, улар пулларга кўчат олиб экарлар. Биз уларни нимага чорлаяпмиз? Пулларингиз буни англашга кўмак беради. Улар бетакрор ўлкада истиқомат қиладилар, бу ерларни асраш зарур.…