The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Хандон писталарга ташриф

Тошкентдан Жиззах вилоятидаги хандон писталар бўйича лойиҳамиз томонга йўл олганимизда йўлда бизни кутилмаган ва ёқимли совға кутиб турарди. Худди шу йўналиш бўйича Пекин-Париж пойгаси кетаётганига кўзимиз тушди. Бу ретро машиналар пойгаси эди, биз уларнинг барчасини мазза қилиб томоша қилдик. Турли мамлакатлардан келган ажойиб машиналар. Бизнинг машинамиз ҳам уларнинг ёнида кетди. Қизиқарли фотосуратларни томоша қилинг. Майли, чалғимайлик. Энди лойиҳамиз тўғрисида.

Хандон писта экиш бўйича лойиҳа – ГЭЖ КГДнинг Ўзбекистондаги энг намунавий лойиҳаларидан биридир. Бундан олдин берган маълумотларимиздан биласизки, сув танқислиги ва жазирама иссиқ бўладиган арид ҳудудларда экотизим шундоқ ҳам жуда заиф бўлади, шу боис инсонларнинг ҳар қандай аралашуви, айниқса чорвачиликни беқарор юритиш, унга вайронали таъсир кўрсатади. Дарахт экиш – энг самарали муқобил усуллардан бири. Қаерда ўрмон бўлса, ўша ернинг тупроғида намлик кўп бўлади, демак, чорва учун ем ҳам бисёр бўлиши тайин. Ўрмон одамлар учун даромад манбаи, десак янглишмаймиз, агар у хандон писта ўрмони бўлса-чи, унда бу жудаям яхши даромад келтиради.



Люциан Николяй фото сурати


ГЭЖ КГДнинг режаси мамлакатда иложи борича кўпроқ ўрмон экиш. Мақсадлардан бири эса – Ўзбекистонда иложи борича кўпроқ хандон писта экиш. Нима учун? Чунки биздаги вилоятларнинг кўпчилигида хандон писта ўсиши учун идеал шароитлар мавжуд. Шу боис Жиззах, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси аҳолиси янги даромад манбаидан фойдаланишнинг яхши имкониятига эга. Ўрмон маҳсулотлари ҳисобига жуда кўплаб одамлар ўзларининг ҳаётларини таъминлаши мумкин. Хандон писта қурғоқчил тоғ олди ва тоғли вилоятларда, 500 дан 2200 метр баландликда яхши ўсади. У сув талаб қилмайди, уни ўзи излаб топади. Фақат дарахтлар кўкариб кетгунга қадар, уларга бироз ёрдам бериш керак.

ГЭЖ КГД ушбу амалиётни оммалаштиришга ёрдам беради. Айни пайтда лойиҳа фақат Жиззах вилоятида якунланган. Қўмита аъзолари ўша жойнинг ўзида қилинган ишларга ишонч ҳосил қилди. Биз бундай лойиҳалар бошқа вилоятларда ҳам амалга оширилишини истаймиз. Тез орада хандон пистани Қашқадарё вилоятида етиштириш бўйича лойиҳа аризаси ишлаб тугатилади. Аммо бошқалар қани? Биз бошқа вилоятларни ҳам кутамиз.

Лойиҳа хандон пистани экиш бўйича йўриқномани деярли якунлади. Айни пайтда йўриқномага фақат хандон писта чалиниши мумкин бўлган касалликларни қўшиш қолди, холос. Йўриқноманинг дастлабки талқинини бу ердан топишингиз мумкин. Аммо тез кунда йўриқнома устидаги ишлар якунланади ва рус ҳамда ўзбек тилларида нашр этилади. Йўриқнома сайтимизга ҳам жойлаштирилади, ундан эркин фойдаланиш
ингиз мумкин, шунингдек у маҳаллалар, туман ҳокимиятлари, фермерлар уюшмаси, институтлар ва университетларда ҳам тарқатилади.

Август ойининг охирида Жиззах вилояти фермерлари ва ўрмон хўжалиги ишчилари учун семинар ўтказилди, унда қатнашчилар хандон писта ҳақида жуда кўп қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Семинар ҳақидаги мақолани бу ерда ўқинг.

Айни пайтда писта плантацияларини яратиш бўйича йўриқнома устидаги ишлар ўз ниҳоясига етмоқда. Бундан ташқари, хандон пистани экишга кетадиган харажатлар ва фойда таҳлили лойиҳа фаолиятининг муҳим натижасига айланади. Бу иқтисодий таҳлил бўлиб, у бўйича бутун ишни КРАСС ННТ – бизнинг энг яхши ҳамкоримиз олиб бормоқда. КРАСС ННТ да турғун қишлоқ хўжалигини юритиш соҳасида яхши билимга эга бўлган ажойиб мутахассислар йиғилган (КРАСС ННТ томонидан Фарғона водийсида ўтказилган семинар ҳақида ўқинг). Ҳозир тайёрланаётган иқтисодий таҳлил билан тез орада сайтимиз ўқувчилари ҳам танишиши мумкин бўлади.

Лойиҳа фаолияти билан танишгандан сўнг қўмита аъзолари лойиҳа раҳбари Бўстамқул Саидқуловникида меҳмонда бўлишди ва яна Самарқандда бошланадиган навбатдаги лойиҳа томон йўлга отланишди.