The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ММҚнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Ўтган ҳафтада (2009 йил 04 сентябрь) ГЭФ КГД Миллий Мувофиқлаштириш Қўмитасининг (ММҚ) август ойида тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқишга бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига кўра икки лойиҳа муҳокама этилиб, улардан биттаси маъқулланди.

Маъқулланган лойиҳа Сирдарё вилоятидаги “Надежда” (“Ишонч”) фермер хўжалиги базасида кўргазмали биогаз қурилмасини яратишга йўналтирилган. Шу ўринда ГЭФ КГД стратегияси республиканинг ҳар бир вилоятида биттадан кўргазмали биогаз қурилмасига эга бўлиш мақсадини кўзлаётганини қайд этиш жоиз. Токи у ёки бу вилоятдаги ҳар бир фермер биогаз қурилмаси қандай ишлашини кўриш учун узоққа бориб ўтирмасдан, унинг фаолиятини ўз вилоятида нафақат кўриш, балки ўрганиш имконига эга бўлсин. Ахир бизнинг барча лойиҳаларимиз айнан шунга, яъни намойиш этиш ва ўргатишга йўналтирилган.

Мазкур лойиҳага кўра биогаз қурилмаси ўртача катталикдаги фермер хўжалигида яратилади. Қурилманинг ўзини яратиш билан бир қаторда, нафақат Ховост туманидаги, балки бутун Сирдарё вилоятидаги ҳар бир манфаатдор фермер худди шундай қурилмани яратишни ўрганиши учун барча материаллар тайёрланади.

Одатда фермерлар қуйидагича фикр юритади: “Мана, биогаз ҳақида кўп бора эшитганмиз, аммо унинг ишлашини бирор марта бирор жойда кўрмаганмиз. Агар ўз кўзимиз билан кўриб, унинг ишлашига ишонч ҳосил қилсак, ўзимизда ҳам шуни қўллаймиз”. Лойиҳамиз ҳам айнан шунинг учун керак.

Мазкур лойиҳа “Маҳалла” жамғармасининг Ховост бўлими томонидан тақдим этилди. Лойиҳа билан батафсил унинг саҳифасида танишишингиз мумкин.