БМТТД нинг «Ўзбекистон Бизнес Форуми - II босқич» лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикасининг Савдо-саноат палатаси томонидан энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиладиган энергия таъминоти бўйича энг яхши лойиҳа танлови эълон қилинди. Танловнинг мақсади энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ жойларида уй хўжаликлари, шунингдек чорвачилик (паррандачилик) комплексларининг энергия таъминоти бўйича инновацион лойиҳаларни аниқлаш ва синовдан ўтказишдан иборат.

Танлов ташкилотчилари қуйидагилар:
Танлов мақсади:
Энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ жойларида уй хўжаликлари, шунингдек чорвачилик (паррандачилик) комплексларининг энергия таъминоти соҳасидаги инновацион лойиҳаларни аниқлаш.
Танловнинг ўтказилиши муддати:
Танлов 2013 йилнинг 25 июлидан 30 сентябригача ўтказилади. Лойиҳа буюртмаларини беришнинг энг сўнгги муддати – 2013 йилнинг 30 сентябригача.
Танлов ғолибларини мукофотлаш бўйича расмий маросим 2013 йилнинг 10 октябридан 25 октябригача ўтказилади.*
Номинациялар:
Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланади:


Ғолибларга совринлар:

Ҳар икки йўналиш бўйича танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан қимматли совғалар ва синов тарзда амалга ошириш учун ишчи лойиҳани тайёрлашни молиялаш бўйича сертификатлар берилади.
* Ғолибларни аниқлаш бўйича якуний қарор танлов ташкилотчилари вакиллари орасидан махсус сайланган комиссия томонидан қабул қилинади. Агарда тақдим қилинган ишлар ҳар бир номинация бўйича билдирилган талабларга мос бўлмаса, комиссия юқорида кўрсатилган номинацияларни муҳокамадан чиқариб юборишга ҳақли.
Танловда иштирок этиш учун умумий талаблар:
Лойиҳаларга қўйиладиган талаблар:
Танловга тақдим қилинаётган лойиҳалар эълон қилинган номинациялар бўйича энергиянинг муқобил манбалари асосида энергия таъминотининг самарали тизимини яратишга йўналтирилиши керак.
Танловда иштирок этиш учун лойиҳавий буюртма шаклини тўлдириш керак.
Қуйида эътиборингизга лойиҳавий буюртма шакли ҳавола қилинмоқда, унга баҳолаш мезонлари илова қилинади:
Лойиҳавий буюртма шаклини кўчириш
Танловда иштирок этиш бўйича қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
БМТТДнинг «Ўзбекистон Бизнес Форуми – II босқич»
Тошкент, Матбуотчилар кўчаси, 6-блок ( Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг биноси)
Телефон: (+998 71) 150 1260
Факс: (+998 71) 233 7749
Эл. почта: info@bfu.uz