The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Танлов якунланди ва ғолиблар эълон қилинди

Жуда узоқ кутилган якунлар… афсуски, анча олдин бошланган теле, видео ва радио роликлар бўйича танловимиз иштирокчиларининг сабр-тоқатини жуда кўп синашимизга тўғри келди.

Биз ушбу танлов оммавий тус олишини ва бизга ўзининг натижаларини беришини истаган эдик, яъни танлов роликларини телевидение ва радиога кейинчалик уларни миллий телевидение орқали трансляция қилиш учун жўнатишни режалаштиргандик. Ишларни тақдим этиш муддати бир неча бор узайтирилган эди, чунки тақдим этилган ишлар кам ва биз кутган сифатга эга эмасди.

Хўш, натижада биз нималарга эга бўлдик?

Танловга 22 нафар иштирокчи ўз ишларини тақдим этди. Ҳаммаси бўлиб турли номинациялар бўйича 34 та ишни қабул қилдик:

радио роликлар - 7 та;
теле роликлар – 10 та;
видео роликлар – 17 та.

Тўрт кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати танлов ишларини қуйидаги мезонлар бўйича баҳолади:

Танловнинг эълон қилинган мавзуларига, ГЭЖ мавзуларига муносабат ёки бошқача қилиб айтганда, бизнинг биохилмахиллик, ерлар деградацияси ёки иқлим ўзгариши бўйича 3 та мавзуимиз роликларда қандай очиб берилган.

Ишлар қай даражада креатив ва қизиқарли ишланган – биз роликларда қандайдир қолипларни эмас, балки қизиқарли, ҳақиқатан ҳам одамларни ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга рағбатлантирувчи бирор ғояни топишга ҳаракат қилдик.

Ғояни тақдим этишнинг сифати – яъни биз ишларингизни келгусида экологик тарғибот ва таълим учун фойдаланишимиз мумкин ёки йўқлигини эътиборга олдик.

Афсуски, эътиборимизга лойиқ бўлган ва талабларимизга жавоб берувчи ишлар жуда кам бўлиб чиқди. Ўринларни анонсларда айтиб ўтилганидай, тақсимламасликка, балки мукофотларни тақдим этилган ишларга мос равишда беришга қарор қилдик. Бошқача қилиб айтганда, биз қандай иш тақдим этилгани ва у қай даражада бизнинг талабларимизга жавоб берганига қараб, мукофотларни тақсимладик. Шу тариқа, биз танловдан кутган умидларимизни қондирувчи ишларнигина мукофотлашга қарор қилдик. Совғаларнинг қолганлари ГЭЖ КГДнинг келгусидаги бошқа танловлари учун олиб қўйилди.

Шундай қилиб,

Юлия Мелентьеванинг “Ребята” (“Йигит-қизлар”) деб номланувчи иши энг яхши радио ролик сифатида тан олинди ва у экосўқмоқлар бўйича экскурсияни ўз ичига олувчи Нурота тоғларидаги меҳмонлар уйига икки кишилик пули тўланган сафарга йўлланма билан тақдирланди. Муаллиф ҳақиқатан ҳам материалларимизни ўқиб, танловга яхши тайёргарлик кўрган. Бу жуда яхши...

Теле-ролик номинациясида тақдирланишга муносиб фақат битта иш бор эди. Бу Сергей Сухановнинг “Электр қармоқ” иши. Бундан ташқари, Сергей Сухановда видео ролик номинациясида ҳам Чорвоқ ҳақидаги ажойиб иши борлигини инобатга олиб, муаллифни иккала иши учун биргаликда танловнинг асосий мукофоти – видеокамера билан тақдирлашга қарор қилинди.

Яхши ишлар кўплиги бўйича “видео ролик” номинацияси етакчилик қилди. Бу ерда биз қайд этиб ўтишни истаган бир нечта ишлар бор.

Мазмуни ва кративлиги жиҳатидан ҳайъат аъзоларига маъқул келган роликлардан бири Ильза Гараеваники бўлди. У энг кўп балл тўплаган иштирокчимизга айланди. Аммо, афсуски, бу иш видео ролик эмас, кўпроқ суратлар ва мусиқа ҳамда матндан иборат презентацияга тортади. Бу иш телевидение бўйича трансляция қилиш учун мос эмас. Лекин, барибир... Ғоя жуда ажойиб ва бу иш, баъзи бир мос келмайдиган жиҳатларига қарамасдан, мукофотимизга лойиқ. Биз уни телевизор ва Жайрон экомарказига тўланган оилавий сафар йўлланмаси билан тақдирладик.

Энди танловимизга жуда яқин келган жиддий ишларга ўтамиз.

Шавкат Йўлдошевнинг бир нечта яхши иши бор эди, аммо ҳакамлар ҳайъатига “Менинг дарахтим” ролиги жуда ёқди. Ушбу иш монтаж компьютери билан тақдирланади.

Шунингдек ҳайъатга Сардор Кузабаевнинг “Сайёрамиз ягона” деб номланувчи ролиги ҳам жуда ёқди. У ҳам ноутбук билан тақдирланади. Ягона шартимиз – бу роликдаги матнни ўзбек тилига ҳам таржима қилиш лозим.

Эътиборимизни яна бир ролик ўзига тортди – Дарахтлар ва офис, Севара Ғиёсованинг иши. У ҳам баъзи бир камчиликларни тузатиш шарти билан мукофотга телевизор оладиган бўлди...

Шундай қилиб, биз танлов бўлиб ўтганидан ва танлов натижасида бир нечта яхши роликларга эга бўлганимиздан жуда хурсандмиз. Яхши ишларнинг барчасини мана бу ерда, сал пастроқда томоша қилишингиз мумкин. Барча ишлар миллий телерадиокомпанияларга жўнатилади. Агар бу роликлар шу компанияларнинг таҳририятларига ёқса, биз уларни телевизоримиз экранларидан томоша қилишимиз, радиодан тинглашимиз мумкин бўлади. Бу бизнинг фуқароларимизга мамлакатимизни яхшироқ бўлишига, яъни гўзал ва соғлом табиатга эга бўлишига ёрдам беради.

Энди тақдирлаш маросими ҳақида тўхталиб ўтамиз..

Тақдирлаш маросими мукофотланган ишларни намойиш этиш билан бирга БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг конференц-залида, Тарас Шевченко кўчаси, 4 манзили бўйича бўлиб ўтади. Мўлжал – Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг қаршисида, 110 мактаб ва темир йўл бошқармаси жойлашган кўчада, Марказий банк ёнида. Тақдирлаш маросими 23 декабр куни соат 16:00 да бўлиб ўтади. Ўзингиз билан бинога кириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Маросимга кечикмасдан келишингизни илтимос қиламиз.

Маросимда қатнашиш ва роликларни томоша қилишга барча хоҳловчилар таклиф этилади. Албатта, биз танловимизнинг юқорида кўрсатиб ўтилган ғолибларини кўришни истардик.