The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Соф энергия ҳақида соф ҳақиқат

Бугун рукнимизда 10.10.10 сирли кунида қандай қилиб “Ўзбекистондаги қишлоқ аҳолиси орасида кичик миқёсли муқобил ва самарали энергия технологияларини илгари суриш” лойиҳаси жамоаси ўзининг нимага қодирлигини кўрсатгани ҳақидаги воқеани ҳикоя қилиб берамиз. Тайёрмисиз? Ўша ғаройиб кунда Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида нималар юз берганини билишдан қўрқмаяпсизми? Унда ўқинг...

Шундай қилиб, ЎҚАОКММСЭМИС лойиҳасида қатнашувчи иккита телба ихтирочи ўзларининг ғаройиб самарали энергия қурилмаларини истироҳат боғининг марказий йўлагига олиб чиқиб, унга ёпишиб қолган чангларни эҳтиёткорлик билан артган ҳолда, ўтаётган одамларнинг юзларига диққат билан қарай бошлашди. Улар, биз яқиндагина ҳикоя қилган, параболик типдаги қуёш печкаси ёрдамида тайёрланган чойни биргаликда ичишга рози бўладиган кишиларни кутишарди. Улар интизорлик билан кутардилар, чунки ўша куни уларнинг рақиблари талайгина эди-да – шундоқ ёнларида аждарҳо учиб, пуфакларни биогаз ёрдамида шиширарди, яшил Шрекнинг ёнида эса, хўтиксимон қуён сакраб, яшилларнинг сафига аъзо бўлишга чақирарди, бунинг устига Ақлли стул...

Аммо, катта рақобатга қарамасдан, одамлар уларнинг олдига кела бошлашди. Кимнидир чойнакда қайнаётган сув қизиқтирган бўлса, бошқалар пресс ёрдамида ўз қўллари билан ёқилғи брикетини тайёрлаш завқи олдида ўзларини ушлаб тура олмадилар. Бунда синчиклаб текшириш ёки ушбу ёқилғи брикет тайёрланадиган сув ва ёғоч қириндилардан иборат ажойиб аралашмада “чўмилиш” мумкин эди.

Шу куни кўпчилик тентак ихтирочиларнинг микро ГЭС ҳақидаги ҳикоясини қизиқиш билан тинглади. Ушбу микро ГЭС ёрдамида ҳеч қаердан, аниқроғи сув орқали энергия олиш мумкин. Ахир бу сеҳргарлик эмасми? Бу – тушаётган сувнинг сеҳри!

Лекин, афсуски, ҳеч ким қуёш печкасида тайёрланган чойдан татиб кўрмади. Балки, бир қултум чой ичиб, шу куни истироҳат боғида айланиб юрган яшил одамчаларга айланиб қолишларидан ёки бошқа нарсадан қўрқишгандир. Аммо бу ихтирочиларимизни мутлақо хафа қилгани йўқ, улар қурилмаларга билдирилган қизиқишдан мамнун бўлишди. Улар кўплаб одамларга схемаларни улашдилар. Ушбу схемалар ёрдамида шундай қурилмани мустақил равишда тайёрлаш мумкин эди. Ўтиб кетаётган телевизиончилар эса улардан интервью олишди.

Хўш, шу куни бу йигитлар нима учун машҳур бўлиб кетишди, дерсиз?

Гап шундаки, улар СОФ ЭНЕРГИЯ ҲАҚИДА СОФ ҲАҚИҚАТНИ айтиб беришди!!!
Александра Поварич,
ЎҚАОКММСЭМИС лойиҳасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси
Лойиҳа ҳақидаги бошқа янгиликларни

Ўзбекистон Ёшлар Экология Тармоғи сайтида ўқинг.

Агар сизни ЎҚАОКММСЭМИС лойиҳасининг ғояси қизиқтириб қолган бўлса, ўз фикрларингиз ва ғояларингизни баҳам кўришни ёки ёрдам беришни истасангиз, унда бизга ёзинг:
Юрий Мун – yuriym83@gmail.com
Валентин Солдатов – soldatovval@list.ru
Александра Поварич - povarich@alexandra.u